Marg'ilon shahar hokimligi
2.12K subscribers
19.7K photos
2.13K videos
54 files
5.57K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/margilonmurojaat
Download Telegram
Фарғона вилояти жорий йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудуд бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида хорижий давлатларга қиймати 6,6 миллион долларга тенг бўлган 16,9 минг тонна олма экспорт қилган.

Олма экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорти Қозоғистонга 11,6 минг тонна, Россияга 3,8 минг тонна, Қирғизистонга 1,2 минг тонна, Туркманистонга эса 128 тонна амалга оширилган.

Жорий йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар орасида Фарғона вилояти 5,1 минг тонна билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Хоразм вилояти 4,3 минг тонна, Бухоро вилояти 1,5 минг тонна, Тошкент вилояти 1,4 минг тонна.

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Ижтимоий тармоқларда Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг ҳар бир банди бўйича алоҳида овоз бериш имконияти бўлган реферундум ўтказиш таклифи билдирилган.

Маълумот учун, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасида 60та моддада 200 дан ортиқ ўзгаришлар режалаштирилган. Биринчидан, уларнинг ҳар бир учун алоҳида овоз бериш ва реферундум ўтказиш қанчалик кўп вақт олишини тасаввур қилиб кўринг. Иккинчидан қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Яъни ҳар бир фуқаро ўзининг таклифини бериши, эътирозини билдириши учун етарлича вақтга, имкониятга эга бўлди. Албатта бу имкониятдан фойдаланган жамоатчиликнинг фаол қатлами таклифларини билдирди. Эътирозларини ҳам. Таклиф этилаётган ўзгаришларнинг барчаси айнан шундай таклифлар орқали шакллантирилди.

Энди умумий ўзгартиришларга халқнинг муносабатини аниқлаштириб олиш учун референдум ўтказилади ва бу амалиёт бутун дунёда мавжуд. Узоққа бориб ўтирмайлик. Биргина қўшнимиз Қозоғистон ҳам яқинда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказди ва унда ҳамма бир вақтда, биттадан овози билан умумий ўзгаришлар бўйича овоз берди.

Асосийси ҳар ким бугунги ўзгаришлар бўйича ўз таклифларини билдириш имкониятига эга эди. Ўз ҳуқуқларидан фойдаланган фаол фуқароларимиз бугунги ўзгаришлар бўйича лойиҳада акс этган кўплаб таклифларни билдириб ўтишди.
«Иқтисодиётни жадаллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилмоқда» — эксперт

Иқтисодиёт фанлари номзоди Конституциянинг ўзгартириш киритилаётган 53-моддаси ҳақида сўз юритади

Батафсил — bugun.uz/153188

РасмийLIVEДайжест
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Марғилон_ҳунармандчилиги

Марғилон шаҳридаги "Ёйилма" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Озодахон Мадаминова қўли гул моҳир ҳунарманд сифатида вилоятимиз ҳунармандлари орасида яхши танилган.

У тиккан чорси, дўппи ва бир-биридан бетакрор келинлик либослари харидоргирлиги билан ажралиб туради.

Шу кунгача 100 нафардан ошиқ хотин-қизларга ушбу ҳунарларнинг сир-асрорларини пухта ўргатган.
Forwarded from Region | Fergana
🔸 Марғилон шаҳридаги Янги Марғилон шаҳарчаси Наврўз маҳалласида яшовчи Салимахон она Ҳожиматова дўппидўзлик ҳунари сирларини ёш авлодга ўргатиб келаётган уста ҳунармандлардан.

Онахон муборак 81 ёшда бўлса ҳам ҳамон дўппидўзлик билан шуғулланади. Келинлари ва қизлари унинг шогирдлари. Ўғиллари эса тадбиркор.

– Дўппидўзлик ҳунари инсондан энг аввало сабр-қаноат ва нозик дидни талаб этади, - дейди онахон. – Айни кунда набираларим билан қизлар учун “Гулноз”, “Баҳор”, “Жанон”, “Ёнғоқ нусха”, “Шабнам” каби дўппиларни тикяпмиз. Момомерос дўппиларимиз кўпчиликка манзур бўлаётганидан хурсандман.

Каналга уланиш:👇
Facebook | Telegram |
#Расман

Дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.
Ўзбекистонда “Имом Бухорий” ордени таъсис этилади

Республика Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Таъкидланишича, мазкур орден икки даражадан иборат бўлади: “Олий даражали Имом Бухорий” ордени ҳамда “Имом Бухорий” ордени.

“Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти, “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахслар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ЎҚУВ-СЕМИНАР

Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган Ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали масъул ходими Хуршид Икромов, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Ҳайдаров, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Хомидов ҳамда шаҳар ҳокимлиги бўлимлари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган мутахассислар Қонуннинг асосий мақсади – давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини хизмат поғоналарида ўстириш мезонларини белгилаш, касбий фаолиятни режалаштириш ва баҳолаш ҳамда барча ходимлар учун тенг ҳуқуқий ҳимоя ва ижтимоий кафолатларни белгиловчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлаб қатнашчиларга бу борада батафсил маълумолар бериб ўтишди.

Семинар давомида иштирокчилар Қонунда белгиланган тартиб ва қоидалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор чегирмалар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 12-декабрда “2022-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинган эди.

📍 https://uza.uz/posts/399214

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
⚡️ Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) билан давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✔️Низомга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қопланади.

Бу тартиб Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академияси учун ҳам амал қилади.

❗️Бунинг учун талабгор 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябргача ариза билан мурожаат этади.

⛔️ Татбиқ этилмайди:
— 15 сентябрдан кечиктириб топширилган аризаларга;
— табақалаштирилган тўлов-контракт тўловларига.

📝 Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.

Умумлаштирилган талабгорлар рўйхати 5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (2023-йилдан ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга) юборилади;

🗓 Тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.
Республикада илк бор Тошлоқда пахта-тўқимачилик кластери томонидан оммавий спортни ривожлантириш мақсадида спорт клуби ташкил этилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Фарғона вилоятида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, шунингдек, истеъдодли ёшларни саралаб олиш орқали вилоят жамоалари захирасини шакллантириш мақсадида жойларда спорт клублари ташкил этиш ва уларни самарали фаолият юритиши бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси белгилаб берилган эди.

Ушбу топшириқ ижроси доирасида Тошлоқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан бугун тумандаги Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластери қошида “Expo Kollor Prin Teks Sport Klubi” унитар корхона шаклидаги оммавий спорт клуби ташкил этилди. Клуб қошида футбол, мини-футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи каби спорт турлари бўйича жамоалар шакллантирилиб, вилоят мусобақаларида иштироки таъминланиши белгилаб қўйилди.

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram
Фарғонада “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинлари доирасида “Йўл патрули” мусобақасига старт берилди

Шарқий ҳарбий округнинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув марказида “АрМИ-2022” VIII Халқаро армия ўйинлари доирасида мамлакатимиз мезбонлик қилаётган “Йўл патрули” мусобақасига кеча, 16 август куни старт берилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382504

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram