Marg'ilon shahar hokimligi
2.13K subscribers
19.4K photos
2.1K videos
53 files
5.47K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/margilonmurojaat
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Фарғонани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди

Fergana.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Facebook | YouTube | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Фарғонага ташрифи: янгича фикрлаш ва ишлаш, имкониятлардан унумли фойдаланиш – халқимизни рози қилиш, иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш гарови

Поездка Президента в Фергану: мыслить и работать по новому, эффективно использовать возможности – залог благополучия народа, повышения конкурентоспособности нашей экономики

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Премьера

🎭 Ҳурматли театр санъатининг шайдолари!

Марғилон шаҳар Мусиқали мақом театри жамоаси сиз азизлар учун яна бир ижодий туҳфа ҳозирлаган.

Толибжон Рўзибоев қаламига мансуб, халқимиз учун жуда катта маънавий озуқа бўла оладиган "УВАЙСИЙ" асари тажрибали ва истеъдодли режиссёр Достон Хақбердиев режиссёрлигида саҳналаштирилди.

Сизларни, жорий йилнинг 13-июль куни  соат 11:00 да  бўлиб ўтадиган мазкур асарни премьерасига таклиф этамиз.

Театримизга ташриф буюринг ҳамда "Увайсий" мусиқали мақом спектаклидан баҳра олинг.

Мазмунли маданий хордиқ сизга ҳамроҳ бўлсин!

@maqom_teatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишар экан, бу йил талаба бўлишни ният қилган Мадинахон Солиева билан суҳбатлашди. Ушбу омадли учрашув натижасида Мадинахоннинг орзуси ушалиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига грант асосида қабул қилинди

Fergana.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Facebook | YouTube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий тадбиркор Мафтуна Қўлдашева Марғилон шаҳридаги “Ипакчи” маҳалласида "GRAN TEXTILE" номли ишлаб чиқариш цехини очганига ҳали 2 ой тўлмасдан
35 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади.


Тадбиркор аёл бошчилигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия, Озарбайжон ҳамда Қирғизистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Фаолиятни янада кенгайтириш ҳисобига тадбиркор ишчи ўрнини
120 тага етказишни мақсад қилган.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Forwarded from Region | Fergana
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬🎬🎬

🔹Марғилонлик тадбиркор аёл бошчилигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия, Озарбайжон ҳамда Қирғизистон давлатларига экспорт
қилинмоқда

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Фарғонага ташриф: янгича фикрлаш ва ишлаш, имкониятлардан унумли фойдаланиш фурсати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Facebook | YouTube | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари А.Бобохўжаев ҳамда шаҳар ЙҲХБ бошлиғи, подполковник О.Ристаевлар томонидан шаҳар худудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида йўлларда ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчилар ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари томонидан содир этилаётган йўл транспорт ходисалари, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилди.

Суҳбат давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда содир этилишига йўл қўйилаётган шарт-шароитлар, уларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Қолаверса, пиёдалар ва велосипедчилар томонидан автомагистрал, маҳаллий ва ички йўлларда ҳаракатланиш чоғида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига, светофор чироқлари, йўл белгилари ва ҳаракатланишни тартибга солувчи бошқа белгиларга қатъий риоя этилиши лозимлиги ҳам таъкидланди.
Марғилон шаҳрида жойлашган қарийб VII асрлик тарихга эга "Хўжа порсо" қабристонининг 454 метрлик девори “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла" дастури ҳамда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида тўлиқ янгитдан қуриб битказилди.

Шаҳардаги энг катта қабристонлардан бири бўлган ушбу масканга 18 та маҳалла фуқаролар йиғини бириктирилган бўлиб, зиёратгоҳнинг деворлари  нураб, авария ҳолатига келиб қолган эди.

Шу сабабли кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ушбу қабристоннинг деворини янгилаш таклифи "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига киритилиб, кўп сонли овоз билан ушбу лойиҳа ғолиб деб топилди.

Лойиҳа доирасида ажратилган
900 млн сўм маблағ ҳамда саховатпеша тадбиркорларнинг хайрли ташаббуслари билан қабристон девори янгитдан қуриб битказилди.