Marg'ilon shahar hokimligi
2.2K subscribers
18K photos
1.89K videos
50 files
4.96K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши котибиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сонли Фармони мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Бурханов Кутбидин Нукритдинович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси - Мадумаров Толибжон Абдумаликович ҳамда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоси Иброхимжон Султонов, шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, соҳага дахлдор бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, Мамлакатимизда сўнги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли ислоҳатлар амалга оширилди.

Ислоҳотларнинг давоми сифатида жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сонли Фармони қабул қилинди.

Давра суҳбати давомида сўз олганлар Фармонга кўра, Маҳаллий Кенгашларнинг самарали назорат тизимини шакллантириш, яъни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланаётган чора-тадбирлар, дастурлар ижроси устидан тизимли ва самарали назорат механизмларини жорий этилиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Йиғилиш қатнашчилари якунда Фармон юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар, шарҳлар эшитилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва эрталаб 9-11, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/568050

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига келиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Ханабад Андижанской области и ознакомился с жизнью населения.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Белбоғли_кураш
#финал_босқичи

Маълумки, жорий йилнинг 15-18-февраль кунлари Фарғона вилоятида белбоғли кураш спорт тури бўйича “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказилиши белгиланган.

“Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг белбоғли кураш спорт тури бўйича Республика финал босқичи бугун Марғилон шаҳар 2-сонли спорт мактабида  ўтказилмоқда.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан келган курашчилар 9-та вазн тоифасида беллашмоқдалар.
“БАЛЛИ ҚИЗЛАР” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўқувчи қизларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, бадиий ижод, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ўқувчи-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил  “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати  билан шаҳримиздаги Маданият марказида “Марғилон кумушлари” шиори остида “Балли қизлар” танлови ўтказилди.

  Марғилон шаҳар ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда шаҳримиздаги умуий ўрта таълим мактабларида таҳсил олиб келаётган билимдон ва истеъдодли 9 нафар лобару дилбар қизлар жами 3 та шарт асосида ўзаро беллашишди.

  Танлов шартлари давомида ўқувчи қизлар ўзларининг ҳар соҳада зукко, топқир ва иқтидорли эканликларини яна бир карра намоён этиб, якунда муносиб тақдирландилар.