Marg'ilon shahar hokimligi
2.21K subscribers
18K photos
1.89K videos
50 files
4.95K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз юртдошлар!

Марғилон шаҳар ҳокимлиги барчангизни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этади!
Янги йил, энг аввало, барчангизга мустаҳкам соғлик, ҳар бир хонадонга файзу барака, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин.
Ватанимиз тараққиёти йўлидаги шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз осмони доимо мусаффо, Мустақиллигимиз ҳамиша бардавом бўлсин.
Яна бир бор Янги йилингиз муборак бўлсин!
#Расман

⚡️Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Маълумки, 2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

👉 КУЗАТИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
⚡️11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

👉 КУЗАТИНГ
Республика маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳардаги 7-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаати юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида мурожаатнинг мазмуни, моҳияти ва беқиёс аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Айниқса тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар чуқур мулоҳаза қилинди.
SHAHRIMIZ VAKILI VILOYAT BOSQICHIDA ISHTIROK ETMOQDA

Bugun Farg'ona shahridagi 4-sonli Bolalar musiqa va san'at maktabida "Eng ta'sirchan nutq egasi" ko'rik-tanlovining Viloyat bosqichi boshlandi.

Unda Marg'ilon shahridan 15-umumta'lim maktabining ona-tili va adabiyot fani o'qituvchisi Halilova Dilrabo Baxtiyorovna ishtirok etmoqda.

Shuningdek shahardagi 8-sonli Bolalar musiqa va san'at maktabining iqtidorli yoshlaridan iborat Maqom jamoasi barcha ishtirokchilarning olqishlariga sazovor bo'lishdi.

SHAHRIMIZ VAKILIGA OMADLAR TILAYMIZ!!!
"Даромадим янги уй-жой қилиш тугул фарзандларимнинг озиқ-овқати, уст-бошига ҳам етмаётган эди..."

📍 https://uza.uz/posts/233201

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Республика маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш, жойларда китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон халқ шоири, таржимон, жамоат арбоби Ойбек таваллудининг 116 йиллигига бағишланган "Болалик хотираларим" мавзусида шаҳардаги 1-сонли мехрибонлик уйида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда бўлинма раҳбари М. Юлдашева ва мехрибонлик уйи раҳбари Ё.Жахоновалар сўзга чиқдилар. Шунингдек тадбирда Юртбошимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Марғилон шаҳридаги Маданият маркази ҳудудида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар қалбида юрт ҳимоясига бўлган шижоатни янада юксалтириш мақсадида ҳарбий кўргазма намойиши бўлиб ўтмоқда.