Marg'ilon shahar hokimligi
2.24K subscribers
17.8K photos
1.86K videos
48 files
4.88K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
⚡️2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев:

▪️2021 йилда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига ёшларни қамраб олиш 65 фоизга, 2023 йилгача 75 фоизга етказилади. Мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш учун бюджетдан 600 млн доллар субсидия ажратилади. Натижада хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади.

▪️2021 йилда 30 та янги мактаб қурилади. 320 та мактаблар капитал таъмирдан чиқарилади. Бу ишларни амалга ошириш учун эса бюджетдан 2 трлн сўм маблағ ажратилади.

▪️Бошқа туманга бориб ишловчи педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақларига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишловчи педагогларга эса 100 фоиздан устама тўлаб берилади.

👉 Фарғона хабарлари
Шавкат Мирзиёев:

▪️2021 йилда 85 та янги оилавий поликлиника фойдаланишга топширилади. Эҳтиёжманд аҳолини скрининг текширувдан ўтказишга хусусий сектор хизмати ҳам жалб этилиб, уларга субсидия берилади.

▪️Онкологик ва даволаш қийин бўлган касалликларнинг олдини олиш мақсадида 250 млрд сўм ажратилади.

▪️Ўткир буйрак етишмовчилиги билан қийналаётган 5000 нафар бемор бепул тиббий текширувлардан ўтказилади. Бунинг учун бюджетдан 140 млрд сўм ажратилади.

👉 Фарғон хабарлари
Шавкат Мирзиёев:

▪️2021 йил 1 мартдан аҳолининг минимал меъёрлари жорий этилади. Ҳукумат томонидан 2 ой давомида бу меъёрлаш ишлаб чиқилади.

▪️Республика маҳаллаларида 1000 дан ортиқ аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш марказлари ишга туширилади. У ерда таълим олувчиларга 1 млн сўмдан стипендия берилади. Бунинг учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.

▪️Касб-ҳунар марказларини битирганларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун 7 млн сўмдан субсидия ажратилади.

▪️Вақтинчалик ишсизлик нафақалари 3 баробаргача оширилади.

👉 Фарғона хабарлари
Шавкат Мирзиёев:

“Келгуси йилдан Республика хотин-қизлар кенгаши ташкил этилади. Кенгашга катта ҳаётий тажрибага эга Сенат раиси Норбоева Танзила Камоловна раҳбарлик қилади.

Ҳудудий кенгашларга эса туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлик қилади”.

👉 Фарғона хабарлари
20 минг нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилади

Президент 2005 йилгача Ўзбекистонга келиб, доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилишини маълум қилди.

Бу ўзгариш билан мамлакатда яшаб келаётган яна 20 минг киши фуқаролик олади. Бундан буён Ўзбекистонда 15 йил давомида муқим яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан тўғри фуқаролик бериш тартиби жорий этилади.

👉 Фарғона хабарлари
Шавкат Мирзиёев:

“Келгуси йилда блогер ва ОАВ ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилади. АОКА фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилади.

Танқид ва аччиқ материаллар кўпчилик раҳбарларга ёқмаётгани, тинчини бузаётгани маълум. Адолатли фаолият олиб бораётган блогер ва ОАВ ходимлари эскича услубда ишлаб келаётган раҳбарларнинг ўз фаолиятини ўзгартиришига мажбур қилмоқда.

Бундан буён ҳар бир давлат органи ОАВ билан алоқа ўрнатиши лозим”.

👉 Фарғона хабарлари
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз юртдошлар!

Марғилон шаҳар ҳокимлиги барчангизни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этади!
Янги йил, энг аввало, барчангизга мустаҳкам соғлик, ҳар бир хонадонга файзу барака, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин.
Ватанимиз тараққиёти йўлидаги шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз осмони доимо мусаффо, Мустақиллигимиз ҳамиша бардавом бўлсин.
Яна бир бор Янги йилингиз муборак бўлсин!
#Расман

⚡️Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Маълумки, 2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

👉 КУЗАТИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
⚡️11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

👉 КУЗАТИНГ
Республика маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳардаги 7-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаати юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида мурожаатнинг мазмуни, моҳияти ва беқиёс аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Айниқса тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар чуқур мулоҳаза қилинди.
SHAHRIMIZ VAKILI VILOYAT BOSQICHIDA ISHTIROK ETMOQDA

Bugun Farg'ona shahridagi 4-sonli Bolalar musiqa va san'at maktabida "Eng ta'sirchan nutq egasi" ko'rik-tanlovining Viloyat bosqichi boshlandi.

Unda Marg'ilon shahridan 15-umumta'lim maktabining ona-tili va adabiyot fani o'qituvchisi Halilova Dilrabo Baxtiyorovna ishtirok etmoqda.

Shuningdek shahardagi 8-sonli Bolalar musiqa va san'at maktabining iqtidorli yoshlaridan iborat Maqom jamoasi barcha ishtirokchilarning olqishlariga sazovor bo'lishdi.

SHAHRIMIZ VAKILIGA OMADLAR TILAYMIZ!!!