Marg'ilon shahar hokimligi
2.14K subscribers
18.8K photos
2K videos
51 files
5.26K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Марғилон шаҳар ҳокими,
1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули  ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, кадастр, соғлиқни сақлаш, кредит, уй-жой таъмир, ер масаласида ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 5 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш бкрилди.

Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизахон Мадраҳимова Марғилон шаҳар “Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қўли гул ҳунарманд косиблардан.

Узоқ йиллардан буён косибчилик билан шуғулланиб келаётган Азизахон опанинг тиккан маҳсилари бугун нафақат маҳаллий, балки хориж бозорларида ҳам харидоргир.

Хусусан, ҳунарманд аёл бир ҳафтада 1000 жуфт махси тайёрлаб Тожикистон ҳамда Қирғизистон республикаларига юборади.

Маҳалладан имтиёзли кредит олиб замонавий русумдаги тикув машиналарини харид қилганлиги сабабли бугун ҳунарманд аёлнинг иш кўлами янада кенгайди, маҳсулотларнинг сифати ва сони сезиларли ортди.
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узулишлар кузатилаётганлиги юзасидан мурожаатлар эълон қилинмоқда.

Ушбу мурожаатларга жавобан шуни маълум қиламизки, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Марғилон шаҳрининг айрим ҳудудларида электр тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан шаҳарнинг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи подстанцияларида таъмирлаш ишлари тизимли равишда бажарилмоқда.

Ҳудудларда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари жараёнида табиийки, электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Таъмирлаш вақтида юзага келаётган электр таъминотидаги узилишлар учун узр сўраймиз!
TEZKOR GIDROMETEOROLOGIK AXBOROT!

Joriy yilning 27-30 iyul kunlari kutilayotgan kuchli yomg‘irlar yog‘ishi sababli, Farg‘ona viloyatining tog‘ oldi va tog‘li hududlarida, jumladan:

- So‘x, Farg‘ona (Shohimardon va Yordon qishloqlari), Beshariq tumanlarida sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda istiqomat qiluvchi fuqarolarni, dam oluvchilarni hamda tog‘li hududlarda harakatlanuvchi haydovchilarni ehtiyotkorlik choralarini ko‘rishlarini so‘raymiz.

Farg’ona viloyat Gidrometeorologiya markazi.
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Region | Fergana
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬🎬🎬

🔷 Бахринлик ҳунарманд-косиб аёл Азизахон Мадраҳимова имтиёзли кредит эвазига ўз фаолиятини кенгайтирди

📹
Видеолавҳа Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳридаги "Бахрин" маҳалласида яшовчи аҳолининг ҳеч бир тўй ва маросимлари Зулхумор Абдуғаффорова тайёрлаган мазали ва ҳамёнбоп бўлган қандолат маҳсулотларисиз ўтмайди.

Тадбиркор аёл доимий даромад манбаига эга бўлиш мақсадида имтиёзли кредит олиб маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлган ҳолда ўз хонадонида бир-биридан тотли бўлган пишириқларни тайёрлашни йўлга қўйди.

Қарийб олти йилдан буён қандолатчилик билан шуғулланиб келаётган З.Абдуғаффорова шу кунгача маҳалладаги 60 нафардан зиёд хотин-қизларга пазандачилик сирларини пухта ўргатди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Указом Президента Республики Узбекистан Назарбеков Озодбек Ахмадович утвержден на должность министра культуры.

Ранее кандидатура Озодбека Назарбекова была одобрена депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Постановлением Президента Республики Узбекистан Шадиев Умид Рустамович назначен на должность председателя Комитета по туризму при Министерстве экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан.

До этого Умид Шадиев занимал должность Постоянного представителя Республики Узбекистан при ЮНЕСКО.

Facebook|Instagram|Twitter
Ижтимоий тармоқлар орқали “Талаб бор, мажбурият йўқ” номли сарлавҳа билан йўлланган мурожаатга

МУНОСАБАТ


Қўштепа туманидаги Шаҳартепа МФЙ ҳудудидаги “4Р-127 Марғилон-Ёзёвон” автомобил йўлида юзага келган носозлик Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси тезкор бригада ходимлари томонидан жойига бориб ўрганилиб, асфальт қопламаси ёткизилди ва мурожаатда кўрсатилган носозлик ҳолати тўлиқ бартараф этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июля посетит Ферганскую область.

Глава государства ознакомится с новыми производственными мощностями в сельском хозяйстве и промышленности, условиями в махаллях. Также предусмотрено проведение видеоселекторного совещания по задействованию имеющегося потенциала на местах для обеспечения дальнейшего роста экономики регионов и благосостояния населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Region | Fergana
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬🎬🎬

🔹Зулхумор Абдуғаффорова тайёрлаган қандолат маҳсулотлари тўй ва маросимларда дастурхонни безаги бўлмоқда

📹
Видеолавҳа Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Марғилон шаҳар ИИБ томонидан шаҳарда ақлли камералар ўрнатиш учун “Опен бюджет”дан ютиб олинган 500 миллион сўм қаердалиги ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Марғилон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Опен бюджет”нинг 2022 йилги 2 мавсумида Марғилон шаҳридаги барча кўчаларга аклли видеокузатув камералари ўрнатиш бўйича таклиф киритилган ва фуқаролар томонидан 3 517 та овоз тўплаган ҳолда ғолиб деб топилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Марғилон шаҳар ҳокимлиги буюртмачи этиб белгиланиб...Батафсил

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Олтиариқ туманидаги "Хайрулло Баҳром Бойматов" фермер хўжалигининг узумзори билан танишувдан бошланди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Ферганскую область началась с посещения виноградной плантации фермерского хозяйства "Хайрулло Бахром Бойматов" в Алтыарыкском районе.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter