Marg'ilon shahar hokimligi
2.21K subscribers
18K photos
1.89K videos
50 files
4.95K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Смотрите "ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ" на YouTube
https://youtu.be/Uj-WVFL59ZE
Forwarded from Region | Fergana
#Марғилон_шаҳри

🔹Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида Марғилон ресторанида навбатдаги ифторлик дастурхони ёзилди

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси ўтказилди

Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси А.Зиявитдинов раислик қилди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октабрдаги “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

2. Референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;

3. Шаҳарда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда дастурлар ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

4. “Географик обектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Марғилон шаҳрига бошқа туманлардан ўтган номсиз кўчаларга ном бериш ва номи такрорий бўлган кўчаларни қайта номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси У.Махмудов ҳисоботи ва бошқа масалалар.

Ушбу масалалар юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
☝️ Ҳеч ким суднинг қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас

📄 Янги таҳрирдаги Конституциянинг 47-моддасидаги нормага мувофиқ, “Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй[1]жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади”.

[O'Z] [ЎЗ] [Qr] [RU]

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
"Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари"

#Маънавият_фестивали
#Марғилон_шаҳрида

Айни кунларда мамлакатимизда янгиланаётган Конституцияни қабул қилиш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш арафасида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун ушбу сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар мазмун-моҳиятини халқимизга етказишни мақсад қилган бир гуруҳ олимлар, зиёлилар ва элимиз суйган санъаткорлар Марғилон темирйўл вокзалида карнай сурнай садолари остида  иззат-икром ила кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида жойларда "Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари" шиори остида тарғибот тадбирлари, маънавий-марифий учрашувлар ўтказилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Фарахат Саъдуллаева, “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонаси раҳбари:

— Мен кўп йиллардан бери миллий ҳунармандчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқдаман. Дастлаб тадбиркорлигимни бундан 20-25 йиллар илгари бошлаш арафасида кўплаб тўсиқларга учраганман, қийинчиликларимиз кўп бўлган. Лекин вақт ўтиб, бугунги кунда нафақат тадбиркорлигимни ривожлантирдим, балки ўзим каби опа-сингилларимизни, ёшларни, ишсиз ўтирган хотин-қизларимизни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўзимнинг тадбиркорлик субъектимда ўқув маркази ташкил қилиш учун 1 млрд имтиёзли кредит олиб, марказни ишга туширдим. Ўтган 2022 йилнинг ўзида вилоятимиздаги 3 мингга яқин ишсиз опа-сингилларимизни бепул касб-ҳунарга ўқитдик. Мен конституциявий ислоҳотларимизга #befarqemasman.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Оқила Жаҳонгирова, Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўқитувчиси:

— Икки нафар фарзандим бор. Ўғлим 8, қизим 5 ёшда. Ёш болаларим борлиги сабабли икки марта ишга қабул қилинмаганман. Янги Конституциямизда бу масала алоҳида киритилибди, бундан жуда хурсанд бўлдим. Чунки биз каби аёллар ҳам ишлаб, Ватанимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшоламиз. Ўз келажагим ва фарзандларим келажагига #befarqemasman. Барчангизни референдумда фаол иштирок этишга чақираман.

@menbefarqemasman
15 апрель – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тенг ярмини тўлашнинг охирги куни!

Солиқларни масофадан туриб
Soliq мобил иловаси орқали тез ва осон тўлашингиз мумкин.

📍Солиқлар – юртимиз фаровонлиги, йўлларимиз равонлиги, сарҳадларимиз мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, фарзандлар келажаги учун сарфланади.

Ҳурматли фуқаролар❗️

✔️Сиз ҳам солиқларни ўз вақтида тўлаб, Ватанимиз ривожига ҳисса қўшинг!

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
#Маънавият_фестивали

Марғилонликлар азалдан маданият ва санъатни қадрлашади. Aйниқса, элимиз ардоғидаги санъаткорлар билан гурунглар ва учрашувларни соғинган.

Шу боис ҳам бугун шаҳримиздаги Маданият марказида маданият ва санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, соҳирнафас санъаткорлар  иштирокида "Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир дастур доирасида Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, фалсафа фанлари доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шахло Ахророва ҳамда тарих фанлари доктори Раъно Ўразовалар марғилонликлар билан ўзаро мулоқотга киришиб юртимизда кечаётган сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар мазмун-моҳиятини аҳоли вакилларига содда тилда етказиб беришга ҳаракат қилдилар.