Marg'ilon shahar hokimligi
2.19K subscribers
18.3K photos
1.92K videos
51 files
5.03K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 https://new.margilan.uz/

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Forwarded from Region | Fergana
#Марғилон_шаҳри

11-умумтаълим мактабида сунъий қопламали стадион қуриб, фойдаланишга топширилди

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/RegionF
Марғилон шаҳар "Косибчилик" МФЙ ҳудудидаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ички кўчалар асфальтлаштирилмоқда.
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
Хитой компаниясининг Фарғонада шиша ва ойна маҳсулотлари тайёрлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасининг “China National Building Material Group Co., Ltd.” (CNBM) компанияси вакилларини қабул қилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382998

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯШИЛ_МАКОН

Бугун Марғилон шаҳри ҳудудига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 70 минг тупдан зиёд кўчат ва қаламчалар экилади.

Марғилон шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан бугун шаҳардаги «Оналар хиёбони» ҳудудида оммавий кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими
Адҳам Зиявитдинов, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлар раислари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, Экопартия Марғилон шаҳар Кенгаши ҳамда Экология бўлими ходимлари иштирок этишди.

Кун давомида шаҳар ҳудудига 70 минг тупдан зиёд кўчат ва қаламчалар экилиши режалаштирилган.
Смотрите "Яшил макон" на YouTube
https://youtu.be/_LQvHCZ6tec
#Байрам_шукуҳи
#Ёвқочар_МФЙ

Шаҳримидаги муҳташам «Марғилон ресторани» бугун қалби кўклам шукуҳига йўғрилган «Ёвқочар» МФЙда яшовчи кексаю ёш билан тўлди.

«Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов иштирок этиб йиғилганларни баҳор айёми билан самимий муборакбод этди ҳамда маҳалла ҳаёти ва жамоат ишларида фаол бўлган бир гуруҳ фаол фуқароларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Байрамона безатилган дастурхон атрофида жам бўлган ёвқочарликлар тадбир давомида шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросида янграган дилрабо куй ва қўшиқларга хиром айладилар.
"Нурафшон" маҳалласининг ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда

Бугун Марғилон шаҳрининг қай бир маҳалласига борманг ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари жадал амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўласиз.

Ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ички кўчаларни асфальтлаштириш, ичимлик сув қудуғи қазиш, электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ана шундай ижобий ишлардан бири шаҳардаги "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилаяпти.

Хусусан бугун ҳудуддаги қарийб 2 км масофадаги ички кўчалар асфальтлаштирилмоқда.
🗣Бугун, соат 11:00да Қонунчилик палатаси қарорининг (иловалари билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтади.

📹Суд мажлисиO‘zbekiston24” телерадиоканали, “O‘zbekiston” телерадиоканали, “Uzreport” телеканали ва унинг фейсбукдаги саҳифаси; O'zMTRK'нинг YouTubeдаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM