Marg'ilon shahar hokimligi
2.22K subscribers
18K photos
1.89K videos
49 files
4.95K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
Forwarded from FARG‘ONA YOSHLARI
Imkoniyatlar yanada ortmoqda

🇺🇿 Yoshlar ishlari agentligi Farg'ona viloyat boshqarmasining hududiy bo'limlariga viloyat hokimligi tomonidan xizmat avtomashinalari topshirildi.

🔸️Yoshlarga oid davlat siyosatini ishlab chiquvchi va amalga oshiruvchi davlat boshqaruv organining bir bo'lagi hisoblangan hududiy bo'limlar tizim faoliyatida katta ahamiyatga ega. Ularning o‘z vazifalarini sidqidildan bajarishlari, yoshlar muammo va takliflarni kechiktirmay o‘z vaqtida o‘rganilishida xizmat mashinalarini topshirilganligi muhim ahamiyat kasb etadi.

@yoshlar_ishlari_agentligi_Fer
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muxbir: Muhammadsiddiq USMONOV: Marg'ilondagi test jarayonlari milliy do'ppilarda o'tkazilmoqda.
⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, МУҲИМ ХАБАР:

Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синов (онлайн тест)ни ўтказиш жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунларига белгиланди ва бу ҳақида эълон берилди.

✈️ Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, карантин чекловлари сабабли белгиланган муддатларда махсус (онлайн тест) синовларда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан етиб кела олмаслиги тўғрисида талабалар ва уларнинг ота-оналаридан кўплаб мурожаатлар (жумладан, огзаки) келиб тушмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:

❗️белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича РЎЙХАТДАН ЎТГАН, АММО аммо хорижий давлатлардан етиб кела олмаганлиги сабабли жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказиладиган махсус (онлайн тест) синовларда ИШТИРОК ЭТА ОЛМАГАН фуқаролар учун 2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида махсус (онлайн тест) синовлари ўтказилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ОЛИЙ ТAЪЛИМ МУAССAСAЛAРИГA КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛAРИНИНГ БИРИНЧИ КУН НAТИЖAЛAРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

📲 2 сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
“Менинг уйим – менинг қалъам”

🏠Уйимиз ҳамма вақт 💡 ёруғ ва шинам, 🔥иссиқ, таҳорат учун 💧сув бўлиши ўзимизга ҳам боғлиқ.

🦠 Коронавирус чеклов чоралари амалда бўлган вақтда истеъмолчилар 💰қарздорлик сабабли коммунал хизматлардан узмай турилди.

🗓 2020 йил 1 августдан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг ваколатлари коммунал идораларга ўтказиб берилиши маъсулиятни ўз бўйнимизга юклайди.

Эндиликда ҳозирги 😷 карантин чекловлари юмшатилган даврда замонавий инсон барча коммунал тўловларни ўз вақтида ўз ҳохиши билан тўлаб бориши зарур.

💵📈💸 Қарздорликнинг ортиши нафақат ўз уйимиз, балки маҳалламиз, шаҳримиз миқёсида, айниқса, қиш даврида ёқилғи-энергетика узилишига 🕯🧯🛢 сабаб бўлишини унутманг!!!
🦠Коронавирус касаллиги профилактикасидаги эҳтиёт чоралари:

❗️Қўлларни мунтазам равишда спирт асосидаги (спирт концентрацияси камида 70% бўлган) восита билан ишқалаб, яхшилаб артиш ёки қўлларни оқаётган сув ва совун билан камида 20 сония давомида ювиш зарур.

🔹 Ниқобларни кийинг. Уларни ҳар 2-3 соатда алмаштиринг.

✔️Жисмоний масофани сақлаш мумкин бўлмаган жойларда, масалан, жамоат транспортида, дўконларда ёки бошқа тор жойларда, сиз инфекцияга қарши ҳимоясиз бўлиб қоласиз.

🔹Бошқа одамлар билан орангизда камида 2 метр масофани сақланг.

✔️Кимдир йўталганда, аксирганида ёки гапирганда, у таркибида вирус бўлиши мумкин бўлган майда суюқлик томчиларини сачратади. Агар сиз жуда яқин турган бўлсангиз, сиз COVID-19 вируси бўлган томчилар билан нафас олишингиз мумкин.

🔹 Одамлар гавжум жойларга боришдан сақланинг.

✔️Кўпчилик орасида сиз COVID-19га чалинган бирон кимса билан яқин мулоқотда бўлишингиз эҳтимоли кўпроқ, ва сиз 2 метрлик жисмоний масофани сақлашингиз қийин бўлади.

🔹 Кўз, бурун ва оғизга тегмасликка ҳаракат қилинг.

✔️ Қўллар кўплаб сиртларга, шу жумладан вируслар қўнган юзаларга ҳам тегишади. Агар қўлларингиз билан кўзингизга, бурнингизга ёки оғзингизга тегсангиз, вирус танангизга кириши мумкин.

🔹 Йўталаётганда ёки аксирганингизда, сиз ва бошқалар оғзингиз ва бурунингизни эгилган тирсак ёки бир марта ишлатиладиган салфетка билан ёпганингизга ишонч ҳосил қилинг. Кейин ишлатилган салфеткаларни дарҳол ташланг ва қўлингизни ювинг.

✔️Томчилар вирусни тарқатади. Ушбу кўрсатмаларга амал қилиб, сиз атрофингиздаги одамларни грипп ва COVID-19 каби вирусли касалликлардан ҳимоя қиласиз.

🔹Агар сизда йўтал, бош оғриғи, иситма каби енгил аломатлар бўлса ҳам, уйда бўлинг. Зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ёки шифокор билан телефон орқали маслаҳатлашинг.

✔️Бошқа одамлар билан мулоқотдан сақланиш орқали сиз уларни ўзингизда бўлиши мумкин бўлган COVID-19 ва бошқа вируслардан ҳимоя қиласиз.

🔹 Агар сизда иситма, йўтал ва нафас қисилиши бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ва шифокор кўрсатмаларига риоя қилинг.

✔️Олдиндан қилинган қўнғироқ сизнинг шифокорингизга сизни тезда керакли тиббий муассасага йўналтиришга имкон беради. Ушбу усул ҳам сизни ҳимоя қилади ҳамда вируслар ва бошқа инфекциялар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Бугундан бошлаб, қуйидаги объектларга рухсат берилди:

🔹умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона. Бунгача фақат очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиганларга рухсат бор эди холос;

🔹театр ва кинотеатрлар;

🔹парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар.

Юқоридаги объектлар фаолияти учун қатъий карантин талаблари ҳам белгилаб қўйилди.
👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicOQt9TZLQv5A
Бугун замонавий қиёфада янгитдан қад кўтарган шаҳримиздаги Давлат Солиқ Инспекциясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда шаҳардаги тўртта сектор раҳбарлари ҳамда Марғилон шаҳар ДСИ ходимлари иштирок этди.
#Тезкор #Расман
⚡️ Энди суғуртангиз ёнингизда бўлмаса, машинангиз “жарима майдони”га қўйилмайди!

Хабарни тарқатиб, ҳайдовчиларга етказиб қўямиз.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicOQt9TZLQv5A
⚡️⚡️Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳал қилади

"Айнан ҳар бир мактаб ҳолати, жойдаги эпидемиологик вазият ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятларини ўрганиб чиқиб, фақатгина Маҳаллий Кенгашлар ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқибгина қарор қабул қилиши зарурлиги Президентимиз томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилган эди" – Шерзод Шерматов.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicOQt9TZLQv5A