Marg'ilon shahar hokimligi
2.22K subscribers
18K photos
1.89K videos
49 files
4.95K links
Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали

Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz

facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/

Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.iss.one/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ
Download Telegram
❗️Президент: «Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда»

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтилди.

🚧 Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.

🔹Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, айни ҳафталар биз учун синовли давр бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши кейинги ҳафтада аён бўлади.

Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни
ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Эртага, 22 августдан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланади

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКА залида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Тест синовлари Тошкент шаҳрида — 13 кунда, энг биринчи эса Фарғона вилоятида (9 кун) якунланади

Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Раджабов АОКАдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

📍Тест синовлари давомийлиги бўйича энг кўп Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 13 кун, энг кам Фарғона вилоятида 9 кунда якунланади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Farg'ona vodiysida ilk bor tashkil etilayotgan "Grafik dizayn" sohasi bo'yicha MEETUP ga taklif etamiz!

🥇Ushbu maxorat darslariga dizayn sohasida faoliyat olib borayotgan ANQO dizayn jamoasi va dizayner Matchonov Quvonch taklif etilganlar.

📌Ushbu MEETUP
🧑‍💻dizayn sohasiga qiziquvchilar,
💴yaxshi va dаromadli kasb egallashni xohlaydiganlar
🧳 ishlab chiqaruvchilar uchun mo'ljallangan.

🎯Siz zamonaviy kasblarga qizaqаsizmi?
🎯Yaxshi daromadli kasbga ega bo'lishni xohlaysizmi?
🎯Sizning korxonangiz logo va brendga muhtoj deb o'ylaysizmi?
🎯Ishlab chiqarayotgan maxsulotingiz raqobatchilardan ajralib turishini istaysizmi?

Unda ushbu meetup aynan Siz uchun.

😇Qatnashish mutlaqo bepul.

📨Elektron ro'yxatdan o'ting.

🗓Boshlanish vaqti 26-avgust | 16.00

Tashkil etuvchi: Mar'gilon RTM

🤝Hamkorlarimiz
Mar'gilon shahar hokimligi,
Anqo dizaynerlar jamoasi

👍Barcha yaqinlaringizga ulashishingizni so'rab qolamiz.

@rtm_margilan
⚡️⚡️Мактабларни 14 сентябрдан очиш таклифи киритилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️
🔹Бир ҳафта олдин (7 сентябрь) синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган.

🔹Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминлаш чоралариyb кўриш керак бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ижтимоий тармоқларда “Комбинат бозорининг аҳволини кўринг. Ҳолбуки, ҳар душанба тозалаш, ободонлаштириш куни деб бозорни ёпишади” мазмунида тарқалган мурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг

БАЁНОТИ

Мурожаатга илова қилинган суратларда халқ тили билан айтганда комбинат бозорига киришдаги йўлаклар акс этган. Ушбу ҳудудда шаҳардаги хусусий тадбиркорларнинг савдо дўконлари жойлашган бўлиб, ҳар куни эрталаб тадбиркорлар томонидан ёлланган фаррошлар кўчани мунтазам равишда тозалаб, ободонлаштириш ишларини амалга оширишади.
Маълумки, бозорга бир кунда минглаб фуқаролар ташриф буюради. Уларнинг орасида атроф-муҳит муҳофазаси, тозалик, озодаликка алоҳида эътибор берадиган инсонлар билан бир қаторда афсуски, қўлидаги кераксиз нарсаларни йўлнинг шундоқ юзида турган ахлат қутисига ташлаб кетишга ҳам “эринадиган”лар бор.
Азиз ҳамшаҳарлар, ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш турли мурожаатлар билан чиқишдан кўра ҳар биримиз тозалик ва озодаликка алоҳида эътибор берсак, юқоридаги каби таъбни хира қилувчи манзараларга кўзимиз тушмайди. Унутманг, шаҳримизни обод масканга айлантиришда барчамиз бирдек масъулмиз!

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
⚡️⚡️Барча таксичилар ва юк ташувчи хайдовчилар учун хушхабар!!

Президент янги фармонни имзолади

2021-йил, 1 январдан бошлаб лицензия олиш бекор қилинади.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинади.

-Юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти ҳам лицензиялаш бекор қилинади.


2020 йил 24 август куни ПФ–6044-сон билан президент фармони имзонланди.
👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicOQt9TZLQv5A
❗️Барча мактаб ўқитувчилари, боғча ва шифохоналар ходимлари гриппга қарши эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади

🔻Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақда Президент қарорида белгилаб қўйилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги «Бахрин» маҳалла фуқаролар йиғини Шакаржонов кўчасига кириш қисмига пандемия шароитида ўрнатилган бетон тўсиқнинг олиб ташланмаганлиги юзасидан тарқалган мурожаатга Марғилон шаҳар ҳокимлиги Aхборот хизматининг

БАЁНОТИ

Ушбу масала тегишли мутасадди идоралар вакиллари билан жойига бориб ўрганилди ва ўз ўрнида пиёдалар ҳамда автомашиналарнинг ҳаракатланишларида муаммо туғдираётган бетон тўсиқ олиб ташланди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 37 мингдан ошиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизга етди

📈
Бугун 9 ҳудудда — 554 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Жами соғайганлар — 37 116 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 143 киши инфекциядан зарарланди, жами беморлар — 40 338 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати барчангизни Ватанимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - Мустақиллигимизнинг
29 йиллиги билан самимий муборакбод этади! Хонадонларингизга тинчлик, хотиржамлик, ишларингиз ривожида куч, омад тилайди. Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин!
Forwarded from FARG‘ONA YOSHLARI
Imkoniyatlar yanada ortmoqda

🇺🇿 Yoshlar ishlari agentligi Farg'ona viloyat boshqarmasining hududiy bo'limlariga viloyat hokimligi tomonidan xizmat avtomashinalari topshirildi.

🔸️Yoshlarga oid davlat siyosatini ishlab chiquvchi va amalga oshiruvchi davlat boshqaruv organining bir bo'lagi hisoblangan hududiy bo'limlar tizim faoliyatida katta ahamiyatga ega. Ularning o‘z vazifalarini sidqidildan bajarishlari, yoshlar muammo va takliflarni kechiktirmay o‘z vaqtida o‘rganilishida xizmat mashinalarini topshirilganligi muhim ahamiyat kasb etadi.

@yoshlar_ishlari_agentligi_Fer