Ўқитувчи | Мактаб таълими
142K subscribers
902 photos
229 videos
116 files
1.29K links
Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали.

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Аттестация натижаларига кўра педагоглар эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиниши мумкин

Савол: 

Мутахассис малака тоифасидаги педагог навбатдаги-мажбурий аттестациядан ўта олмаса, унга нисбатан қандай чора кўрилиши мумкин?

Жавоб:

Низомнинг 44-бандида иккита босқич натижаларига кўра:

📌 г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

📍60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

📍55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

📍55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

📍Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

❗️Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактаб битирувчилари ўрганган касб-ҳунари бўйича олган сертификати билан ишлаши мумкин бўлади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича якуний имтиҳондан ўтказиш ва уларга давлат намунасидаги электрон сертификат бериш тартиби тўғрисида"ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра:

➡️ Касбий таълим йўналишига мос касб-ҳунар ўрганган 11-синф битирувчиларига мактаб директорининг буйруғига асосан якуний имтиҳонни топширишга рухсат берилади.

➡️ Якуний имтиҳон ўтказиладиган куни ва вақти якуний аттестация комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади ва якуний имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин ҳудудий касбий кўникмалар марказига расмий хабар берилади ҳамда мактабнинг кириш қисмига осиб қўйилади.

➡️ Якуний имтиҳонни баҳолаш мезонлари ва якуний имтиҳон саволлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, умумий ўрта таълим мактабига етказилади.

➡️ Якуний имтиҳон натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.

➡️ Имтиҳонга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчилар Комиссия қарорига асосан имтиҳонни шу йили 1 июлга қадар қайта топшириши мумкин. Қайта топширишдан ўта олмаган битирувчиларга сертификат берилмайди.

➡️ Битирувчиларга сертификат мактаб педагогик кенгашининг қарори асосида електрон платформа орқали берилади.

➡️ Битирувчиларга сертификат ҳар йили 25 июнга қадар берилади. Якуний имтиҳонни қайта топширган ёки маълум сабабларга кўра кеч топширган битирувчиларга сертификат 1 июлга қадар берилиши мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактабларни 5 кунлик иш режимига ўтказиш ҳақидаги таклиф ҳукуматга юборилди

Яқинда "Менинг фикрим" электрон жамоавий мурожаатлар порталида фуқаролардан бири, Набиев Неъматулла Ҳамидуллаевич томонидан илгари сурилган таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига ўтказиш ҳақидаги таклиф қисқа вақт ичида кенг эътибор қозонди. Атиги бир неча кун ичида ушбу мурожаат 10 мингдан ортиқ овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, "Менинг фикрим" веб-порталига фуқаро Набиев Неъматулла Ҳамидуллаевичнинг "Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига ўтказиш ҳақида"ги 375-с-р/24-сонли электрон жамоавий мурожаати 2025 йилнинг 28 март кунидан 3 апрель кунига қадар 10 мингдан ортиқ овоз тўплашга эришган.

Низом талабларига мувофиқ, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган ушбу мурожаат тегишли ваколатли давлат органи Вазирлар Маҳкамасига юборилган.

"Менинг фикрим" веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 35-бандига мувофиқ, тегишли ваколатли давлат органи мурожаатни кўриб чиқиб, асослантирилган қарор қабул қилиши белгиланган.

Эндиликда, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган мурожаат юзасидан тегишли давлат идоралари томонидан расмий кўриб чиқилиши ва асослантирилган тарзда қарор қабул қилиниши керак бўлади.

Ҳозирда бу мурожаатни кўриб чиқиш жараёни бошланган. Тегишли қарор "Менинг фикрим" порталида эълон қилинади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар бўлмаса нималарни йўқотамиз?

💊 Агар 10 йил шифокорларсиз қолсак, саломатлигимизни йўқотамиз;

🏫 Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб интизомни йўқотамиз;

👨‍⚖️ Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз;

❤️ Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, шифокорларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Педагоглар аттестация куни қандай қоидаларга амал қилиши лозим?

Педагог кадрларнинг малака тоифаси тест синовлари бўйича видеойўриқнома тайёрланди.

🎞 Юқоридаги видеойўриқномада аттестация куни амал қилиш лозим бўлган қоидалар, белгиланган вақт ва имтиҳон тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини ўзбек тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 9-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 9-синф Математика;
➡️ 9-синф Жисмоний тарбия;
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Матемaтикa (асосий);
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари;
➡️ 11-синф Физика;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф География;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Немис тили;
➡️ 11-синф Инглиз тили.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган…
⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини қорақалпоқ тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Жисмоний тарбия (қорақалпоқ тили);
➡️ 9-синф Математика (қорақалпоқ тили);
➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 9-синф Ўзбек тили (Давлат тили);
➡️ 9-синф Қорақалпоқ тили;
➡️ 11-синф География (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Математика (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Қорақалпоқ тили ва адабиёти;
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Физика (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Ўзбек тили (Давлат тили);
➡️ 11-синф Қорақалпоқ тили;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф Инглиз тили;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Немис тили.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган…
⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини рус тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Математика;
➡️ 9-синф Ўзбек тили (таълим тили, рус тили бўлган синфлар учун);
➡️ 9-синф Жисмоний тарбия;
➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Математика (асосий);
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари;
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Физика;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Рус тили ва адабиёти;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Инглиз тили;
➡️ 11-синф Немис тили;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф География;
➡️ 11-синф Ўзбек тили.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
⚡️Аттестация тести синовлари 15 апрель куни бошланади, синовлар ўтказиладиган саналар белгиланган

Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди.

Унга кўра:

➡️ Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти, География фанларидан — 15-16 апрель кунлари (2 кун);

➡️ Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан ва умумтаълим муассасаси психологи — 17 апрель куни (1 кун);

➡️ Инглиз тили (умумтаълим), Француз тили (умумтаълим), Немис тили (умумтаълим), Ҳинд тили, Турк тили, Корейс тили, Хитой тили фанларидан — 18-19, 21 апрель кунлари (3 кун);

➡️ Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун), Ўзбек тили (Давлат тили) фанларидан — 22-24 апрель кунлари (3 кун);

➡️ Жисмоний тарбия (умумтаълим), Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 25-26 апрель кунлари (2 кун);

➡️ Математика фанидан — 28-29 апрель кунлари (2 кун);

➡️ Биология, Кимё, Физика фанларидан — 30 апрель, 1 май кунлари (2 кун);

➡️ Бошланғич таълим фанидан — 2-3, 5-7 май кунлари (5 кун);

➡️ Тарих фанидан — 8 май куни (1 кун);

➡️ Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Иқтисодий билим асослари, Ўқитувчи-дефектолог (умумтаълим), Ўқитувчи-логопед (умумтаълим), Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти фанларидан ҳамда Бадиий академия ва Маданият вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим муассасалари педагоглари учун — 10 май куни (1 кун);

➡️ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 12 май куни (1 кун);

➡️ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Рус тили (мактабгача), Инглиз тили (мактабгача), Француз тили (мактабгача), Немис тили (мактабгача), Жисмоний тарбия (мактабгача), Ўқитувчи-дефектолог (мактабгача), Ўқитувчи-логопед (мактабгача), Тарбиячи-методист (МТТ директор ўринбосари) — 13-14 май кунлари (2 кун);

➡️ Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 15-16 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.

❗️Шунингдек, жорий йилнинг 15 май куни (1 кун) Касбий сертификат синовлари ўтказилиши белгиланди.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025-2026 ўқув йили таянч ўқув режа.pdf
5.2 MB
⚡️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди

🔖 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 121-сонли буйруғи имзоланди.

🗂Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

🗓 Тасдиқланган вақти: 2025 йил 10 апрель.

P.S. Кейинги ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фото
⚡️Расман: 9- ва 11-синф ўқувчиларининг имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва саналари эълон қилинди

Мактабларда дарслар жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади. 9- ва 11-синф ўқувчиларинг якуний давлат аттестация имтиҳонлари 27 майдан 10 июнга қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанидан сертификати шунингдек, чет тили бўйича миллий ёки халқаро миқёсда тан олинган B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи | Мактаб таълими
#Фото ⚡️2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч-ўқув режа (Дарс сеткаси) 2024-2025-ўқув йили учун таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун мўлжалланган "Дарс сеткаси" билан юқоридаги фотода танишиб чиқишингиз мумкин. P. S.: Солиштириш учун 2023…
#Фото
⚡️2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч-ўқув режа (Дарс сеткаси)

2025-2026-ўқув йили учун таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун мўлжалланган "Дарс сеткаси" билан юқоридаги фотода танишиб чиқишингиз мумкин.

P. S.: Солиштириш учун 2024-2025-ўқув йили дарс сеткаси ҳам белгилаб қўйилди.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.iss.one/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аттестацияда қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб берилганини билиш мумкин

Педагоглар учун яна бир қулайлик яратилган:

Эндиликда педагоглар малака (тест) синовларида берилган жавобларини текшириб кўришлари мумкин. Бунинг учун pedagog.uzedu.uz сайтидаги шахсий кабинетдан малака синов баллари кўрсатилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босишлари керак бўлади.

Шу орқали аттестация тестига кириб чиққан педагоглар қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб берилганини билиб олишлари мумкин.