⚡️⚡️⚡️ “Долзарб 30 кунлик”: эрталабки саф йиғинида Миробод тумани ҳудудларини ободонлаштириш бўйича вазифалар аниқ белгилаб берилди➡️ Бугун туманимиздаги “Фурқат” маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Салайдинов, туман ҳокимлиги аппарат раҳбари Ф.Нажмиддинов, Президент администрацияси масъуллари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи бошчилигида эрталабки саф йиғини ўтказилди.
💠 Тадбирда ҳоким ўринбосаларлари, туман ҳокимлиги ходимлари, туман коммунал хизмати ходимлари, Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари, Миллий гвардия ва Ички ишлар бўлими масъуллари, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари ва бошқа тегишли идора ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.
💠 Саф йиғинида туманда бугун ҳам давом эттирилаётган ҳашар ишларида биринчи секторда олиб бориладиган тозалаш ва ободонлаштириш ишлари юқори савияда ташкил этиш юзасидан режалар тузилди ва шу ернинг ўзидан барча мутасаддиларга йўналишлари бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берилди.
💠 Саф йиғинлари барча секторларда ўтказилди. Бугун ҳашар давомида кўп қаватли уйлар, жамоат жойлари, бозорлар, бекатлар, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
💠 Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Салайдинов мутассадиларга топшириқ берар экан, ушбу ҳашарда туман аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари яшайдиган ҳудуднинг обод бўлишида ҳисса қўшишларига умид билдирди.
❗️ Бундан ташқари, кун давомида жойларда ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ичимлик суви ва электр таъминоти, газдан тўғри фойдаланиш аҳволи ўрганилади.
|
Facebook |
Telegram |
Youtube |
Web-site|