Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
39.1K photos
3.5K videos
17 files
13.8K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15-декабрдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Миробод туманидаги маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

➡️ Хусусан, ҳар куни эрталаб, Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пулатов бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ободонлаштириш ишлари бўйича йиғилиш ўтказилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда.

🟢 “Обод Миробод” лойиҳаси доирасида бугун 21-декабрь куни туманнинг барча маҳаллалари, жумладан, кўпқаватли уйлар, ижтимоий объектлар атрофлари, аллеялар ва кўчалар ҳамда ирригация тизимлари хазонлар ва турли чиқиндилардан тозаланиши режалаштирилган.

Ободонлаштириш ишларига 100 нафардан зиёд туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жалб этилган.

Шунингдек, туман бўйича бошқарув сервис компанияларининг барча ходимлари ўзларига тегишли ҳудудларда тозалаш ишларини олиб борадилар.

🗄 Куни кеча, 20-декабрь куни ободонлаштириш ишлари туманимизнинг 7та маҳалласида олиб борилиб, 190га яқин ишчилар ҳашарда иштирок этишди ва натижада 51 минг квадрат метр майдон тозаланиб, 12 тонна чиқинди олиб чиқилди.

✔️ 17-декабрь кунидан бошлаб Миробод туманидаги маҳаллаларда кенг кўламли ҳашар ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача оммавий ҳашар давомида 197 200 кв.м майдон ободонлаштирилиб, туман ҳудудидан 51 тонна чиқиндилар махсус чиқиндихоналарга ташилди.

📢 Ҳурматли Миробод тумани аҳолиси Мирободга ўз уйингиздек муносабатда бўлсангиз, атроф-муҳитнинг тозалигига бефарқ бўлмасангиз, жамиятнинг фаол аъзосиман десангиз, Янги йил олди туманимизнинг тоза ва обод бўлишида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Маълумки, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларида жамоат транспорти ва йўл ҳаракати хавфсизлигига доир қатор саволлар мавжуд.

🔹 ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХ бошқармасининг бошлиғи Фазлиддин Тошкентбаев ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Абдужамил Азизов юртдошларимизни қизиқтираётган қатор саволлар юзасидан маълумот бердилар:

👉 https://www.tashkent.uz/uz/news/transprt-sj

📹YouTube 📱Facebook 📹Instagram 🌐Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тез орада Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади

ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилишича, жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.

«Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу орқали инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади», — деди Тошкентбоев.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспорти ҳайдовчиларининг йўл қоидаларига амал қилмасликлари ҳолатлари назорат қилинадими?

Фазлиддин Тошкенбоев, ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи: «Автобус ҳайдовчиларининг билим-кўникмаларини ошириш мақсадида улар билан алоҳида суҳбатлар, тушунтиришлар ва экспресс курслар ташкил этяпмиз.

Бундан ташқари, янги ҳайдовчиларни жамлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилдик ва 200дан ортиқ ҳайдовчилар билан қисқа муддатли ўқувлар ташкил этяпмиз. Шундан сўнг уларни махсус синовдан ўтказамиз ва шундан сўнг улар билан шартнома имзоланади».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 475 кмга яқин 34та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилади

«Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб 475 кмга яқин 34та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш режалаштирилган.

Режага кўра, яқин бир ҳафта ичида асосий — Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли кўчалари бўйлаб йўлакчалар ташкил этилади. Қолган кўчаларда эса 1-2 ой ичида тўлиқ ташкил этилади», — Фазлиддин Тошкенбоев, ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қандай турдаги автотранспорт воситаларига автобуслар йўлакчасида ҳаракатланишга рухсат этилади?

ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг айтишича, пойтахтда автобуслар учун чизилаётган йўлакчалар жамоат транспортларининг тирбандликда қолмаслиги учун зарур.

Ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин.

Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Аммо ҳар қандай автомобилга маълум сабабга кўра, масалан, йўл ёқасидаги объектларга ёки кўчага кириш учун ушбу йўлакда фойдаланишга рухсат этилади.

Бунинг учун йўлакчаларда узиқ чизиқлар мавжуд бўлиб, тахминан 40-50 метр масофа белгиланади. Кўча ёки объект бошланган жойда ушбу узиқ чизиқларнинг таъсир доираси тугайди ва автомобиллар автобуслар учун мўлжалланган йўлакчани бўшатиб қўйишлари талаб этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт вазири ҳам жамоат транспортида юрадими?

«Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизовнинг айтишича, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳар ҳафта камида 4 маротаба уйдан ишга боришда ёки ишдан уйга боришда жамоат транспортидан фойдаланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларидаги муаммолар ечими бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти?

«Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизовнинг айтишича, ушбу муаммоларни бартараф этиш учун мавжуд барча 148 та йўналиш ўрганиб чиқилди.

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 204 та автобуслар олиб келинди ва йўналишга чиқарилди.

Хусусан, ИИВдан 30 та “ISUZU” русумли, Миллий гвардиядан 25 та “ISUZU” русумли, Транспорт вазирлигидан 16 та “ЮТОНГ” русумли, Самарқанд вилоятидаги “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” корхонасидан 20 та “МAN” русумли, катта ҳажмли, 13 та
“SAZ-LE-60” русумли ҳамда 100 та “ISUZU” русумли автобуслар келтирилган.

Натижада, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқарди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим йўналишлардаги автобуслар интервалга амал қилмайди. Ушбу ҳолат бартараф этиладими?

«Автобусларнинг тирбандликда қолиб кетиши натижасида оралиқ масофа узайиб кетаётган эди. Айниқса, 116-йўналишли автобус бозор ҳудудидан ўтганлиги ҳам бунга таъсир кўрсатган.

Аммо сўнгги чоралар натижасида ушбу муаммолар бартараф этилди», — Абдужамил Азизов, «Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт соҳасидаги ўзгаришлар бироз вақтдан кейин тўхтаб қолмайдими?

Абдужамил Азизов, «Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари:
«Йўқ. Бу ислоҳотлар мунтазам давом этади.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан 2023 йилнинг март ойида Тошкент шаҳри учун 1000 дона автобус харид қилиб йўналишларга берилади.

Бу орқали шаҳарда сифатли ва қулай жамоат транспорти таъминланади».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспорти қатновидаги мавжуд муаммоларни эски моделдаги қулайликлари ва шароити кам бўлган транспортлар билан ҳал қилиш мумкинми?

Абдужамил Азизов, «Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари:

«Албатта, эски ҳаракат таркиби билан муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. 2023 йилда мингта автобус харид қилинади.

Бундан ташқари, 2025 йилгача жамоат транспорти таркибидаги автобусларни тўлиқ янгилаш кўзда тутилган».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспортлари ҳолатини назорат қилиш ва ўз вақтида таъмирлаш бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти?

«Ҳозирда Тошкентдаги 8та автобус саройини тўлиқ модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш, уларга малакали мутахассисларни жалб этиш ишлари бошланди.

Автобусларни жорий таъмирлашга 5 млрд. сўм ажратилди. Ажратилган маблағлар ҳисобидан 32 та техник носоз автобуслар жорий таъмирланди, қолган 227 таси янги йилга қадар таъмирдан тўлиқ чиқарилади.

Бундан ташқари, «Тошшаҳартранс» АЖга қарашли «Тошавтотаъмир» унитар корхонаси ҳам фаолият кўрсатмоқда», — Абдужамил Азизов, «Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автобусларнинг оралиқ масофаси билан боғлиқ муаммо қачон тўлиқ ҳал бўлади?

Ушбу саволга «Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов жавоб берди.

«Бу муаммо фақатгина йўналишдаги автобусларнинг сонига боғлиқ эмас. Бу йўл инфратузилмасига, автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиниши билан ҳам боғлиқ.

Масалан, Алишер Навоий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилгач, жамоат транспорти тўсиқсиз ҳаракатланишни бошлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега йўловчи гавжум бўлган айрим йўналишларга кичик ҳажмли автобус қўйилган?

«Бу оралиқ интервалларни қисқартириш учун вақтинчалик ечим. Тез орада йўловчилар гавжум бўлган йўналишларга катта сиғимли автобуслар жойлаштирилади», — «Тошшаҳартранс» раҳбари ўринбосари.
🎄 Миробод туманида истиқомат қилувчи 40 нафар етим болалар Янги йил арчаси тадбирига таклиф этилади

➡️ Миробод тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан туманда истиқомат қилувчи 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган 40 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ички ишлар органлари профилактик ҳисобида ва умумтаълим мактаблари ички рўйхатида турувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, тўлиқ бўлмаган оилада тарбияланаётган вояга етмаган болаларга Арча байрамига таклифнома юборилади.

Болалар 28 декабрь куни Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтадиган “Қорбобо 007” Янги йил эртагини томоша қиладилар.

🎁 Тадбирдан сўнг кичкинтойларга сектор раҳбарлари томонидан совғалар тақдим этилади.

—————————————-

🎄 40 детей-сирот от 5 до 12 лет получат приглашение от Мирабадского хокимията на новогоднюю ёлку

☁️ Сорок детей проживающих в Мирабадском районе получат пригласительные от хокимията на новогоднюю сказку «Дед Мороз 007».

Так, на новогоднюю ёлку будут приглашены дети-сироты и оставшиеся без попечения родителей, дети из малообеспеченных, многодетных и неполных семей в возрасте от 5 до 12 лет достигших успехов в творчестве и учёбе.

Новогоднее представление пройдет 28 декабря в 11 часов дня во Дворце Дружбы народов.

🎁После представления маленькие гости получат новогодние подарки.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM