Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.49K subscribers
40.6K photos
3.63K videos
17 files
14.3K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Миробод туманида ободонлаштириш тадбирлари давом этмоқда

➡️ Бугун эрталаб Миробод тумани ҳокимлиги раҳбарлари бошчилигида туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман коммунал соҳа ходимлари, БСКлар, СЭС ходимлари, маҳаллалар раислари ва бошқа тегишли идора ва ташкилот ходимлари иштирокида туманда олиб бориладиган ободонлаштириш масалаларига бағишланган саф йиғилиши бўлиб ўтди.

🗄 Йиғилишда туман ҳокимининг коммунал масалалари бўйича ўринбосари Ш.Якубов тегишли идора ва ташкилотлар вакилларига маҳаллалар кесимида уларга бириктирилган ҳудудлар, ички йўллар, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берди.

Амалга ошириладиган ишлар бўйича масъуллар белгиланди, ходимлари гуруҳларга бўлиниб ўз вазифаларини бажаришга киришдилар.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, «Обод Миробод» лойиҳаси доирасида 17-декабрь кунидан бошлаб Миробод туманидаги маҳаллаларда кенг кўламли ҳашар ишлари олиб борилмоқда.

📢 Ҳурматли Миробод тумани аҳолиси Мирободга ўз уйингиздек муносабатда бўлсангиз, атроф-муҳитнинг тозалигига бефарқ бўлмасангиз, жамиятнинг фаол аъзосиман десангиз, Янги йил олди туманимизнинг тоза ва обод бўлишида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари мирободликлар хизматида


➡️ Янги йил байрами яқинлашаётгани муносабати билан туманимиздаги Миробод деҳқон бозорида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилган.

➡️ Ушбу ярмаркаларда кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.

🟢 Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, салқин ичимликлар, гўшт, гуруч, умуман олганда, байрам дастурхони учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилмоқда.

⚠️ Туман ҳокими Шуҳрат Пулатов томонидан Янги йил байрами олдидан ташкил этилган савдо ярмаркаларида маҳсулотларни арзон нархларда сотиш, аҳолига сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.

Ярмаркалар ҳар куни эрталабки соат 06:00дан 20:00га қадар фаолият юритади.

Миробод деҳқон бозори туман аҳолисини Янги йил ярмаркасига таклиф этиб қолади!

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари мирободликлар хизматида

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM