Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.57K subscribers
39.6K photos
3.53K videos
17 files
14K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
✔️Миробод туман санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ифторлик олдидан овқатланиш шаҳобчаларида профлактика мақсадида дезинфекция ишларини олиб боришмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
⚠️ Бугун Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

Кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйиш сўралммоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Китоб-инсоннинг маънавий камолотига ёрдам берувчи, илм дурдоналарини авлодларга етказувчи, ўтмишни, бугун ва эртанги кунни боғловчи маънавий бойлик.

✔️"Республика китобхонлик хафталиги" доирасида
"Китобсевар миллат" шиори остида Миробод туман Ахборот-кутубхона марказида "Китобхонлик хафталиги" тадбирининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

✔️Тадбирда Миробод тумани халқ таълими, туман "Баркамол авлод" маркази, "Иноқобод" МФЙ раиси Гулнора Сайфутдинова ва Миробод ҳокимлиги маданият бўлими вакиллари қатнашди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://www.facebook.com/mirobodhokimiyati/
✔️Ёшлар ўртасида футбол бўйича ДХХ раиси кубоги

✔️Миробод туманидаги 16-30 ёшлилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш доирасида спортнинг мини футбол тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги мусобақасининг Миробод туман босқичига старт берилди.

✔️2-сектордаги маҳаллалар ёшлари ўртасида саралаш босқичи бугун "Локомотив" спорт клубининг футбол майдонида бўлиб ўтди.

✔️Ушбу учрашувда учинчи сектордан "Биродарлик" маҳалласи ғолибликни қўлга киритиб, туман босқичига йўлланма олди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
✔️Кун фотоси

✔️Муаллиф Темур Эсонов.

---------------

✔️Фото дня

✔️Автор Темур Эсанов.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
🌅Иккала томон ҳам бир хил даражада севганида, кўз ёшлар тўкилмас эди.

Мигель де Сервантес

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
🥘Ётишдан олдин ёғли овқатлар уйқуга халақит беради

Олимлар ёғли овқат истеъмол қиладиган одамлар енгил кечки овқатни истеъмол қиладиганларга қараганда кўпроқ соғлом уйқудан азият чекишини исботладилар. Ёғли овқатлар нафақат тунги дам олиш сифатини балки ухлаб қолиш тезлигини ҳам сезиларли даражада пасайтиради.

Ёғли овқатлар жиғилдон қайнаши ва ҳазмсизликни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Агар сиз бундай овқатдан воз кечолмасангиз, ҳеч бўлмаганда ётишдан уч соат олдин кечки овқатни истеъмол қилинг.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
✔️Инвестицион лойиҳаларни, аниқроғи, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни белгиланган муддатларда амалга ошириш, инвесторлар олдида юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича Миробод тумани ҳокимлиги томонидан хайрли ишлар қилинмоқда.

✔️Туман ҳудудида амалга оширилиши белгиланган ҳар бир инвестиция лойиҳаларини мунтазам мониторинг қилиб бориш мақсадида туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутасаддилари томонидан 7-тор Мироншоҳ кўчаси, 14-уйда жойлашган "Optimum Invest" МЧЖнинг "Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш" инвестиция лойиҳаси ҳамда "Салар" МФЙ ҳудудида жойлашган "Adolatli Kelishuv" МЧЖнинг "Замонавий турар-жой мажмуасини барпо этиш" инвестиция лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site