Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тайинлаш жараёнларини соддалаштириш йўлида амалга оширилаётган ишлар
⚡️ 2024 йил январдан бошлаб фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилишлари имконияти яратилди.
⚡️ Бугунги кунда фуқароларнинг иш стажлари ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинмоқда.
⚡️ Архивда иш стажи тўғрисидаги маълумотлар сақланмаган ҳолатларда 2005 йилгача бўлган даврдаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмасдан инобатга олиниши белгиланди.
⚡️ Бугунги кунда ишламайдиган фуқаролар Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни бепул рақамлаштириб олишлари учун имконият яратилди.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬 Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM