Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.56K subscribers
39.8K photos
3.55K videos
17 files
14.1K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
‼️Facebook ижтимоий тармоғида фуқаро Наташа Кауысбекова томонидан қолдирилган постга РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Н.К. ўз постида ҳар қандай шаҳарда вокзал - бу шаҳар юзи эканлиги, бироқ Миробод туманида Шимолий вокзал ҳудуди бир неча ойдан буён чиқиндилар уюми йиғилиб ётган жойга айланганлигини ёзган.

Миробод тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан вокзал атрофи ҳудудида пост муаллифи келтириб ўтгандек, икки-уч ҳафтада бир эмас, балки, ҳар куни тозалаш ишлари амалга оширилади.

Бугун, 8-февраль куни, ободонлаштириш ишлари куннинг иккинчи ярмида амалга оширилган.

Барча чиқиндилар бир жойга тўпланган. Чиқиндиларни олиб кетадиган транспорт авария туфайли кечикиб келган.

Пост муаллифи ўша вақт оралиғида чиқиндилар уюмини суратга олиб, махсус гуруҳларга тарқатган.

Чиқинди уюми тўлиқ олиб чиқиб кетилганини қўшимча қилган ҳолда, ободонлаштириш бўлими туман ободлиги йўлида тиним билмай меҳнат олиб боришларини, шундай экан, ҳақиқатдан йироқ маълумотларни шошма-шошарлик билан тарқатмасликни сўраб қоламиз.