Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.59K subscribers
39.4K photos
3.52K videos
17 files
13.9K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Бугун, 4-сентябр куни Миробод туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали саф йиғинлари бўлиб ўтди.

Ўқувчилар, педагоглар, ота-оналарга ушбу байрамона кунда кўплаб илиқ тилаклар билдирилди.

➡️ Ёзги таътилдан сўнг, қадрдон масканлар ўқувчиларни ўз бағрига чорлади ва янги ўқув йили бошланди.

———————-

Сегодня, 4го сентября в школах Мирабадского района прошли торжественные линейки.

Ребята, педагоги, родители услышали много слов поздравлений и напутствий в праздничный день.

➡️ Начался новый учебный год.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Миробод туманининг қатор кўчаларида иссиқ сув таъминоти ўчирилмоқда

▶️ Миробод тумани Т.Шевченко кўчасида жойлашган магистрал қувурларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли Миробод туманининг қатор жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади.

◾️ Жумладан, бугун 16.00га қадар:

➡️ Ойбек, Хонзодабегим, Т.Шевченко, Туркистон, А.Темур, Нукус, Моштабиб, С.Азимов, С.Барака, Фидокор, Шахрисабз ва Истиқбол кўчаларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилди.

🔴 Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Миробод тумани ҳокими 158-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

➡️ Миробод туманидаги барча умумтаълим мактабларида, бугун, 4-сентябрдан янги ўқув йили бошланди. Эрта тонгдан ўқув масканларида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, “Фитрат” маҳалласида жойлашган 158-сонли мактабдаги шундай тантанали саф йиғинида Миробод тумани ҳокими, халқ таълими вакили, хориждан келган педагог, маҳалла раиси ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

☯️ Давлатимиз мадҳияси билан бошланган тадбирда таклиф этилганлар сўзга чиқиб, ўқувчилар, педагоглар ҳамда ота-оналарга янги ўқув йили муносабати билан самимий тилакларини билдирдилар.

👔 Миробод тумани ҳокими в.в.б. Ашраф Салайдинов ўз чиқишида ўқувчиларни янги бошланган ўқув йили билан тарбиклар экан, ёшларимизга “аъло баҳоларга таҳсил олишни ҳамда Ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб етишишни” тилади👔

Бугун илм даргоҳига илк маротаба қадам қўйган ўқувчиларга Президент совғалари топширилди.

🇺🇿🇺🇿 “Билимлар куни” туманимиздаги барча мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлар ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлардаги Uzanticor телеграм каналида Миробод тумани деҳқон бозорида “Куппа-кундузи очиқчасига коррупциявий талончилик” рўй бераётгани ҳақида тадбиркорлар номидан мурожаат эълон қилинган.

“Тошкент шаҳар Миробод деҳқон бозоридан бир тадбиркорни айтишича, бозор маъмурияти, бозор раиси бошчилигида тадбиркорлардан мунтазам равишда, рўйхат асосида, ҳар хил баҳоналар билан текинга маҳсулотларидан олиб кетар экан. Бу товламачиларни тадбиркордан чирқиратиб олган харом луқмаси томоғидан қандай ўтаркан а?”, дейилади мурожаат матнида.

❗️ Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ушбу ҳолатга аниқлик киритиш учун туман марказий деҳқон бозори раҳбари ҳамда постда номи келтирилган тадбиркор билан учрашув ўтказилди.

📌 Uzanticor телеграм каналида эълон қилинган маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

✔️ Ўз навбатида барча ОАВ, шу жумладан, блогерлар учун ҳам мулоқот учун доим очиқлигимизни билдирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз.

📹 Тадбиркорлар билан учрашув тафсилотлари – видеолавҳамизда.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from "HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
Mirobod tumanining ayrim hududlariga tabiiy gaz yetkazib berish vaqtincha to'xtatiladi

https://hududgaz.uz/ads?id=7803
Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
Mirobod tumanining ayrim hududlariga tabiiy gaz yetkazib berish vaqtincha to'xtatiladi https://hududgaz.uz/ads?id=7803
⚡️ Миробод тумани “Банокатий” маҳалласи Банокатий кўчасидаги Д-89 мм ўрта босимли ер ости қувурида коррозия ва ушбу қувурдаги зулфиндан газ сизиб чиқиши аниқланган.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш ишлари “Мирободтумангаз” ГТБ томонидан эртага, 5-сентябрь куни амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда 5 сентябр куни соат 10.00дан 17.00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

◾️ “Банокатий” МФЙдаги 6та кўп қаватли уйларда (154 хонадон);
◾️“Корзинка” супермаркетида.

❗️ “Ҳудудгаз Пойтахт” Миробод тумани газ таъминоти бўлими келтирилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
Mirobod tumanining ayrim hududlariga tabiiy gaz yetkazib berish vaqtincha to'xtatiladi https://hududgaz.uz/ads?id=7803
⚡️ Обнаружены коррозия и утечка газа в подземном трубопроводе среднего давления Д-89 мм расположенного по улице Банкатий Мирабадского района.

◾️Работы по устранению данной ситуации планирует провести завтра, 5 сентября, Мирабадским райгазом.

◾️В связи с этим 5 сентября с 10:00 до 17:00 будет временно приостановлено газоснабжение по следующим адресам:

В 6 многоэтажных домах (154 квартир) в махалле «Банокатий»;
- в супермаркете «Корзинка».

❗️Управление газоснабжения Мирабадского района приносит извинения потребителям за причиненные неудобства.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

🔹Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни ҳар 3 йилда сертификатлаш тизими жорий этилади Манба: (ПФ–151-сон, 28.08.2023 й.)

🔹Қатар билан иқтисодий битимлар тасдиқланди Манба: (ПҚ–287-сон, ПҚ–288-сон, 28.08.2023 й.)

🔹Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди Манба: (ВМҚ-426-сон, 29.08.2023 й.)

🔹“Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди Манба: (ЎРҚ-865, 30.08.2023 й.)

🔹Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди Манба: (ВМҚ-435-сон, 31.08.2023 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
▶️ Жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди

◾️ Бугун Миробод тумани ҳокимлигида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини “Маҳаллабай” ишлаш тизимида амалга ошириш борасида йиғилиш бўлиб ўтди.

◾️ Унда туман ҳокими в.в.б Ашраф Салайдинов, туман ИИО ФМБ бошлиғи О. Хаджаев ҳамда ички ишлар ходимлари, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Йиғилишда маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда профилактика инспекторлари томонидан олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш, ички ишлар органларининг фаолиятини замон талабларига жавоб берадиган даражада тубдан ислоҳ қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини янада ошириш ҳақида сўз борди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM