Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.62K subscribers
39.2K photos
3.51K videos
17 files
13.9K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
▶️ Mirobod tumanida aholi uchun sayyor qabullar davom etmoqda

◼️ Aholi muammolarini o‘rganish va ularni hal etish maqsadida, Mirobod tuman prokurori o‘rinbosari U. Abdullayev tomonidan “Abdulla Avloniy” mahalla aholisi uchun navbatdagi ommaviy sayyor qabul o‘tkazildi.

◼️ Sayyor qabulda tumandagi tegishli tashkilot va idoralar rahbarlari ishtirok etishdi.

◼️Qabulda jami 22 nafar fuqarolar ishtirok etib, har bir kelib tushgan murojaatni belgilangan muddat ichida o‘rganib chiqish bo‘yicha mas’ullarga topshiriqlar berildi.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги - 88-сессияси бўлиб ўтди

⚡️ Сессия ишини туман Кенгаши раиси ўринбосари, сессияга раислик қилувчи 1-Буюк Турон сайлов округ депутати Махсума Артикова очди ва олиб борди.

⚡️ Сессия кун тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги "2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сонли Фармонининг Миробод туманида 2023-йил 1-ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги туман ҳокими в.в.б. А.Салайдиновнинг ҳисоботи тингланди.

◼️ Батафсил

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3-сентябр куни мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда турли ёшдаги ҳаваскор ва профессионал спортчилар ҳамда соғлом турмуш тарзи ихлосмандлари мамлакатимизнинг азиз байрами муносабати билан ташкил этиладиган кенг кўламли спорт ҳаракатига қўшилишлари мумкин бўлади.

Батафсил
Forwarded from Biznes-ombudsman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказиладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик

📆 10 август ҳолатига кўра,
«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига
1982 та мурожаат келиб тушган.

1100 қисқа рақамли ишонч телефони орқали
– 734 та
Business.gov.uz ахборот портали орқали
– 318 та
Бизнес-омбудсман сайёр қабули орқали
– 930 та


📝 Мурожаатларда кўтарилган асосий масалалар

Банк, молия ва кредит масалалари – 642 та
Инфратузилма масалалари – 285 та
Ер, кадастр, архитектура масалалари – 277 та
Солиқ масаласи – 179 та
Бошқа масалалар – 615 та


👨‍💻 Энг кўп мурожаат тушган ҳудудлар

Қорақалпоғистон Республикасида – 274 та
Қашқадарё вилояти – 181 та
Тошкент шаҳри – 182 та
Самарқанд вилояти – 177 та
Навоий вилояти – 147 та

#фаолиятдан

🌐 Website | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Probatsiya xizmati hisobida turgan 3 nafar shaxs jazo muddatidan ilgari ozod etildi

➡️ Mirobod tumani “A. Fitrat” mahalla fuqarolar yig‘ini binosida sayyor sud majlisi bo‘lib o‘tdi.

➡️ Unda jinoyat ishlari bo‘yicha Mirobod tuman sudi sudyalari bilan hamkorlikda probatsiya hisobida turgan jazo o‘tayotgan, shu bilan birga qilgan jinoyati uchun chin ko‘ngildan pushaymon bo‘lgan, yashash va ish joylaridan ijobiy tavsiflangan mahkumlarni O‘zbekiston Respublikasi JKning 73-moddasiga asosan jazodan muddatidan ilgari shartli ravishda ozod etish yuzasidan taqdimnoma kiritildi.

🫥 Sayyor sudda 3 nafar shaxs jazodan muddatidan ilgari shartli ravishda ozod etildi.

❗️ Bundan tashqari 1 nafar shaxs jazoni o‘tashdan bo‘yin tovlab yurgani sababli tayinlangan jazosi og‘irroq jazo turiga almashtirildi.

🗣 Yig‘ilishda qatnashganlarga sudya tomonidan qonunchilikdagi o‘zgarishlar mohiyati tushuntirildi. Yig‘ilish qatnashchilari tomonidan berilgan savollarga atroflicha javob berildi.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сув ресурслари йилдан йилга камайиб бораётгани оқибатида озиқ-овқат танқислиги кўплаб давлатларда кун тартибидаги энг асосий масалалардан бирига айланмоқда.

Бундай шароитда мамлакатимизда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига аҳолига деҳқончилик қилиши учун 200 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Натижада:

- 700 минг нафар аҳоли доимий, яна 1,3 миллион нафари мавсумий иш билан таъминланди;

- 605 минг нафар (90 фоиз) деҳқонларнинг даромадлари кўпайди;

- картошка билан ўзини ўзи таъминлайдиган туманлар 112 тага, пиёз билан – 144 тага ва сабзи билан – 146 тага етказилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 94 та туман ва шаҳар ўзини аҳолисини картошкага бўлган талабини таъминлай олмайди, 62 таси пиёз, 60 таси сабзи, 84 таси гўшт, 139 таси парранда гўшти ва тухумни бошқа ҳудудлардан олиб келади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ҳар бир масалага алоҳида тўхталиб, муаммоларнинг ечимини кўрсатиб ўтди.

Пахта ва ғалла майдонларини қисқартириб, бу йили кузда ва келгуси йил баҳорида яна 70 минг гектар экин ерларини аҳолига тарқатиш режа қилинган.

Лекин ҳокимлар бугунги кунгача ажратилган 200 минг гектардан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, сув таъминоти ва унумдорлиги яхши бўлмагани учун жами ерларнинг 13 минг гектари ёки 8 фоизи қаровсиз турибди.

Бухоро, Қашқадарё ва Наманганда атиги 15 фоиз ерлар эҳтиёжманд оилаларга берилган.

Шу муносабат билан дастлабки босқичда 10 йил муддатга ажратилган 73 минг гектар майдоннинг ижара муддатлари 30 йилга узайтириб берилиши белгиланди.

Бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади.

“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда такрорий экинлар экилиши ҳолатига тўхталиб ўтилди.

Июль ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларида эса 10,7 фоизни ташкил қилди. Бу борада картошка, пиёз, ун ва ёғ маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан арзонлашгани муҳим омил бўлди.

Лекин, такрорий экин экиш ишлари тўғри ташкил этилмагани боис айрим ҳудудларда сабзи нархи 52 фоизгача ошган; помидор 2 баробар қимматлаган; бодринг нархи 1,7 баробаргача ўсган.

Бундан ташқари, республика бўйича бор-йўғи 44 минг гектарга картошка такрорий экин сифатида экилган.

Йиғилишда бундан буён туман ҳокимлари ҳудудида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб бериши таъкидланди.

- Шу ўринда ҳокимларни қатъий огоҳлантираман. Нархларни жиловлаш тадбиркорларга маҳсулотини мажбурлаб арзон нархларда соттириш ҳисобидан бўлмаслиги керак.

Бу ишлар фақат ва фақат такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали таъминланиши шарт
, - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter