Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.56K subscribers
39.9K photos
3.56K videos
17 files
14.1K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Маълумки, Президент ташаббуси билан Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” дастури бошланади.

Шу мақсадда Қурилиш вазирлиги ҳузурида махсус уй-жой компанияси ташкил этилади. Унга Зангиота туманидан 36 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ҳудудни комплекс ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ушбу ҳудудда 2,5 минг оилага мўлжалланган, барча стандартларга жавоб берувчи қулай
ва энергия тежамкор 58 та кўп қаватли
уй-жой барпо этилади.

Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.

Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигига бир ҳафта муддатда “Менинг биринчи уйим” шаҳарчасининг мастер режасини якунлаш, лойиҳани экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
❗️ “Толариқ” маҳалласида сифатсиз музқаймоқлар сотуви тўхтатилди

🫥 СЕОваЖСҚ Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими санитария бўлинмаси ходимлари томонидан аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш, ботулизм ва юқумли ичак касалликлари билан касалланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда сифат ва хавфсизлик кафолати бўлмаган, номаълум шароитда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини бартараф этиш мақсадида санитария -тарғибот ишлари олиб борилди.

➡️ Хусусан, бугун, 5-апрел куни туманимизнинг 4-сектор ҳудуди - “Толариқ” маҳалласида “Андижон мороженое” музқаймоғининг ноқонуний савдоси аниқланди. Маҳсулотдан намуна олиниб, текширувдан ўтказилганда, таркибида юқумли бактериялар мавжудлиги маълум бўлди.

Сифатсиз маҳсулот бартараф этилиб, тадбиркор билан овқатдан заҳарланишни олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу мақсадда:

- 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;

- юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);

- пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;

- банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;

- қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;

- аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
✔️ 2023-йил 5-апрел куни Тошкент Давлат шарқшунослик университетида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди

➡️ Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, Республика тарғибот гуруҳи аъзоси Ф.Абдураҳимова, психолог Н.Иргашева, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ф.Мадаминова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Р.Турдиева, университет раҳбарияти ва талабалар иштирок этишди.

✔️ Талаба ёшлар билан очиқ мулоқот давомида мамлакатимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, тўғри йўлдан адашган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#YashilMakon

Миробод тумани 1 сектор фаоллари томонидан "Фитрат" маҳалласида 🌷🌷🌷 гул ва район кўчатлари экилиб, "Оналар боғи" барпо этилди.

🔠 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси старт олганидан буён туманимизда 5️⃣5️⃣0️⃣3️⃣2️⃣ туп дарахт кўчатлари ҳамда 7️⃣3️⃣0️⃣5️⃣7️⃣ дона гул кўчатлари экилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟣 Kam ta’minlangan oilalarga Ramazon tuhfasi yetkazildi

✔️ Bag‘rikenglik, insonparvarlik xalqimizga xos bo‘lgan fazilatlardan. Muborak Ramazon oyining muazzam kunlarida tumanimizda muhtojlarga mehr-saxovat ko‘rsatish an’analari davom etmoqda.

➡️ Jumladan, bugun, birinchi sektor hududidagi "Fayziobod" mahallasida istiqomat qiluvchi 10 ta kam ta’minlangan, ijtimoiy himoyaga muhtoj, "Temir daftar"ga kiritilgan oilalar holidan xabar olinib, ularga Ramazon tuhfasi - oziq-ovqat mahsulotlari yetkazildi.

#Ramazon – mehr-muruvvat va saxovat oyi

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM