Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.57K subscribers
39.6K photos
3.53K videos
17 files
14K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман

Шавкат Мирзиёев: Многие предлагают мне "закрыть" средства массовой информации, но я никогда этого не сделаю

Shavkat Mirziyoyev: Many officials suggest me to restrain the media, but I’ll never do this

Facebook|Instagram|Twitter
✔️ Миробод туманини комплекс ободонлаштириш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда

➡️ Бугун туманимизнинг тўртта секторида ишчи гуруҳлари аъзолари билан биргаликда эрталабки саф йиғинлари ўтказилди ва Миробод тумани ҳудудларини ободонлаштириш бўйича вазифалар аниқ белгилаб берилди.

🐍 Хусусан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Пулатов томонидан “Банокатий” маҳалласида, 2-сектор ҳудудида “Шароф Рашидов” маҳалласида туман прокурори ўринбосари У.Абдуллаев бошчилигида, 3-секторда Миробод ТИИО ФМБ бошлиғи полковник М.Атаназаров раҳбарлигида, 4-сектор раҳбари Х.Иномов бошчилигида “Зиёнур” маҳалласида эрталабки йўриқномалар ўтказилди.

🫥 Тадбирда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосаларлари, туман коммунал хизмати ходимлари, Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари, Ички ишлар масъуллари, маҳалла раислари ва бошқа тегишли идора ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.

🫥 Саф йиғилишида туманда ўтказиладиган ҳашарда барча секторларда олиб бориладиган тозалаш ва ободонлаштириш ишлари юқори савияда ташкил этиш юзасидан режалар тузилди ва шу ернинг ўзидан барча мутасаддиларга йўналишлари бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Миробод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2022 йилда 987 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган

Бу ҳақда Миробод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Х.Шукуралиев ўзининг 2022 йил якунларига бағишланган ҳисоботида маълум қилди.

Таъкидланишича, Миробод туманида 2022 йил давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 18 ёшдан пенсия ёшигача бўлган 2686 нафар фуқаро мурожаат этган.

Шулардан 987 нафари ишга жойлаштирилган; 187 нафари қисқа муддатли жамоат ишларига жалб қилинган.

Шунингдек, 48 нафар фуқаро ишсиз деб этироф этилган ва уларга ишсизлик нафақаси тайинланган; 993 нафар фуқаро ўқув марказига юборилган; 401 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2023 йил йил давомида 2311 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

БАТАФСИЛ ушбу ҳаволада.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биродарлик” маҳалласида тиббиёт шохобчаси фойдаланишга топширилди

🔝 Бугун, 25 февраль куни, “Биродарлик” маҳалласида Миробод тумани 1-сонли оилавий поликлиника тасарруфида бўлган илк кичик маҳалла тиббиёт шохобчаси фойдаланишга топширилди.

🫥 Тиббий пункт соат 8-00дан 20-00 гача фаолият юритади ва унда профессионал тиббий ёрдам олиш учун барча шарт-шароитлар мужассам қилинган: жумадан, оилавий шифокор, патронаж ҳамширалари, доя ҳамшираси ва умумамалиёт ҳамширасидан иборат тиббий бригада фаолияти йўлга қўйилган.

➡️ Тиббий пункт 18 та зарур тиббий жиҳозлар: хусусан, тиббий тарози, бўй ўлчагич, тана ҳароратини ўлчаш учун термометр, фонендоскоп, пульсоксиметр, стетоскоп, глюкометр, офтальмо-ото-риноскоп, тиббий кушетка, муолажа столи ва дори воситалари билан жиҳозланган.

🔘 Пунктда хотин-қизлар, ҳомиладор аёллар, болалар учун тиббий кўрик, бирламчи ёрдам, шунингдек, сурункали хасталикка чалинган, диспансер назоратида турувчи аҳолига тиббий шифокорлар томонидан хонадонбай хизмат кўрсатиш фаолияти амалга оширилиши кўзда тутилган.

🟢 Шунингдек, малакали шифокорлар томонидан скрининг тадбирлари ўтказилади, “саломатлик мактаблари” фаолияти йўлга қўйилиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилади.

✍️ Пункт аҳолига тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш учун зарур инфратузилма - узлуксиз электр, тоза ичимлик суви ва канализация билан таьминланган.

🫥 Тиббий пунктни ташкил этишдан мақсад, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш, кўламини кенгайтириш ва тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштиришдир.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent_Land телеграмм каналида "Опасная яма на улице Фаргона йули и последствия..." сарлавҳаси билан пост эълон қилинди.
Муаллиф тегишли чоралар кўрилишини сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

➡️ Хавфли чуқурча ҳосил бўлган Фарғона йўли кўчаси шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси балансидаги кўча бўлиб, ҳозирги кунда объект пудратчи ташкилот "GRAND ROAD TASHKENT" МЧЖ томонидан тўлиқ фойдаланишга топширилмаган.

Масъулларнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Фарғона йўли кўчаси бўйлаб чўккан люкларни кўтариш ва асфальтга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#СайёрҚабул

📌 “Банокатий” маҳалласида аҳоли муаммолари тингланди

🟢 Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пулатов бугун “Банокатий” маҳалласида фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.

➡️ Хусусан, бугун, 25-февраль куни муаммоларига ечим топиш учун ҳоким қабулига ёзилган фуқаролар сони 17 нафарни ташкил этди.

🔵 Фуқаролар ҳокимга уй-жой, иш билан таъминлаш, таълим кредитини тўлашда амалий ёрдам, тиббий муолажалар учун моддий ёрдам, уй атрофини ободонлаштириш, ҳокимият балансида бўлган ер майдони учун солиқдан келаётган қарзорлик сингари ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

🟢 Масалан, Миробод туманида яшаётган Россия фуқароси фарзандини мактабга жойлаштириш ва уй-жой олиш учун банкдан кредит олиш масаласи бўйича мурожаат билан келган экан. Мурожаатчига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва масаласи ижобий ҳал этилиши учун тегишли мутасаддилар бириктирилди.

🐍 Барча мурожаатлар бўйича қабулнинг ўзида чора тадбирлар белгиланиб, ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.

🫥 Айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар билан ечим топди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM