Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.18K subscribers
46.1K photos
3.91K videos
18 files
15.4K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
🇺🇿 Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 78-сессияси бўлиб ўтди

➡️ Сессия кун тартибида биринчи масала сифатида - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар Миробод тумани Халқ қабулхонаси томонидан 2022-йил давомида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган уйма-уй юриш, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

🔵 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар Миробод тумани Халқ қабулхонаси мудири С.Хасанов ўз ахборотида туманда мурожаатлар сони ортиб боришининг асосий омиллари, бунда сектор ҳудудида ҳоким ёрдамчилари томонидан йўл қўйилаётган асосий камчиликлар, тизимдаги камчиликлар чуқур таҳлил этилиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш учун аниқ чора-тадбирлар таклиф этилди.

БАТАФСИЛ ушбу ҳаволада.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қарши туманидаги янги қурилган мактабда яратилган шароитлар билан танишди

Президент ознакомился с условиями, созданными в новой школе в Каршинском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ РАСМИЙ МУНОСАБАТ

➡️ Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Элла Амирова Facebookдаги “ТЧСЖ и как с ним жить?” гуруҳида Мироншоҳ кўчасини асфальтлаштириш масаласи бўйича мурожаат йўллаган.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгашининг 2023 йил 20-февралдаги II-77-35-14-199-КА/23 сонли қарорига асосан, “Байналмилал” маҳалласига ПҚ-50 сонли қарор асосида белгиланган дастур доирасида мурожаатингизда кўрсатилган Салар каналининг қирғоғида жойлашган Мироншох кўчаси, 8 проезд манзили киритилган.

🐍 Ушбу манзилда шу жумладан, асфальтлаш ишлари, шунингдек, пиёдалар йўлагини таъмирлаш, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва болалар майдончаси қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Ҳудудни ободонлаштириш ишлари жорий йилнинг биринчи чорагида бошланиши режалаштирилганини маълум қилиб қоламиз.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 24-февраль куни Миробод тумани маданият бўлими томонидан "Мозий садоси" деб номланган ҳисобот концерти ташкиллаштирилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман

Шавкат Мирзиёев: Многие предлагают мне "закрыть" средства массовой информации, но я никогда этого не сделаю

Shavkat Mirziyoyev: Many officials suggest me to restrain the media, but I’ll never do this

Facebook|Instagram|Twitter
✔️ Миробод туманини комплекс ободонлаштириш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда

➡️ Бугун туманимизнинг тўртта секторида ишчи гуруҳлари аъзолари билан биргаликда эрталабки саф йиғинлари ўтказилди ва Миробод тумани ҳудудларини ободонлаштириш бўйича вазифалар аниқ белгилаб берилди.

🐍 Хусусан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Пулатов томонидан “Банокатий” маҳалласида, 2-сектор ҳудудида “Шароф Рашидов” маҳалласида туман прокурори ўринбосари У.Абдуллаев бошчилигида, 3-секторда Миробод ТИИО ФМБ бошлиғи полковник М.Атаназаров раҳбарлигида, 4-сектор раҳбари Х.Иномов бошчилигида “Зиёнур” маҳалласида эрталабки йўриқномалар ўтказилди.

🫥 Тадбирда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосаларлари, туман коммунал хизмати ходимлари, Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари, Ички ишлар масъуллари, маҳалла раислари ва бошқа тегишли идора ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.

🫥 Саф йиғилишида туманда ўтказиладиган ҳашарда барча секторларда олиб бориладиган тозалаш ва ободонлаштириш ишлари юқори савияда ташкил этиш юзасидан режалар тузилди ва шу ернинг ўзидан барча мутасаддиларга йўналишлари бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Миробод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2022 йилда 987 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган

Бу ҳақда Миробод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Х.Шукуралиев ўзининг 2022 йил якунларига бағишланган ҳисоботида маълум қилди.

Таъкидланишича, Миробод туманида 2022 йил давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 18 ёшдан пенсия ёшигача бўлган 2686 нафар фуқаро мурожаат этган.

Шулардан 987 нафари ишга жойлаштирилган; 187 нафари қисқа муддатли жамоат ишларига жалб қилинган.

Шунингдек, 48 нафар фуқаро ишсиз деб этироф этилган ва уларга ишсизлик нафақаси тайинланган; 993 нафар фуқаро ўқув марказига юборилган; 401 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2023 йил йил давомида 2311 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

БАТАФСИЛ ушбу ҳаволада.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биродарлик” маҳалласида тиббиёт шохобчаси фойдаланишга топширилди

🔝 Бугун, 25 февраль куни, “Биродарлик” маҳалласида Миробод тумани 1-сонли оилавий поликлиника тасарруфида бўлган илк кичик маҳалла тиббиёт шохобчаси фойдаланишга топширилди.

🫥 Тиббий пункт соат 8-00дан 20-00 гача фаолият юритади ва унда профессионал тиббий ёрдам олиш учун барча шарт-шароитлар мужассам қилинган: жумадан, оилавий шифокор, патронаж ҳамширалари, доя ҳамшираси ва умумамалиёт ҳамширасидан иборат тиббий бригада фаолияти йўлга қўйилган.

➡️ Тиббий пункт 18 та зарур тиббий жиҳозлар: хусусан, тиббий тарози, бўй ўлчагич, тана ҳароратини ўлчаш учун термометр, фонендоскоп, пульсоксиметр, стетоскоп, глюкометр, офтальмо-ото-риноскоп, тиббий кушетка, муолажа столи ва дори воситалари билан жиҳозланган.

🔘 Пунктда хотин-қизлар, ҳомиладор аёллар, болалар учун тиббий кўрик, бирламчи ёрдам, шунингдек, сурункали хасталикка чалинган, диспансер назоратида турувчи аҳолига тиббий шифокорлар томонидан хонадонбай хизмат кўрсатиш фаолияти амалга оширилиши кўзда тутилган.

🟢 Шунингдек, малакали шифокорлар томонидан скрининг тадбирлари ўтказилади, “саломатлик мактаблари” фаолияти йўлга қўйилиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилади.

✍️ Пункт аҳолига тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш учун зарур инфратузилма - узлуксиз электр, тоза ичимлик суви ва канализация билан таьминланган.

🫥 Тиббий пунктни ташкил этишдан мақсад, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш, кўламини кенгайтириш ва тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштиришдир.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM