Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
39.1K photos
3.5K videos
17 files
13.8K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
✔️Эмлаш ишлари

✔️Миробод туманидаги 1- сон Оилавий поликлиника шифокорлари аҳолининг саломатлиги борасида қайғуриб, маҳаллаларда эмлаш ишларини самарали олиб борилмоқда.

✔️Мазкур поликлиника жамоаси бугун “Миробод” маҳалласи аҳолиси орасида тождорвирусга қарши вакцина ишларини ташкил этишди.

✔️Шунингдек, мазкур поликлиника шифокорлари айрим вазиятларда беморларнинг хонадонларига бориб, уларга тегишли муолижаларни ҳам қилишмоқда. Бу эса аҳоли томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига тегишли суднинг ижро варақасига асосан қарздор "BIGAS FELIX" МЧЖдан ундирувчи "CONSTRUCTION GOODS SUPPLIER" МЧЖ фойдасига 515.931.094 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушади.

✔️Давлат ижрочиси Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иш қўзғатиб ва тарафларга қарор нусхаси юборган.

✔️Бироқ, ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан ихтиёрий муддатда бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро харакатларига киришилиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг хисоб-рақамига инкассо топширикномаси қўйилади.

✔️Натижада қарздорнинг ҳисобидан ундирувчи фойдасига жами қарз ундирилиб, ижро иши тамомланди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Миробод тумани биринчи сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг ёшлари орасида Тошкент шаҳар ҳокими кубогига старт берилди.

✔️Спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилаётган ушбу тадбир ўзгача ҳаяжон ва шукуҳ билан давом этмоқда. Воқеалар тафсилоти ҳақида кейинги лавҳаларимизда ҳикоя қиламиз.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Айни дамларда Миробод туманида Уч авлод учрашуви бўлиб ўтмоқда.

✔️Ушбу тадбирда иштирок этаётганлар Янги Ўзбекистоннинг фаравонлиги ва ободлиги йўлида толмай меҳнат қилиш хусусида сўз юритишмоқда.

✔️Тадбир тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил ҳикоя қиламиз.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
🌅 Яқин инсонларимизни берган азобларидан қолган чандиқлар йўқолмайди, чунки улар қаерга урушни биладилар.

Абу Юсуф

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Кальцийни қайси озиқ-овқат маҳсулотларидан олиш мумкин?

🥗Овқатланиш рационида қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиши керак:

🌾Дуккакли ўсимликлар: нўхат, ловия;
🥛сут-қатиқ;
🥦кўкатлар: айниқса райҳон;
💧доимий равишда сув ичиб туриш керак.

🥙Нотўғри овқатланиш, ҳаддан ортиқ кўп овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг камлиги ҳам организм ўзидаги кальцийни ишлатиб юборишига олиб келади.

🏃‍♀️Организмда кальций миқдори меъёрида бўлиши учун доимий равишда жисмоний ҳаракатда бўлиш ва соғлом овқатланиш рационига амал қилиш зарур.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
🔶Миробод туман ҳокимлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва шаҳар бошқармаси масъуллари томонидан маҳалла тизими ходимларининг сайловга оид қонунчилик ҳамда сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан туман маҳалла фуқаролар йиғини раислари орасида семинар ташкил этилди.

🔶Ушбу семинар жараёнида, йиғилганларга сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, округ ва участка сайлов комиссияларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари ҳақида сўз юритилди.

🔶Шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла раиси ва ходимларининг шу билан бирга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид зарурий тушунча ва тавсиялар берилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Сайёр қабул

✔️Миробод тумани секторлар раҳбарлари томонидан жойларда аҳоли билан сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу эса кутилган натижаларни бериш билан бирга иш самарадорлигини ҳам оширмоқда. Иккинчи сектор раҳбари, туман прокурорининг жойларда аҳоли билан бевосита мулоқоти ва сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

✔️Иккинчи сектор ҳудудидаги “А.Авлоний” маҳалласи аҳоли билан туман прокурорининг сайёр қабули ташкил этилди.Ушбу қабулда тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

✔️Қабул жараёнида аниқланишича аксарият масалалар коммунал, бандлик, нафақа тўлови ва бошқа соҳалардан бўлди. Мурожаатларни кўпи жойида ҳал этилган бўлса-да, айрим вақт талаб этиладиганлари эса бироз ортга сурилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |