Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.57K subscribers
39.6K photos
3.53K videos
17 files
14K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Media kontent
“Президент совғаси” карвони йўлга тушди

Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари ҳудудларга жўнаб кетмоқда.

Бугун пойтахтимизда “Президент совғаси”ни қадоқлаш, ҳудудларга жўнатиш жараёнлари доир тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилиб, жараёнлар билан яқиндан таништирилди.

⚡️Умумий ҳисобда 11 000 дона тайёрланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канселярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.

Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.

❗️“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30-декабр кунлари тантанали тарзда топширилади.
“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 26-декабрь куни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиков раислигида “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видео-селектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳри бўйича “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи якунлари танқидий муҳокама қилиниб, мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди ҳамда 2024-йилда ушбу йўналишда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди Бугун, 26-декабрь куни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиков раислигида “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб…
Таъкидлаш жоизки, Миробод туманида 2023-йилда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига жами
5367 нафар хотин-қизлар киритилиб, уларни қўллаб-қувватлашга “Аёллар дафтари” жамғармасидан 7 471 072 565 сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек:

1-тоифадаги 910 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;

2-тоифадаги тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган 10 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга Миробод тумани Халқ банки томонидан 291 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди;

3-тоифадаги боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 1315 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига 1,2 млн. сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилди;

4-тоифадаги 2813 нафар ижтимоий ёрдамга мухтож, 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг барчасига зарурий тиббий ёрдамлар кўрсатилди, шунингдек, 2615 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди;
4 тоифадаги 2766 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатилди, 583 нафари амбулатор даволанди, 571 нафари зарурий дори-дармон воситалари билан таъминланди, 19 нафарига жарроҳлик амалиёти учун амалий ёрдам кўрсатилди, 63 нафарига даволанишга йўлланмалар берилди.

3.1 ва 4.1 тоифалардаги 20 нафар хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 180 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда 8 нафарининг уйи сектор раҳбарлари томонидан ҳомийлар ёрдамида таъмирдан чиқарилди.

5-тоифадаги уй-жойга муҳтож 23 нафар хотин-қизларга жами 85,5 млн.сўм миқдорда ижара компенсациялари “Аёллар жамғармаси”дан тўлаб берилди, 11 нафари
уй-жой билан таъминланди.

6-тоифа - қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар туманда 285 нафарни ташкил этиб, уларнинг ҳар бирига “Аёллар жамғармаси”дан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Бундан ташқари, 250 нафар хотин-қизлар учун Самарқанд, Бухоро шаҳарлари бўйлаб саёҳат ташкил этилди. “Аёллар дафтари”да турган яна 100 нафар хотин-қизларга ҳомийлик асосида саёҳат уюштирилди.
📊Toshkent shahrida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?

📈2023- yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahrida tashish va saqlash, axborot va aloqa sohasida 17 362,9 mlrd.so‘m miqdorda qo‘shilgan qiymat yaratilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 19,8 % ga yuqoridir.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Mirobod tumani deputatlari ehtiyojmand oilalar farzandlariga Yangi yil sovg‘alarini tarqatishmoqda

Xalq deputatlari Mirobod tuman Kengashi deputatlari mahallalarimizda yashovchi ehtiyojmand, boquvchisini yo‘qotgan va nogironligi bor oilalar xonadonlariga tashrif buyurib, bolajonlarni kirib kelayotgan Yangi yil bayrami bilan qutlashmoqda.

Xususan, bayram munosabati bilan deputat Gulbahor Qulmatova Qorqiz ko‘rinishida "Temiryo‘lchilar" va "Birodarlik" mahallalarida yashovchi qiyin hayotiy vaziyatga tushib qolgan xonadonlarda bo‘ldi.

🎉 Yigirma nafar bolalar deputatdan shirinliklarga to‘la Yangi yil sovg‘alarini qabul qilib olishdi.

————————————

Депутаты Мирабадского района продолжают поздравлять детей с Новым годом

🔵 Сегодня, 26 декабря, от имени всего Кенгаша народных депутатов депутат Гульбахор Кулматова в роли Снегурочки посетила семьи, которые находятся в трудной жизненной ситуaции.

🎉 Двадцать детей получили сладкие новогодние подарки от наших депутатов.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️ Навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида, Миробод туман прокурори А.Г.Ахунов томонидан “Салар”маҳалла аҳолиси учун навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулда жами 10 нафар фуқаролар иштирок этиб, сектор раҳбарига келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиб, ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках культурной программы неформального саммита СНГ ознакомился с дворцово-парковыми комплексами города Санкт-Петербурга.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #madaniyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter