Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.77K subscribers
38.2K photos
3.46K videos
17 files
13.7K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Миробод тумани ҳокимлиги биносида, эртага, 6-ноябрь куни брифинг бўлиб ўтади

Мавзу: Тумандаги уй-жойларга коммунал хизмат кўрсатишнинг бугунги кундаги ҳолати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги муаммо ва камчиликлар ҳақида;

Иштирокчи: Миробод тумани ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Якубов.

Брифинг вақти: 15:00.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.

8-9 ноября в городе Ташкенте под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоится шестнадцатый саммит Организации экономического сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️ “Байналминал” маҳалласида авариявий ҳолат туфайли газ таъминоти вақтинча ўчирилади

“Байналминал” маҳалласида ўрта босим газ қувурида газ сизиб чиқиши ҳолати аниқланган.

Аварияни бартараф этиш ишлари вақтида №7 ва №8 кўпқаватли уйлар (90та хонадон) ва 72та ерли хонадонларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади.

Таъмирлаш ишлари 17.00гача тугатилади.

Газ таъминоти 17.00дан кейин қайта тикланади.

‼️ Миробод тумани газ таъминоти бўлими келтирилаётган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўрайди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵 “Меҳр дафтари”даги болаларга мебел, маиший техника ва ноутбуклар совға қилинди

▶️ Миробод туманида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган эҳтиёжманд оилалардаги болалар туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан “Меҳр дафтари” платформасига киритиб борилади. Болалар тизимли равишда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келинади.

Хусусан, бугун, 6-ноябрь куни, туман ҳокимлиги биносига “Меҳр дафтари”даги 12 нафар ёшлар таклиф этилиб, уларга маиший техника, мебел жиҳозлари ва ноутбуклар топширилди.

🔴 Туман ҳокимининг ўринбосари Саидрасул Саидханов совғаларни ўз эгаларига топширар экан, тўпланганларга кейинги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этилгани, “Меҳр дафтари” платформасидаги болалар тақдири ҳамиша давлат эътиборида эканлиги ҳақида сўзлади.

“Сизларни бу ерга таклиф этишимиздан мақсад, ҳаётингизда асқотадиган жиҳозлар, маиший техникалар ва ноутбукларни совға қилмоқчимиз. Барчангизга мустаҳкам соғлик ва ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз! Агар ораларингизда оила қурмаганлар бўлса, оила қуришни, оиласи борларга эса – бахт ва фаровон ҳаёт тилаб қоламиз! Бугун олаётган совғаларингиз яхши кунларингизда хизмат қилсин! Бундан буёғига ҳаётларингиз фақат ва фақат ёруғликдан иборат бўлсин”, - дея ёшларга мурожаат этди ҳоким ўринбосари.

🔺 Ўз ўрнида, совғаларни қабул қилиб олган ёшлар катта эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорликларини билдирдилар.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM