Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.24K subscribers
45.6K photos
3.87K videos
17 files
15.2K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
⚡️ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Миробод туманида шу кунгача 12 мингдан зиёд кўчатлар экилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 11 октябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилиниб, мавсум давомида 85 миллион туп кўчат экилиши таъкидланган эди.

🇺🇿🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан бошлаб берилган "Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги ишларни кучайтириш, бундай эзгу ташаббусни ҳар бир маҳалла, кўча ва хонадонда рўёбга чиқариш мақсадида туман ҳудудларида турфа кўчатлар экиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

🌿Ҳозирга қадар Миробод туманида 12 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт, бута ва гул кўчатлари ўтқазилди.

⚡️ Азиз мирободликлар!

Сафимизга қўшилинг ва туманимизни яшил маконга айлантириб, ўзимиз учун, болалар, фарзандлар, келажак авлодлар учун ҳеч бўлмаганда бир сиқим яхшилик, бир мисқол тоза ҳаво, бир чимдим соя яратайлик – ҳар биримиз ҳеч бўлмаганда биттадан кўчат ўтқазиб, парваришлайлик.

Бу иш сизу бизнинг қўлимиздан келадиган ва бажаришимиз зарур ва инсоний бурч бўлган ишлардир.

☘️ Кўчат ўтқазиб, юртни обод қилишдек хайрли ишда чеккада турманг, азиз мирободликлар!

Янги Ўзбекистон – Яшил маконда бирга яшайлик!

#Миробод_тумани_Яшил_макон
#Кузги_мавсум

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿 Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев Мирободдаги идора ва ташкилотларга куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича муҳим топшириқларни белгилаб берди

◾️ Бугун Миробод туманидаги "Юксалиш" маҳалласи 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудида “Долзарб 30 кунлик” давомида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича саф йиғини бўлиб ўтди.

◾️ Тадбирда Республика ишчи гуруҳ раҳбари Ғофуржон Мирзаев, ишчи гуруҳ аъзолари, туман ҳокими А.Сайфутдинов, сектор раҳбарлари, тумандаги барча идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

◾️ Йиғилишда шаҳар ва туманлардаги масъул 47 та корхона ташкилотлардан бириктирилган масъуллар “долзарб бир ой” давомида маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати танқидий ўрганилиши, муаммолар зудлик билан бартараф этилиши, барча ишлар бекаму-кўст бажарилиши шартлиги юзасидан муҳим топшириқлар белгилаб берилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Президент маслаҳатчиси Миробод тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари билан #ЯшилМакон умуммиллий акцияси доирасида лола дарахтини экди

◾️ Бугун, 23-октябрь куни Миробод туманида бўлиб ўтган саф йиғинидан сўнг Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, сектор раҳбарлари – туман прокурори Ахрор Ахунов, ИИОФБМ раҳбари Отабек Ходжаев 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудида лола дарахти кўчатини экишди.

◾️ “Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.

Азиз мирободликлар!

◾️ Сафимизга қўшилинг ва туманимизни яшил маконга айлантириб, ўзимиз учун, болалар, фарзандлар, келажак авлодлар учун ҳеч бўлмаганда бир сиқим яхшилик, бир мисқол тоза ҳаво, бир чимдим соя яратайлик – ҳар биримиз ҳеч бўлмаганда биттадан кўчат ўтқазиб, парваришлайлик.

◾️ Бу иш сизу бизнинг қўлимиздан келадиган ва бажаришимиз зарур ва инсоний бурч бўлган ишлардир.

☘️ Кўчат ўтқазиб, юртни обод қилишдек хайрли ишда чеккада турманг, азиз мирободликлар!

Янги Ўзбекистон – Яшил маконда бирга яшайлик!

#Миробод_тумани_Яшил_макон
#Кузги_мавсум

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM