Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.74K subscribers
38.3K photos
3.46K videos
17 files
13.7K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Mirobod tumani hokimi Anvar Sayfutdinov 10-oktyabr sanasidan mahallalarda ijtimoiy-iqtisodiy vaziyatni o‘rganishni boshlagani haqida xabar bergan edik.

Kuni kecha hokim “Oq uy” mahallasida bo‘lib, mahalla “beshligi” faoliyati bilan tanishdi.
So‘ngra mas’ullar bilan birgalikda huddudda o‘rganish ishlari olib borildi.

➡️ Mahalla hududini o‘rganish jarayonida aniqlangan kamchiliklar bo‘yicha mas’ullar tanqid ostiga olinib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish bo‘yicha muddat belgilab berildi.

❗️ A.Sayfutdinov hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy holatini o‘rganishda davom etadi. Bu ishchi o‘rganishlar natijalariga ko‘ra, har bir mahallada ko‘tarilgan muammoli masalalarni bosqichma-bosqich hal etish bo‘yicha aniq reja-dastur shakllantiriladi.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Президент администрацияси масъуллари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Миробод туманидаги ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини танқидий ўрганмоқда

Хабар берганимиздек, куни кеча Миробод тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими С.Сулаймонов, Бош прокуратура масъул ходими - С. Бурхонов раислигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилган эди.

◾️ Тадбирда туман ҳокими А.Сайфутдинов, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тумандаги коммунал соҳа ҳамда ижтимоий соҳа раҳбарлари иштирок этдилар.

◾️ Йиғилишда республика, шаҳар ва туманлардаги масъул 47 та корхона ташкилотлардан бириктирилган масъуллар кечадан бошлаб эълон қилинган “Долзарб 30 кунлик” давомида маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, объектларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича камчиликларни тезкорликда бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

◾️ Таъкидландики, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар очиқ-ойдин кўрсатилиб, уларни ҳал этишга доир муҳим вазифаларни белгилаб олиш ва муаммоларни бартараф этиш бугуннинг талаби ҳисобланади.

❗️ Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли мониторинг қилиш мақсадида тегишли ташкилот ва идораларнинг мутахассисларидан иборат Миробод туман штаби фаолияти йўлга қўйилди.

▶️ Бугун, 17-октябрь куни, туманимиздаги 2-сектор ҳудудида туманда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича саф йиғини бўлиб ўтди.

❗️Ҳозирда тумандаги 4та сектор кесимида ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда.

▶️ Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM