Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.59K subscribers
39.5K photos
3.52K videos
17 files
13.9K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги 3-Катта Чилонзор маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди, маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан суҳбатлашди.

Глава государства ознакомился с проведенной созидательной работой в махалле Катта Чилонзор-3 города Ташкента, побеседовал с активистами махалли и представителями старшего поколения.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб, одамлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил парк культуры и отдыха имени Гафура Гуляма в городе Ташкенте и побеседовал с посетителями.

#Mirziyoyev #tanishuv #istirohat #madaniyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💪 ММА спортчилари "Миробод тумани ҳокими Кубоги" учун беллашишди

🔝 Бугун, 26-май куни, Тошкент Давлат транспорт университети стадионида спортнинг ММА тури бўйича “Миробод тумани ҳокими Кубоги” бўлиб ўтди.

💠 Миробод ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИОФМБ, туман солиқ инспекцияси, Миллий гвардия, туман Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент транспорт университети томонидан ташкиллаштирилган ушбу спорт оқшоми юртимизда ёшларни спортга жалб этиш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш мақсадида амалга оширилди.

Туман ҳокими Шуҳрат Пулатов тадбирни очиб берар экан, ўз нутқида мамлакатимизда ёшларни спортга жалб этиш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганини қайд этиб ўтди.

Хусусан, ёшлар ўртасида спортнинг аралаш жанг тури, яъни ММА оммавий спорт турига айлангани таъкидланди.

“Биз ҳам туманимиздаги кўплаб ёшларнинг таклиф ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда бугун ММА бўйича мусобақа ташкил этмоқдамиз. Мазкур мусобақамизни 2021 йилда марҳум спортчи Мурод Хонтўраев билан ҳамкорликда бошлаган эдик, шахсан мен ҳам Мурод Хонтўраевни илғор спортчи, ҳақиқий лидер, спорт орқали минглаб ёшларни тўғри йўлга қайтишларига сабабчи бўлган етакчи ҳамда саховатпеша инсон сифатида эслайман. Бугунги спорт оқшомини унинг хотирасига бағишладик”, - деди Ш.Пулатов.

Мазкур мусобақада 13 та жанглар ўтказилиб, 26 нафар спортчилар туман ҳокими Кубоги учун беллашишди.
Ғолиблар эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM