Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.62K subscribers
39.2K photos
3.51K videos
17 files
13.9K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
🔠🔠🔠🔠🔠🅰️🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠

🫥 2023-yil boshidan Mirobod tumanida yoshlarni qo‘llab-quvvatlashga 781 mln so‘m yo‘naltirildi - Mirobod tumanida yoshlarni qo‘llab-quvvatlash borasida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Yoshlar ishlari agentligi Mirobod tumani bo'limi boshlig'i Y.Kamolovning hisoboti.

Batafsil

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Атроф-муҳитга муҳаббатли бўлинг!

Шу кунларда ЎзАда Буюк Турон кўчасидаги чиқиндилар ҳақида мақола эълон қилинди. Бу ҳолат “кўзга чиққан ярага” тенглаштирилиб, “ёқимсиз манзара шу кўчадан ўтадиган хорижий меҳмонларда қандай таассурот уйғотади”, деган савол ўртага ташланди...

Албатта, репортаж шаҳар кўркига путур етказаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тайёрланган ва бу учун миннатдормиз.

Муаллифлар “ушбу ҳудудда чиқиндиларни ташлашга урна йўқ, муаммо сабаби шунда” дегани учун у ерга замонавий урна ўрнатилди.

Бироқ... Эрталаб ҳудудни тозалаб юрган ТОБ ходимлари эски манзарага гувоҳ бўлишди: урна бўм-бўш, ёнида эса мақолада таъкидланганидек, "бир уюм чиқиндилар кўзга чиққан ярадек” турарди. Шу ўринда, мухбирларнинг жонкуярлиги, ободонлаштириш ходимлари меҳнати, ҳатто шаҳар кўрки масаласига ҳам бефарқ инсонларга мурожаат қилмоқчимиз.

Бугун қўлингиздаги телефонда ўзга юртларнинг гўзал табиати, гўзал шаҳарларини кўриб қолсангиз, беихтиёр завқ оласиз, тўғрими? Лекин шу телефон туфайли бугун қалбимиз “тош”лашмадими?

Баъзан, бугун биз атрофимиздаги гўзалликни пайқамай қўйгандек туюлади. Фарзандларимиз билан кам гаплашамиз, қалб гўзаллиги ва ҳатто атрофимизни ўраб турган гўзалликларни кўрмай қўйганмиз.

Ахир ўз тозалиги, ободлиги билан қанча-қанча саййёҳларни мафтун этган шу пойтахтимиз эмасми? Биласизми, бизни ўраб турган атроф-муҳит ҳолатини инсонлар қалбига қиёслаш мумкин - қалби пок инсон ҳеч қачон атрофни чиқиндихонага айлантирмайди.

Ота-онамиз биз, фарзандларга, эртаклар ўқиб берган, улар бизни яшашга ўргатган, жумладан, табиатга муҳаббатли бўлишга ҳам. Бугун бизга нима бўлди? Шунчаки, китоб ўқимаймиз, суҳбатлашмай қўйганмиз, ҳатто.

Лекин ҳали ҳам кеч эмас. Бугундан “атрофга чиқинди ташламайман, фарзандимни ҳам шу олтин қоидага ўргатаман” деган тамойил билан яшашни бошлаш мумкин. Эҳтимол, бу қоидани фарзандингизга қайта-қайта ўргатишга мажбур бўларсиз. Ахир кичкинтойларимиз атрофга ахлат ташлаётган одамларни ҳали кўп кўради...

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Самарканд для участия в 32-м ежегодном заседании Совета управляющих Европейского банка реконструкции и развития.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #YeTTB

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📌 FVB tomonidan amaliy seminar tashkil etildi

➡️ «Zilzila va boshqa tabiiy ofatlar loyihasi” doirasida Toshkent viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasining Chirchiq shahridagi Hayot faoliyat xavfizligi o‘quv markazida maktab o‘quvchilari uchun amaliy seminar tashkil etildi.

➡️ Seminarda tumanimizning 83-sonli va 154-sonli umumta’lim maktablari pedagoglari va xodimlari, Chirchiq shahri va Yuqorichirchiq tumani FVB boshliqlari, UNICEF Bolalar fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi vakili hamda Chirchiq shahar Halq ta’limi bo‘limi va viloyat Qizil yarim oy jamiyati vakillari va ko‘ngillilar ishtirok etishdi.

➡️ Amaliy seminar davomida favqulodda vaziyatlarda jabrlanganlarga birinchi va birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish qoidalari, suvda cho‘kish bilan bog‘liq holatlarda qidiruv-qutqaruv ishlarini tashkillashtirish, yosh qutqaruvchilar klublari a’zolari bilan qidiruv-qutqaruv ishlarini tashkil etish va olib borish hamda birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish uslublari bo‘yicha mashg‘ulotlar olib borildi.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил комплекс Хазрати Хизр и почтил память Первого Президента Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #ziyorat #HazratiHizr #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚙️ Ислоҳотлар натижасини аҳоли ўз ҳаёти ва оиласида ҳис қилиши керак: Миробод туманида махсус ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади, у аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ўрганиш билан шуғулланади

☯️ Бугун Миробод туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2023-йил 15-апрелдаги «Тошкент шаҳри туманларини ҳар томонлама ривожлантириш ва ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасидаги вазифалар тўғрисида”ги ПА-20-сон фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 13-май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

🫥 Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими, Миробод тумани ҳокими Ш.Пулатов, сектор раҳбарлари, вазирликлар масъул ходимлари, ташкилотлар вакиллари, ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди.

Бугундан туманимиздаги ҳар бир маҳаллада ўз фаолиятини бошлаган ишчи гуруҳига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва тижорат банкларидан масъул раҳбарлар бириктирилди.

Ишчи гуруҳи маҳаллаларда мавжуд долзарб муаммолар ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолининг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини ўрганади.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏃🏻 Joriy yilning 21-may kuni “Men g‘olib” ommaviy yugurish musobaqasi o‘tkaziladi.

Shu munosabat bilan shahrimizdagi bir necha ko‘chalar vaqtincha yopiladi.

20-may kuni soat 10:00 dan 21-may kuni soat 11:00 gacha:
- Afrosiyob ko‘chasining Islom Karimov shoh ko‘chasi bilan kesishgan chorrahasidan Afrosiyob ko‘chasi bo‘ylab Beshyog‘och ko‘chasi bilan kesishmasigacha;

21-may kuni soat 5:30 dan soat 9:00 gacha:
- Afrosiyob ko‘chasining Islom Karimov shoh ko‘chasi bilan kesishgan chorrahasidan Afrosiyob va Oybek ko‘chalari bo‘ylab Oybek va Nukus ko‘chalari kesishmasigacha;
- Oybek va Nukus ko‘chalari kesishmasidan Nukus ko‘chasi bo‘ylab Rim katolik cherkovigacha.

Haydovchilardan uzr so‘ragan holda, ularga aylanma yo‘llardan foydalanishlarini tavsiya etamiz.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
🏃🏻21 мая текущего года состоится массовое соревнование по бегу “Я победитель”.

В связи с этим, несколько улиц города будут временно закрыты.

С 10:00 часов 20 мая до 11:00 часов 21 мая:
– улица Афросиаб — от пересечения с проспектом Ислама Каримова до пересечения с улицей Бешагач;

21 мая с 5:30 до 9:00 часов:
– от пересечения улицы Афросиаб с проспектом Ислама Каримова вдоль улиц Ойбека и Афросиаб до перекрёстка улиц Ойбека и Нукусской;
– улица Нукус — от пересечения с улицей Ойбека до Римско-католической церкви.

Приносим извинения за неудобства и просим водителей воспользоваться объездными путями.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
⚙️ Миробод тумани ҳокимининг фуқаролар учун қабуллари давом этмоқда

🧊 Бугун туманимиздаги “Олтинкўл” маҳалласида туман ҳокими Шуҳрат Пулатов томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш юзасидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

🫥 Қабулда фуқаролар ҳокимга асосан уй-жой, моддий ёрдам, шунингдек, қурилиш соҳасида юзага келган муаммо масалаларида мурожаат қилишди.

⚡️Қабул жараёнида фуқароларнинг аксарият мурожаатлари ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали қаноатлантирилди, жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам сўраган фуқарога маблағ ажратилиши ҳақида масъулларга тегишли кўрсатма берилди.

🫥 Шунингдек, муддат талаб этадиган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва масалага ечим топиш бўйича раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета управляющих Европейского банка реконструкции и развития

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the meeting of the Board of Governors of the European Bank for Reconstruction and Development

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter