Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.62K subscribers
39.1K photos
3.5K videos
17 files
13.8K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Президент Мурожаатномасидан энг муҳим иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Мурожаатномасидан энг муҳим иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли Миробод аҳолиси!

🎄 Кириб келаётган Янги йилни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш мақсадида туманимиздаги "Фурқат" номидаги маданият ва истироҳат боғида 28 декабрдан 2023 йил 5 январгача янги йил байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

❄️ Бунда Сиз азизлар, концерт дастурлари ва театрлаштирилган томошалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Тадбирлар соат 12-00 дан 17-00 гача давом этади.

Барчангизни Янги йил сайлига таклиф этиб қоламиз!

———————-

Уважаемые жители и гости Мирабадского района!

🎄 В парке культуры и отдыха имени "Фуркат" с 28 декабря текущего года по 5 января 2023 года с 12-00 до 17-00 запланировано проведение новогодних мероприятий.

📛 Посетителей ждут зажигательные концертные программы и театральные представления.

Приглашаем гостей и жителей района на праздничные гуляния!

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️ "Президентимиз ҳеч бир аёлни беэътибор қолдирмайдиган ташаббусларни илгари сурдилар" – Феруза Мадаминова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини Миробод ҳокимлигида тўғридан-тўғри эфирда катта қизиқиш билан тингладик.

Дарҳақиқат, Юртбошимиз томонидан 2023-йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайман.

Бу юртимизда одамлар қадри улуғ эканлиги, инсонпарвар сиёсатнинг яна бир ифодасидир.

Муҳтарам Президентимиз ўз чиқишларида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилиши ҳақидаги айтиб ўтдилар. Бу ҳам республикамиздаги хотин-қизлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олингани шубҳасиз. Оналар саломатлигининг давлат сиёсати даражасига олиб чиқилиб, мунтазам бу йўналишда чора-тадбирлар амалга оширилиши - умуммиллий стратегия, мақсадга айланган ва бу албатта юксак эътирофларга лойиқдир.

Мурожаат давомида янграган боғчалар сонини кўпайтириш, улардаги таълим ва тарбия сифатини тубдан яхшилаш бўйича беш йиллик дастур қабул қилиниши эса, мамлакатимиздаги хотин-қизлар учун яна бир ажойиб хушхабар бўлди. Сабаби, болалар боғчаларидаги ўринлар сонининг кўпайиши фарзанди бор аёлларимиз ўртасида иқтисодий фаолликнинг ошишига олиб келиши, шубҳасиз. Бундай узоқни кўзлаб амалга оширилаётган сиёсатнинг мақсади ҳам аниқ, бу ҳаракатлар юртимизда хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш, уларнинг ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Феруза Мадаминова, Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15-декабрдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Миробод туманидаги маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

➡️ Хусусан, ҳар куни эрталаб, Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пулатов бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ободонлаштириш ишлари бўйича йиғилиш ўтказилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда.

🟢 “Обод Миробод” лойиҳаси доирасида бугун 21-декабрь куни туманнинг барча маҳаллалари, жумладан, кўпқаватли уйлар, ижтимоий объектлар атрофлари, аллеялар ва кўчалар ҳамда ирригация тизимлари хазонлар ва турли чиқиндилардан тозаланиши режалаштирилган.

Ободонлаштириш ишларига 100 нафардан зиёд туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жалб этилган.

Шунингдек, туман бўйича бошқарув сервис компанияларининг барча ходимлари ўзларига тегишли ҳудудларда тозалаш ишларини олиб борадилар.

🗄 Куни кеча, 20-декабрь куни ободонлаштириш ишлари туманимизнинг 7та маҳалласида олиб борилиб, 190га яқин ишчилар ҳашарда иштирок этишди ва натижада 51 минг квадрат метр майдон тозаланиб, 12 тонна чиқинди олиб чиқилди.

✔️ 17-декабрь кунидан бошлаб Миробод туманидаги маҳаллаларда кенг кўламли ҳашар ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача оммавий ҳашар давомида 197 200 кв.м майдон ободонлаштирилиб, туман ҳудудидан 51 тонна чиқиндилар махсус чиқиндихоналарга ташилди.

📢 Ҳурматли Миробод тумани аҳолиси Мирободга ўз уйингиздек муносабатда бўлсангиз, атроф-муҳитнинг тозалигига бефарқ бўлмасангиз, жамиятнинг фаол аъзосиман десангиз, Янги йил олди туманимизнинг тоза ва обод бўлишида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Маълумки, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларида жамоат транспорти ва йўл ҳаракати хавфсизлигига доир қатор саволлар мавжуд.

🔹 ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХ бошқармасининг бошлиғи Фазлиддин Тошкентбаев ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Абдужамил Азизов юртдошларимизни қизиқтираётган қатор саволлар юзасидан маълумот бердилар:

👉 https://www.tashkent.uz/uz/news/transprt-sj

📹YouTube 📱Facebook 📹Instagram 🌐Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тез орада Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади

ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилишича, жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.

«Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу орқали инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади», — деди Тошкентбоев.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспорти ҳайдовчиларининг йўл қоидаларига амал қилмасликлари ҳолатлари назорат қилинадими?

Фазлиддин Тошкенбоев, ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи: «Автобус ҳайдовчиларининг билим-кўникмаларини ошириш мақсадида улар билан алоҳида суҳбатлар, тушунтиришлар ва экспресс курслар ташкил этяпмиз.

Бундан ташқари, янги ҳайдовчиларни жамлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилдик ва 200дан ортиқ ҳайдовчилар билан қисқа муддатли ўқувлар ташкил этяпмиз. Шундан сўнг уларни махсус синовдан ўтказамиз ва шундан сўнг улар билан шартнома имзоланади».