Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.28K subscribers
44.8K photos
3.82K videos
17 files
15.1K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
✔️Ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, ёш авлодни ҳарбий ҳизматга бўлган фахр ва ифтихор туйғуларини янада ошириш мақсадида Миробод туман ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги Г.Алиев кўчасидан Тошкент Транспорт университетининг ховлисидаги асосий майдон қисмига қадар “Ватанпарвалик паради” ташкил этилди.

✔️“Ватанпарвалик паради”да Ўзбекистон Республикаси Қоровул қўшинларининг ҳарбий аскарлари, Ўзбекистон Миллий гвардияси, Темурбеклар мактаби ўқувчилари саф тортган ҳолда, кўча бўйлаб юришди.

✔️Ушбу тадбир давомида туман ҳокими Ш. Пулатов сўзга чиқиб барчани яқинлашаётган “9 май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан табриклади.

✔️Тадбир давомида ҳарбийларнинг жанговор чиқишлари, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъаткорларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача кўрк бағишлади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
🌅"Агар инсон дангасалик қилмасдан ўзини ишлашга мажбурлай олса, вақти келиб ҳар қандай юксак маррага эришиши мумкин!"

Марк Кьюбан

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

🚧 8 май куни картинг бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилиши муносабати билан пойтахтимиздаги бир неча кўчалар соат 20:00 гача ёпилди:

- Амир Темур шоҳ кўчаси - Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Якуб Колас кўчаси кесишмасигача;
- Якуб Колас кўчаси - Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасидан Тарас Шевченко кўчаси кесишмасигача;
- Тарас Шевченко кўчаси - Якуб Колас кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
- Шаҳрисабз кўчаси - Тарас Шевченко кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Беҳининг фойдали хусусиятларини биласизми?

🔺Асабни тинчлантиради ва стрессдан халос этади.
🔺Грипп, шамоллаш ва йўталда фойдали. Агар ичини ўйиб, 1-2 қошиқ асал солиб, буғда пишириб ейилса, йўтални бартараф этади.
🔺Кунига 100 грамм беҳи истеъмол қилиш камқонликни ва юрак хасталикларининг олдини олади.
🔺Беҳи уруғини қайнатиб тиндирилган суви ангинага фойда беради.
🔺Бронхиал астмада беҳининг баргларини қайнатиб ичилса, шифо бўлади.
🔺1 дона тухум оқини кўпиртириб, унга 1 томчи спирт ва 2 ош қошиқ беҳи сувини қўшинг. Ушбу аралашма билан ёғли юзларни тозалаш мумкин.
🔺Беҳи барги ёки уруғи қайнатилган сувда сочларни чайиш қазғоқлардан халос этади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
✔️Инсон қадри улуғ, хотираси абадий

✔️Мамлакатимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари олдида ҳурмат бажо келтириш, ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлаш анъана тусига кирган.

✔️Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Абдуҳаким Маманазаров “Минг ўрик” маҳалласида яшовчи, 2-жаҳон уруши йилларида Ленинград қамали иштирокчиси, тарихшунос олима Маргарита Филановичнинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ҳолидан хабар олиниб, совғалар улашилди ва дилдан суҳбат уюштирилди.

✔️Олима Маргарита Филанович суҳбатида урушнинг аччиқ ва изтиробли йиллари ҳамда бугунги дориломон, шукуҳли лаҳзалар ҳақида сўзлади.

✔️ Шунингдек, Маргарита Филонович юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларга ўзининг ижобий фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://mirobodtumani.uz/
✔️Очиқ дарс

✔️Миробод туман халқ таълими бўлими томонидан 9 - май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тумандаги барча таълим даргоҳларида 2-жаҳон уруши қатнашчиларининг қаҳрамонликлари ёдга олинмоқда.

✔️175 - умумтаълим мактабида сана муносабати билан очиқ дарс ташкил этилди.

✔️Очиқ дарс давомида уруш ва унинг фожеалари инсоният учун улкан сабоқ бўлиши ҳақида сўз юритилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
✔️Хотира ва қадрлаш

✔️Миробод туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси томонидан 9 - май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2-жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олинмоқда.

✔️Жараён давомида уруш ва унинг салбий оқибатлари ҳамда тинчликнинг қадрига етиш ҳақида фикрлашилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қора кунлардир. Бунда ҳалок бўлган ярим миллиондан зиёд ўзбекистонликларнинг руҳи хотирланади.

✔️Қолаверса, хотира ва қадрлаш куни урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ватандошимизнинг жасоратини, фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилган халқимизнинг бағрикенглигини ёдга оламиз.

✔️Хуллас калом, бу кун фашизм устидан қозонилган ғалаба эмас, балки, халқимиз уруш ва тинчликда кўрган катта фожеалардан сабоқ чиқариш, бугунги доруломон кунларнинг қадрига етиш ҳам бурчимиздир.

✔️Айни шу сана муносабати билан 1-сектор рахбари, туман ҳокими Ш.Пулатов фронт орти меҳнаткашларининг ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини кўтарди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
✔️Музей – тарих кўзгуси

✔️Миробод туман мактабгача таълим ташкилоти томонидан хотира ва қадрлаш куни шарафига ёш авлоднинг ватан ва она юртга бўлган қизиқишларини янада юксалтириш мақсадида хайрли ишларни олиб бормоқда.

✔️Аждодлар хизматини ёдга олиш ва уларнинг фидокорона меҳнатларини англаш ниятида таълим ташкилотларидан болалар “Ғалаба боғи”га ташриф буюришди.

✔️Айтиш лозимки, жажжилар бу ердан олам жаҳон таассурот олишди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site