Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.6K subscribers
39.3K photos
3.51K videos
17 files
13.9K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз
, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.
#yashil_yillik
#Yashil_makon

🌳Миробод туманининг барча гўшаларида аҳоли томонидан ”Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат ва гуллар экиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
✔️Соғлом турмуш тарзи

✔️Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими мутахасислари томонидан "маҳаллабай" ва "хонадонбай" тизими бўйича туманнинг "Янги Замон", "Сарикўл", "А.Фитрат", "Иноқобод" ва "Олтинкўл" маҳаллаларида кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ўртасида ўрганишлар ўтказилди.

✔️Шунингдек, аҳолига соғлом турмуш тарзи, юқумли ва касалликлар профилактикаси, овқатдан заҳарланишларни олдини олиш, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳақида санитария тарғибот ишлари ўтказилди.

✔️Бундан ташқари, касалликларни олдини олиш бўйича турли эслатмалар акс этган плакатлар ҳам тарқатилмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
✔️Саховат

✔️Миробод тумани ИИО ФМБ жамоаси ҳам баҳоли қудрат аҳолининг ҳолидан хабар олиб, уларга кўмак қўлларини чўзмоқда.

✔️Бугун улар туманнинг 3-ва 4-сектор ҳудудида жойлашган “Тонг Юлдузи”, “Иноқобод” ва “Баёт” маҳалалаларида аҳоли билан учрашди.

✔️Мазкур манзилларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон аёлларнинг хонадонига туман ИИО ФМБ ҲПБ ХКМБ ходималари бориб, хайр эҳсон ишларини ташкиллаштиришди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
🌅Аёл киши ғазабга минса, чорак чиройини, ярим аёллигини ва бор муҳаббатини йўқотади.

Нажиб Маҳфуз

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
🧄Саримсоқ саратонни олдини олади

Саримсоқнинг фойдали хусусиятлари аллақачон ҳаммага маълум. Саримсоқ қон томирларини яхшилайди ва атеросклероздан ҳимоя қилади.
Маълум бўлишича, селенга бой саримсоқ саратон касаллигининг олдини олиш учун ҳам ажойиб восита ҳисобланади.

✔️ Мия шиши, ўпка саратони, ошқозон ва қалқонсимон без ривожланиши хавфини сезиларли даражада камайтириш учун шифокорлар кунига 2-3 дона саримсоқ истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
✔️Тадбиркорларга имконият яратилмоқда

✔️Давлат раҳбари “иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтариб юраман”, деган пурҳикмат сўзлари Миробод туманида дастуриламал бўлиб келмоқда.

✔️Хусусан, туман покуратураси мутасаддилари мазкур йўналишда кенг қамровли ишларни бошлаб юборишган. Улар туман маҳаллалари бўйлаб ишбилармон ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва талабларига биноан иш юритмоқда.

✔️”Минг ўрик” маҳалласида тадбиркорлар иштирокида махсус “Сайёр қабул” ташкил этилиб, уларни таклиф ва талаб ҳамда муаммолари бўйича масалалари тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
#yashil_yillik
#Yashil_makon

🌳Миробод туманининг барча гўшаларида аҳоли томонидан ”Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат ва гуллар экиш ишлари олиб борилмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site