Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.57K subscribers
39.6K photos
3.53K videos
17 files
14K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
✔️Кун фотоси

✔️Муаллиф Темур Эсонов.

---------------

✔️Фото дня

✔️Автор Темур Эсанов.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
🌅Иккала томон ҳам бир хил даражада севганида, кўз ёшлар тўкилмас эди.

Мигель де Сервантес

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
🥘Ётишдан олдин ёғли овқатлар уйқуга халақит беради

Олимлар ёғли овқат истеъмол қиладиган одамлар енгил кечки овқатни истеъмол қиладиганларга қараганда кўпроқ соғлом уйқудан азият чекишини исботладилар. Ёғли овқатлар нафақат тунги дам олиш сифатини балки ухлаб қолиш тезлигини ҳам сезиларли даражада пасайтиради.

Ёғли овқатлар жиғилдон қайнаши ва ҳазмсизликни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Агар сиз бундай овқатдан воз кечолмасангиз, ҳеч бўлмаганда ётишдан уч соат олдин кечки овқатни истеъмол қилинг.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
✔️Инвестицион лойиҳаларни, аниқроғи, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни белгиланган муддатларда амалга ошириш, инвесторлар олдида юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича Миробод тумани ҳокимлиги томонидан хайрли ишлар қилинмоқда.

✔️Туман ҳудудида амалга оширилиши белгиланган ҳар бир инвестиция лойиҳаларини мунтазам мониторинг қилиб бориш мақсадида туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутасаддилари томонидан 7-тор Мироншоҳ кўчаси, 14-уйда жойлашган "Optimum Invest" МЧЖнинг "Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш" инвестиция лойиҳаси ҳамда "Салар" МФЙ ҳудудида жойлашган "Adolatli Kelishuv" МЧЖнинг "Замонавий турар-жой мажмуасини барпо этиш" инвестиция лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Акмал Артиқов иштирокида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

✔️Туманда жами 2485 та улгуржи ва 42 476та аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, уларга 267 дона трансформатор пунктларидан 2км 910 м 6-10кВ, ва 171км 340 м 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари орқали “Миробод ТЭТК” томонидан хизмат кўрсатилмоқда.

✔️Ўтган йил тақсимлаш пункти бир дона ГКТП 630/10, 44 ТП мукаммал таъмирланди, ВЛ – 35,20 км. мукаммал таъмирланди, 71 та ТП жорий таъмирланди. Шунингдек, ВЛ – 137,9 км.жорий таъмирланиб, 7 дона 250-400 ТМГ 630 кВа га трансформаторларни алмаштирилди.

✔️Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 15 дона ТП ва ВЛ – 25,3 км. мукаммал таъмирланди. 37 ТП ва ВЛ – 58,65 км. жорий таъмирланди. 250-320-400 ТМГ 630 – 5 дона трансформаторлар алмаштирилди.

✔️Шунингдек, туман ЭТК раҳбари режалари ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
🥇Чемпионлар билан учрашув

✔️Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар заҳирасини шакллантириш ва бу борада сифатни янада ошириш, унвонли ва разрядли спортчилар сонини орттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

✔️Айниқса, ёшларда спортга бўлган қизиқишни уйғотиш, ёш спортчиларга далда бериш мақсадида 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида "Токио-2021" Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Абдумалик Халаков, Жаҳон чемпионати совриндори ва халқаро турнирлар ғолиби Мадиёр Мўминовлар иштирокида "Чемпион билан учрашув" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site
✔️Аёллар дафтари

✔️Сир эмас, жамиятимизда хотин-қизларга алоҳида эътибору рағбат кўрсатилмоқда.

✔️Озод Шарқ аёлининг эркинлиги йўлида кўплаб хайрли ишлар қилинмоқдаки, уларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

✔️Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари томонидан "Индивидуал дастур" ва “Хотин - қизлар баланси ва уни шакллантириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда 39 та МФЙдаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

✔️Семинар давомида барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook | Telegram | 🎥 Youtube | 🌐 Web-site