Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.69K subscribers
38.7K photos
3.48K videos
17 files
13.7K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
▶️Прокуратура бюросининг Миробод туман бўлими давлат ижрочилари томонидан "Алимент ундирув ойлиги" тадбири давом этмоқда.

▶️Тегишли судининг ижро варақасига асосан қарздор О. Набиевдан ундирувчи Ш.Набиева фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро иши келиб тушади.

▶️Қарздор О.Набиев жорий кунгача жами 5.186.428 сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб юрганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4 моддасига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган маъмурий иш материаллари Миробод туман жиноят ишлари бўйича судга чиқарилган.

▶️Қарздорнинг судда иштирок этишини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига чиқилиб, вазият обдон ўрганилмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
🏃‍♂️"Маҳаллада дув - дув гап” спорт мусобақаси

✔️Бугун 1- сонли болалар ўсмирлар спорт мактабида тумандаги оилалар ўртасида "Ота - онам ва мен спортчилар оиласи" спорт мусобақаси ташкил этилди.

✔️Туман ҳокимлиги, туман “Нуронийлар”жамоатчилик Кенгаши ва спорт бўлими ҳамкорлигида уюштирилган ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдан иборат.

✔️Мусобақада 1-ўринни “Юксалиш” маҳалласи, 2- ўрин “Байналминал” маҳалласи ва 3- ўринни эса “Афросиёб” маҳалласининг жамоалари эгаллашди.

🥉Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
📣Тошкент шаҳар Миробод тумани “Сув тақсимот бўлими” корхонаси назоратчи-мутахасис ва шунингдек, оператор лавозимига рус тилини биладиган хотин-қизларни ишга қабул қилади.

✔️Ойлик маош, мукофот ва ойлик йўл чиптаси берилади.

☎️Мурожаат учун телефонлар: 71-291-08-54, 71-291-08-64, 99-879-19-79
—————————-
📣Районный отдел водоснабжения ООО "Тошкент шахар Сув таъминоти" объявляет набор на должность специалистов инспекторов а также операторов женщин и девушек владеющих русским языком.

✔️Будет предоставлена ежемесячная зарплата, премия и проездной билет.

☎️Обращаться по телефонам: 71-291-08-54, 71-291-08-64, 99-879-19-79

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
🌅Ортда қолган ишлар тўғрисида баҳслашиб, уни қоралашдан наф йўқ. Чунки энди улар – ўтмишга айланиб бўлган.

Конфуций

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️БЕЛДАГИ ОҒРИҚНИНГ ОДДИЙ ДАВОСИ

✔️Aгар сизда оғирликни кўтарганингиздан сӯнг белингиз оғриса, машқ қилиш ёки оғир кундан кейин вақти-вақти билан бел оғриғи бўлса, қуйидаги рецепт тавсия этилади.

Кечқурун, ётишдан олдин дарҳол қабул қилишингиз керак:

- 1 олхўри,
- 5 дона қуритилган ўрик,
- 1 анжир.

Буни ҳар куни 1-1,5 ой давомида қилиш керак. Ва сиз ҳар куни овқатланишингиз мумкин, бу парҳезга қарши ҳеч қандай контрендикацияси йўқ.

Ушбу қуритилган меваларда интервертебрал дисклардаги тўқималарнинг тикланишига ҳисса қўшадиган моддалар мавжуд. Бунинг ёрдамида вертебра янада барқарор ва эластик бўлиб, ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз танадаги керакли жойларни эгаллайди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
⚡️Бироздан сўнг «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланади. Унда 13 мингдан зиёд тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

📺 Шавкат Мирзиёевнинг маърузаси «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон 24» (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), «Тошкент» ва «Ёшлар» (рус тилида), «Дунё бўйлаб» (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

📌 Facebook
📌
Youtube
______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
✔️Миллий қадриятларимиз

✔️Наврўз олам кириб келиши бу янги йилнинг бошланишидир. Унда қадим анъаналар билан бирга ёрқин келажак ҳам ўз аксини топади.
✔️Сана муносабати билан туман “Баркамол авлод” болалар мактабида “Миллий қадриятларимиз – замонавий анъаналаримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Тиббиёт марказларида даволаниш учун «ордер»лар аксарият ҳолларда таниш-билишчилик асосида бериб келинган — Президент

«Шу билан бирга, «ордер» учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, унинг миқдори етарлими ёки йўқми, ҳар йили ўтказиб келинган», — деди Шавкат Мирзиёев очиқ мулоқотда.

Таъкидланишича, бундай амалиётдан тўлиқ воз кечиб, эҳтиёжманд аҳоли учун, республика тиббиёт марказларида хизмат кўрсатишнинг очиқ ва шаффоф, янги тизимига ўтилди.

✔️ Энди, ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолига «электрон навбат» асосида берилмоқда.

📍Бу тизимга асосан, маблағлар марказга эмас, балки даволаниши зарур бўлган аниқ беморга ажратилмоқда.

Мисол учун, илгари туғма юрак нуқсони бор болага операция учун, республика марказига 3 миллион сўм маблағ ажратилган. Қолган 20-30 миллион сўмлик харажатни эса, ота-онаси кўтаришга мажбур бўлган.

▪️Эндиликда эса, ушбу операция учун зарур маблағ давлат томонидан тўлиқ қопланмоқда ва ҳар бир бемор учун манзилли ажратилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк