Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.57K subscribers
39.6K photos
3.53K videos
17 files
14K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
🔹Қарздорлик фуқаро фойдасига ундирилди

🔹Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига тегишли суднинг ижро варақасига асосан, қарздор А. Сирожиддиновдан ундирувчи О. Илхамов фойдасига 49 375 346 сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушади.

🔹Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилади.

🔹Бўлим давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор А.Сирожиддиновга тегишли «LACETTI» русумли автотранспорт воситасига таъқиқ солиниб, хатлаш жараёнида қарздордан 49 375 346 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ишини юритиш тамомланди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
✔️Тинчлик учун курашмоқ керак

✔️Бугун тумандаги 218 - сонли ихтисослашган умумтаълим мактабида "Тинчлик учун курашмоқ керак" мавзуида саҳналаштирилган тадбир бўлиб ўтди.

✔️Тадбир сўнггида мактаб кутубхонаси учун китоблар совға қилинди.

✔️Мазкур тадбирда шоир ва таржимон,"Шарқ юлдузи" журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф иштирок этди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/mirobod_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Зарурат бўлса, имконият бор!

✔️Хонадонингизни енгил таъмирлаш, янги маиший техникалар сотиб олиш ва тўй маросимларини ўтказиш каби кўплаб харажатлар учун қарз олмоқчимисиз?

✔️Шошилманг, биз сизга бундан -да осон ва қулай имкониятни таклиф этамиз. Туронбанкнинг микроқарз хизматидан фойдаланиб 50 млн. сўмгача молиявий кўмак олишингиз мумкин.

✔️2 йилгача муддатга хоҳласангиз нақд, истасангиз пластик картага ўтказиб берилади.

✔️Кредит андеррайтинг тизими орқали тўлов қобилиятингиз ва кредит тарихингиздан келиб чиққан ҳолда ажратилади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги Дўстлик маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Бу ерда 11 та кўп қаватли уй бўлиб, 4 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ўтган йили “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудуд ободонлаштирилди. Болалар ўйингоҳи, спорт майдончаси, савдо ва касаначилик дўконлари барпо этилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Фуқаролар йиғинининг янги биносида маҳалла фаоллари билан мулоқот бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Дустлик Янгихаётского района.
Здесь есть 11 многоквартирных домов, проживают свыше 4 тысяч человек. В прошлом году она была благоустроена в рамках программы “Обод махалла”. Были построены детская игровая и спортивная площадки, открылись магазины и ателье.
Глава государства осмотрел проделанную созидательную работу. В новом здании схода граждан состоялась встреча с активистами махалли.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Тошкент айланма йўли бўйида сервис мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.

Унда кечаю кундуз ишлайдиган савдо, овқатланиш ва маиший хизмат шохобчалари бўлади. Уларни арзон ва тез қуриш мақсадида юк контейнерларидан фойдаланилмоқда.

Президент пойтахтда ҳаракатланаётган электробусни кўздан кечирди. «Яшил» транспорт тизимини ривожлантириш, метрополитеннинг кейинги босқичлари ва трамвай йўналишини белгилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌅Кўксимда бир қуш бор — учади тинмай.
Юксак-юксакларда учар — кўрар туш...
Учади ярадор бўлганин билмай,
Учиб кетаётиб ўлади бу қуш...

Усмон Азим

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Соғлом бел учун 4 та қоида

1. Енгил ўтиринг. Креслода букчайиб ўтириш одати умуртқа дискларининг эзилишига ва бел оғриғига олиб келади. Креслода эркин ва теккиз ўтиринг.

2. Ҳар 10 дақиқада холатингизни ўзгартириб туринг.

Агар сиз узоқ вақт туришингиз керак бўлса, умуртқангиздаги юкни ўзгартириш учун ҳар бир оёғингизга навбат билан суянинг. Жойингизда юришга ҳаракат қилинг, чўзилинг ва чуқур нафас олинг - бу чарчоқни камайтиради.

3. Оғирликларни тўғри кўтаринг.

Ўтиринг, оёқларингизни букиб, йукни тўғри кўтаринг. Юк танага яқинроқ олинг. Бундай ҳолда, умуртқа теккис туриш керак. Иложи бўлса, юкни иккала қўлда олиб юриш учун қисмларга бўлиб олнишингиз яхшироқдир.

4. Товони баланд пойабзалда камроқ юринг.

Баланд пойабзал пастки умуртқа поғонасига ортиқча юк солади, бу эса бел оғриғига сабаб бўлади.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
🔹Ҳоким ёрдамчилари фаолиятидан

🔹Хабарингиз бор, Давлат раҳбари ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Улар иш бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада, фаолияти ўз самарасини бермоқда.
🔹Хусусан, "Қўйлиқ Ота" маҳалласида иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Ҳ.Ёсинов маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан биргаликда аҳолини “хонадонбай” ўрганиб, ҳар бир оила билан яқиндан танишди.
🔹Ўрганишлар натижасида шу кунга қадар 21 нафар фуқаро ўзини ўз банд қилиниб, 2 нафар ёшни ишга жойлаштирилиб ва 4 нафар банд бўлмаган ёшларга субсидия асосида мехнат қуроллари олиб бериш режалаштирилди. 2 та оилага Давлат дастури орқали кредит ажратилиб, ишсиз оилаларни бандлиги таъминланди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |