Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.56K subscribers
39.8K photos
3.55K videos
17 files
14.1K links
Мурожаат учун: [email protected]
Download Telegram
✔️Қуш уяси

✔️Эътибор бераётган бўлсангиз кейинги пайтларда табиатга бўлган ғамхўрлик ва эҳтиром кучаймоқда.
✔️Буни яшил макон, кўкаламзорлаштириш ва бошқа шу каби ташаббуслар орқали кузатишимиз мумкин.
✔️Бундан ташқари, қушларга ғамхўрлик қилиш ҳам урф бўлмоқда. Жумладан, Миробод тумани "Баркамол авлод" болалар мактабини тўгаракларининг аъзолари "Қуш уяси" лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.
✔️Улар маҳоратларини кўрсатган ҳолда, қушларга инлар қуриб, шароит яратишмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
⚡️Соғайганлар сони ортиб бормоқда, касалланиш эса пасайишда давом этмоқда

🌀
16 февраль куни 241 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. 1244 нафар бемор касалликдан соғайди. Афсуски яна 3 нафар бемор вафот этди.

Жами беморлар – 234600 нафар; соғайганлар – 221710 нафар; вафот этганлар –1612 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари – Қорақалпоғистон Республикаси, 6 нафари – Андижон вилояти, 10 нафари – Бухоро вилояти, 5 нафари – Жиззах вилояти, 4 нафари – Навоий вилояти, 7 нафари – Наманган вилояти, 14 нафари – Самарқанд вилояти, 5 нафари – Сирдарё вилояти, 15 нафари – Сурхондарё вилояти, 9 нафари – Фарғона вилояти, 8 нафари – Хоразм вилояти, 60 нафари – Тошкент вилояти, 94 нафари – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча, шунингдек, 47 нафар кишида пневмония аниқланди.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
♦️Аёллар дафтари

♦️Ҳар қандай замону маконда аёлга иззату икром кўрсатилган.

♦️Миробод туман ҳокимлиги томонидан бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

♦️Жумладан, тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга манзилли амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

♦️Хусусан, тумандаги “Миробод” ва “Истиқлолобод” маҳаллаларида айни дафтарга кирган аёллар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилиши билан бирга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

♦️Ушбу тадбирларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И. Абдуллаева ҳам иштирок этди.

Миробод тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Forwarded from "HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Orzuyingiz sarobga aylanishiga aslo yo‘l qo‘ymang!!!

Bino va inshootlarni qurishda gaz quvurlarining xavfsiz hududlarda, belgilangan masofada bo‘lishiga ahamiyat qarating. Gaz xo‘jaligi qoidalariga rioya qiling!

“Hududgazta’minot” AJ matbuot xizmati

https://t.iss.one/AO_Hududgaztaminot
✔️Ободлик кўнгилдан бошланади

✔️Ҳокимлик ва секторлар раҳбарлари томонидан тумандаги барча ҳудудларда ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

✔️Хусусан, тумандаги коммунал соҳа вакиллари ва маҳаллаларнинг барча фаоллари жонбозлик кўрсатиб, баҳор фаслининг келиши олдидан теварак атрофларнинг тозалигига алоҳида эътибор қаратишган.

✔️Ҳашар жараёнида махсус техникалар ёрдамида дарахтларга шакл берилиб, оқланиб ва ариқ зовурлар ҳам чиқиндилардан тозаланмоқда.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Йиғилишда божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан:

- бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;

- 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;

- божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;

- божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;

- олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;

- божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.
🔹Қушлар – бизнинг дўстимиз

🔹Табиатга ва ундаги жониворларга меҳрибон бўлиш ва уларни асраш ҳам савоб ишлардан бири саналади.
🔹Ёш авлод онгу шуурида ватанпарварлик ғоялари билан билан бирга табиатга ошноликни уйғотиш юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан ибратли ишларни амалга оширилмоқда.
🔹Хусусан, тумандаги 218 - ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 2-А синф раҳбари Н. Хонкелдиева ўқувчилари учун махсус “Қушлар - бизнинг дўстимиз” мавзусида очиқ дарс ташкил этди.
🔹Унда ўқувчилар қушлар учун уялар ясашди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️Аждодлар ёди

✔️Миробод тумани 213-умумтаълим мактабининг ўқувчилари Беҳрўз ва Беҳзод Камолиддиновлар ижодидан.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️Ибрат мактаби

✔️Бугун тумандаги “Афросиёб” маҳалласида ёшлар учун кекса авлод вакиллари иштирокида “Ибрат мактаби” мавзусида учрашув ташкил этилди.

✔️Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоир Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаб, шоир ва таржимон Абдунаби Бойқўзиевлар иштирок этишди.Улар ёш авлод вакилларига ўз ҳаёт йўллари ва ижод машаққатларини ҳикоя қилишлари билан бирга ватан ва ҳаёт ҳақида ибратли ривоятлардан сўзлаб беришди.

✔️Шунингдек, тадбирда “Бувижонлар мактаби”нинг фаоллари ҳам иштирок этишди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |