QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI VAZIRLIGI
15K subscribers
23.7K photos
4.2K videos
293 files
9.76K links
O'zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligining rasmiy kanali

☎️ 1298
🌐 https://www.mc.uz/
📲 https://www.facebook.com/minstroyuz
https://www.instagram.com/qurilishvazirligi/
Mail: [email protected]
Toshkent sh. Abay k. 6 A-uy
Download Telegram
🏗Jizzax viloyat qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiya tomonidan navbatdagi nazorat ishlarida Jizzax shahri Navro‘z mahallasida tadbirkor F.Xodjakelidev tomonidan qurilish olib borilayotgan ko‘p qavatli savdo, maishiy xizmat ko‘rsatish hamda ofis binosi qurilishida 3-qavat A os va 12 os o‘qi kesishmasida joylashgan temir beton ustunning tik vertikalligi ta’minlanmagan, shuningdek, konstruksiya geometrik o‘lchamlari loyihadan chetlangan holda bajarilganligi aniqlandi. Loyihaga zid ravishda bajarilgan temir beton konstruksiyalar joyida buzib, qaytadan (demontaj) qildirildi.

Rasmiy sahifalarimizga a'zo bo'ling👇
|Web | Instagram| Facebook |Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар визири Жээнбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин и ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Hududlardan_xabarlar

❗️Qoraqalpogʻiston Respublikasida bino va inshootlar qurilishi bo‘yicha qurilish ishlarining 55,8 foizi bajarildi

🏗Respublikada 2022-yilning yanvar-may oylarida bino va inshootlar qurilishiga 1033,4 mlrd so‘m sarflandi, bu jami qurilish ishlarining 55, 8 foizini tashkil qildi.

✔️Shuningdek, fuqarolik obyektlarini qurish bo‘yicha 485,5 mlrd soʻm sarflanib, jami qurilish ishlarining 26,2 foizi hamda ixtisoslashtirilgan qurilish ishlari bo‘yicha 333,2 mlrd so‘m sarflanib, 18,0 foiz ishlar bajarilgan.

Rasmiy sahifalarimizga a'zo bo'ling👇
|Web | Instagram| Facebook |Telegram | Youtube|
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.

Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.

“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.

Бундан уч йил олдин IT парклар ташкил қилиб, уларга алоҳида солиқ режимини жорий этдик", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент мавзуни давом эттирди:

“Бунинг ҳисобига бугунги кунда IT-паркларда 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди.

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислари сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етди.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 134 та янги, жумладан 50 та хорижий IT компаниялари ташкил этилди, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошди.

Сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва халқаро рейтингда 15-ўринга кўтарилдик (68-ўриндан).

IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсди.

Энг асосийси, IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди".

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял глав делегаций государств-членов Шанхайской организации сотрудничества, участвующих в проходящих в нашей столице мероприятиях заседания Совета министров иностранных дел стран ШОС.

#Mirziyoyev #qabul #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент IT йўналишидаги ўқув ташкилотларига IT мутахассисларига мўлжалланган инглиз тилини ўқитишга рухсат бериш таклифини қўллаб-қувватлади

Президент поддержал предложение разрешить учебным организациям по направлению IT преподавать курсы английского для IT-специалистов

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Shokirjonov news
«Шуҳратака, Самарқанддаги 12 қаватли ўзгача уй бор эдику, шуни масаласи нима бўладиган бўлди? Қисқароқ, лўндароқ пост қилиб беринг», деб сўрашибди комментда.

Жавоб бераман.

Бу масалада уйнинг эгаси, қўшнилари ва қурилиш соҳаси мутахассислари ва олимлар билан гаплашдим.

Аввало шуни тушуниш керакки, бу антиқа бино шу кейинги 1–2 йилда қурилмаган. Унинг қурилиши 2012 йилда (10 йил аввал) бошланган. Бинонинг асосий қаватлари қурилиши 2015 йилда тугалланган. Уни бузиш масаласи ҳам кеча ё бугун кўтарилаётгани йўқ. 2016 йилдан (ҳали Ислом Каримов тириклигида!) буён бинони бузиш юзасидан Самарқанд туман ҳокимлиги тадбиркор билан судлашиб келади.

Уй 5-қаватдан бошлаб юқорига қарата консол усулда кенгайиб борган. Яъни, плита ўқ устундан туртиб ташқарига чиққан ва ўз устида 6-8 қават оғир деворларини кўтариб турибди. Қўпол қилиб айтганда, ўша қисми кўтара олмай синиб қулаб кетиши мумкин. Консол қилинганда консол ости албатта ригел билан кучайтирилиши керак экан. (пастдаги суратда бошқа бир объектдаги консол қисмини остидаги ригелларни қаранг).

Ф.Халилов мутахассисларнинг тавсияси билан консол қисми остига учта тиргак устун берган. Лекин булар бинонинг хавфсизлигини таъминлай олмайди, чунки устунларнинг пойдевори бинонинг пойдевори билан бир хил чуқурликда бўлиши керак, дейилди.

Уй шаҳарсозлик номаларига зид равишда қурилган. Атрофда 1–2 қаватли шахсий тураржойлар массиви жойлашган. Бунақа уй қурилиши учун атроф 45 метр радиусда очилиши керак экан. Қулаш хавфи борлиги учун.

Уйнинг конструкцияси хавфсизлик талабларига жавоб бермайди, дейилмоқда. Гарчи уни компютерда ҳисоб-китоб қилган мутахассислар уй қуламайди, деб хулоса беришган эса-да, компютерга уйнинг конструкцияси нотўғри киритилган, яъни уй компютерга ўша киритилган конструкциядек барпо этилмаган экан. Жумладан, 1-6 қаватларда ригелсиз тизим, 7-12 қаватларда эса ригелли тизим қилинган. Ҳисоб-китоблар аниқ ва ишонарли бўлиши учун у ёки тўлиқ ригелсиз ё тўлиқ ригелли бўлиши керак экан.

СамДАҚИ ўқитувчисининг айтишича уйнинг 1-6-қаватлари ригелсиз бўлгани учун эластик, устки қисми ригелли бўлгани учун қаттиқ. Бу ҳам бинонинг мустаҳкамлигига таъсир қилади. Аслида аксинча бўлиши керак, бинонинг пасти қаттиқ, юқориси эластик.

Уй ёнғинга қарши талабларга мутлақо жавоб бермайди. Ёнғин юз берса қутқариш қийин бўлар экан.

Бинонинг бошланғич лойиҳаси йўқ. Уй эгаси ёниб кетган деди. Ўзи бошланғич лойиҳа бўлганига шахсан мен шубҳа қилиб қолдим. Бино кўз билан чамалаб, пайдар-пай янги ғоялар келиб қолганда қўшимча қаватлар қурилгандек, гўёки. Бирор жойда симметрия йўқ. Бинонинг 4 қаватигача ташқи деворлар пишиқ ғиштдан, ундан юқори қаватлар газаблоклардан тикланган. Уй эгасининг айтишича, ташқи деворлар юк кўтармайди. Перегородка вазифасини бажаради.

Бинони қаватларини пасайтириб (4-қаватгача бузиб), ёки ёнидан қисиб бинолар қуриб, ташқаридан ядро қуриб кучайтириб сақлаб қолиш мумкин. Лекин бунга кўпроқ пул кетади. Энг яхши ечим бузиб ташлаш, дейилди.

Қўшниларнинг айтишича, бино 4-қават бўлганда ён-атрофдаги ҳамсоялар бинога кадастр ҳужжати тайёрланиши учун розилик хати беришган. Шундан сўнг яна 8 қават қурилган. Қўшнилар агар бино 12 қаватли бўлишини билишганда, асло розилик хати беришмаган бўлишини таъкидлашди. Қўшнилар агар бино чиндан ҳам хавфли бўлса бузилиши кераклигини айтиб ўтишди. Хавфсиз бўлса тураверсин, шунча меҳнат вақт ва пул кетди, дейишди. Аммо, атрофни 45 метр радиусда очиш учун ҳеч ким ўз ҳовлисини бермоқчи эмас.

Бино эгаси Фурқат Халилов эса шу жойга яқин 300 метр наридаги 2 гектар узумзордан қўшниларни кўчириб ўтказиш учун ер харид қилишда ҳокимиятдан ёрдам сўради. Агар ер сотиб олишга имкон берилса, у қўшниларининг барчасига мустаҳкам янги уй қуриб бермоқчи.

Бинони бузиш тўғрисида «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ хулоса берган. Ушбу хулосани асос қилиб, Самарқанд туман ҳокимлиги фуқаролик судига мурожаат қилган. Агар суд бинони бузиш керак, деб топса, у бино эгаси томонидан бузиб олиниши керак.

Ҳозирча шу...

➡️ @shokirjonov
Forwarded from Shokirjonov news
#Дарвоқе, ушбу антиқа бино борасида одамларда яна бир савол туғилади: «нега шунча вақтгача бу бинога ҳеч ким эътибор бермаган?»

Энг чалғитувчи жиҳатлардан бири бу. Бу бинога ёпишиш 2022 йил март ойларида бино интернетдаги каналларда машҳур бўлганидан кейин содир бўлгани йўқ.

Эътибор берилган! Қурилиш бошқармаси 2015 йилдан (7 йилдан) буён бир неча бор расмий огоҳлантиришлар берган. Аслида, архитектура ва қурилиш бошқармаси шундан бошқа ваколатга ҳам эга эмас-да. Қўшнилар ҳам шикоят қилган. Уй эгаси эса бу огоҳлантиришларни заррача писанд қилмаган. 2016 йилдан бери хат-шикоят, ёзув-чизув, аризачилик. Хуллас, ўша огоҳлантиришларга қарамай, уй эгаси қурилишни давом эттирган.

Қонунан олганда, бировнинг уйини (гарчи у ноқонуний қурилаётган бўлса ҳам!) бориб булдозер билан бузиб ташлаб бўлмайди. Фақат суд қарорига кўра, уй эгасининг ўзи бузиши керак.

Аммо, бизда, ҳокимият ҳам ёмонотлиқ бўлиб бўлган, бошқа жойларда суд-пуднинг қарорини кутмасдан ҳунар кўрсатиб, оқибатда замҳокимларнинг устига бензин сепиб ёқиб юборилган ҳолатлар ҳам бўлди!

Иккинчидан, суд қарорига кўра бинони эгасининг ўзи бузиб олиши белгиланса-да (чунки давлат бу ишга бюджетдан ортиқча пул ва ишчи кучи сарфламаслиги керак), эгалари ҳеч қачон бузиб олмайди. Тураверади.

Лекин юқорида таъкидлаб ўтилганидек, буни ҳам суд қарорини ҳам кутмасдан, наглий бостириб бориб бузиш керак эди, дейилган тақдирда ҳам бу бино бир-икки қаватли ноқонуний бино бўлганда ҳам бошқа гап эди. Бу 12 қаватли бино! Бир кунда бузиб бўлмайди, ҳафталар кетади...

Хуллас, суд ушбу бинони 2016 йилдаёқ бузиш ҳақида қарор чиқарган. Экспертнинг бино мустаҳкам деган хулосаси билан дастлабки суд қарорини бекор қилган эгаси. Ҳозир яна қайта-қайта суд бўп ётибди.

Масалада яна бир жиҳат бор: мабодо шунча вақтгача эътибор берилмаган тақдирда ҳам, бу бино энди тегинилмасдан қолиши керак, дегани эмас-ку?! Тўғрими?

Эртага худо кўрсатмасин, бино ишга тушсаю, 5-6 балл зилзилада қулаб кетгудек бўлса, инсонлар ҳалок бўлса, қурувчи-архитектор ва фойдаланишга рухсат берган шахсларни ҳамма бир овоздан порахўр ва жиноятчига чиқаради. «Ўшанда чиройли бино эди, қолдирилгани тўғри бўлган», деган гап ўтмайди. Ҳозир шундай деб ёзаётганлар пусиб олишади. Прокуратура эса жиноий иш очади.

Ўшандай ҳолга тушмаслик учун ҳам расмийлар бинони буздириб ташлашга киришишган.

➡️ @shokirjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қурилиш соҳасида ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар эскирган” — Савдо-саноат палатаси қурувчиларнинг муаммоларини тинглади

25 июл куни Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, уларни бартараф этиш ҳамда ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/65976140

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО