OTFIV_Qaraqalpaqstan
95 subscribers
1.15K photos
141 videos
1 file
459 links
Download Telegram
Томчилатиб суғориш тизими қулайликлари.

1.
Бу тизим орқали ўсимлик парваришлаш анча осонлашади, сув истеъмоли сезиларли даражада камаяди ва ҳосилдорлик 70% га ошади.
2. Бундан ташқари бегона ўтларнинг ўсиш тезлигини ва тупроқда ўсимликларнинг паразит қўзиқорин билан зарарланишини камайтиради.
3. Томчилатиб суғориш иссиқхоналарда ҳам, очиқ майдонларда ҳам фойдали ва самарали.
4. Томчилатиб суғориш аниқ жойда амалга оширилади, ортиқча куч ва воситалар тежалади, тупроқдаги озуқа моддаларининг йўқолишини камайтиради.
5. Сув буғланиш вақтида йўқотиш жуда кам ва тупроқ қуриб кетишининг олдини олади.
6. Бундай жараённи автоматлаштириш жуда муҳим масала бўлиб, бу энергиянинг сарфланишини ва суғориш вақтини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради, айниқса, ката майдонларда.
7. Турли шароитларга ва турли тупроқларга мослашиш суғориш билан боғлиқ муаммоларни камайтиришга ёрдам беради.

Бизни
ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇

https://t.iss.one/mininnovation_QR
📣Диққат, танлов давом этмоқда.

Инновацион инфратузилмалар миқёсида стартап лойиҳалар танловида иштирок этинг ва ўз лойиҳангизни амалга ошириш имкониятини қўлга киритинг!

📌Аризалар 2022 йил 20 майгача қабул қилинади.

БАТАФСИЛ
Orolbo‘yini “yashil rivojlantirish” uchun 150 million yevro investitsiya kiritiladi

O‘zbekiston investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi taqdim etgan ma’lumotga ko‘ra, Yevropa Ittifoqiga a’zo bir qator davlatlar vakillaridan iborat delegatsiyaning Orolbo‘yi mintaqasiga rasmiy tashrifi uyushtirilgan. Tadbir doirasida xorijiy delegatsiyaning Orol dengizining qurib qolgan qismida 27 mingta daraxt ekish aksiyasi rasman boshlangan.

👉 https://kun.uz/uz/83707377

➡️ Qoraqalpog‘iston xabarlari
📣Тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари ДИҚҚАТИГА!!!

⚡️2022 йил 11 май куни соат 11:00 да Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида вазирлик ва идоралар, тадбиркорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида "Стартаплар тўғрисида" ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ўтказилади.

🔰Ушбу қонун муҳокамасига барча қизиққан тадбиркорлар ва жамоатчилик вакилларини таклиф қиламиз!

📆 11 май, 2022 йил

Соат: 11:00
да

📍Манзил: Олмазор тумани, Университет кўчаси 7-уй
ОЛИЙ МАЖЛИС ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТ ФОНДИ ГРАНДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқоролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилди.

Танловнинг “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёшларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларини жамоат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватлаш” деб номланган 3-бўлимида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни таъминлашга устувор вазифа сифатида қаратилган ва Давлат экология қўмитаси буюртмачи сифатида белгиланган.

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электротехника саноати – экспортни 700 миллион долларга етказиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Охирги беш йилда ушбу тармоқда 465 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилган. Ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробар, экспорт эса 3 баробарга ошган. Энг муҳими, иш ўринлари сони 2 баробар кўпайиб, 32 мингтага етган.

Бу тармоқда экспорт ҳажмини жорий йилда 700 миллион долларга, келгуси йилда эса 1 миллиард долларга етказиш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу мақсадда маиший техника мисолида божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Соҳага инновацияларни жорий этиш ҳамда экспортни кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Батафсил "Таҳлилнома" дастурида 👆👆

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
#Биласизми
🔰 Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:

▫️I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилганлар;
▫️Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда қатнашган ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
▫️байналмилалчи жангчилар;
▫️чин етимлар;
▫️ёлғиз пенсионерлар;
▫️18 ёшгача бўлган болалар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
▫️чақириқ комиссиялари хулосаси асосида мудофаа бўлимлари йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлганлар;
▫️“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар;
▫️1 ёшгача болали эмизикли оналар.
Forwarded from MinInnovation
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Фарғона шаҳридаги студиядан видеоконференцалоқа орқали инновацияларни жорий қилиш ҳамда халқаро молия институтлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазирлигига, кейинчалик Республика раҳбариятига тақдим этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасини 2022-2026 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожлантириш стратегияси лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

БАТАФСИЛ.

@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11-12 май кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси учун Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг МАШАВ Кармел ўқув марказида қатор тақдимот ва суҳбатлар ўтказилди.

Жумладан, CoVelocity, Mobile ODT ҳамда PresenTense Group стартап компаниялари асосчиси Ариел Берри томонидан «Инновациялар, венчур молиялаштириш ва инновацион экотизимнинг олтин учбурчаги» мавзусида тақдимот ўтказилди ва ҳозирги кундаги Исроил инновацион экотизимини шаклланиш босқичлари, ҳозирги кундаги ютуқлари ва камчиликлари ҳақида суҳбат қурилди.

_ _ _ _
11-12 мая текущего года в учебном центре МАШАВ Кармель Министерством иностранных дел Израиля для делегации Министерства инновационного развития проведен ряд презентаций и переговоров.

В частности, основатель стартап компаний CoVelocity, Mobile ODT и PresenTense Group Ариел Берри выступил с презентацией «Золотой треугольник инноваций, венчурного финансирования и инновационной экосистемы».
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Астма ва аллергик касалликларни даволашда инновацион ечимлар
#13may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Biogumus

Bu atama (grekcha “bios”-tiriklik, lotincha “humus”-yer tuproq) degan manoni bildiradi. Biogumus kaliforniya qizil chuvalchangi yordami bilan ishlab chiqarilgan organik ogit hissoblanadi. Garchi u hammaga vermikompost yani chuvalchang kamposti nomi bilan malum bolsada Biogumusni hosil bolish jarayoni juda oddiy. U yer chuvalchangi hazm sistemasining mahsuloti bolib, yer chuvalchangi tuproqni yeydi va uni turli mineral va ogitlar bilan aralashtirgan holda qayta ishlab beradi. Va qayta ishlangan mahsulot biogumus hisoblanadi.

Tayyor biogumusning tarkibi:
Mikro organizmlar(fungus va foydali bakerialar);
Organic qorishmalar;
Minerallar(kalsiy,fosfor,rux,natriy va boshqa minerallar);
Tuproq antibyotiklari;
Osimlik osishi uchun muhum bolgan garmonlar;

https://t.iss.one/mininnovation_QR
Иммун сут олиш бўйича илмий мақола нуфузли "Frontiers in nutrition" (IF=6.576) журналига қабул қилинди.

The scientific article on obtaining immune milk is provisionally accepted for publication in leading journal of Frontiers in nutrition (IF=6.576).

👉https://www.frontiersin.org/.../fnut.2022.901871/abstract

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Forwarded from MinInnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди

https://youtu.be/NTAM59Or8Gs

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш.

2️⃣“Стартап лойиҳаларни ўрганиш бўйича” ИТК томонидан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш.

3️⃣ Турли масалалар:
3.1 Илмий лойиҳаларга ажратилган маблағларни қайта молиялаштириш.
3.2. “Тупроқ клиникаси” мобил инновацион лабораториясини
“Chust Innovatsion Pro” МЧЖ балансига ўтказиб бериш.
3.3. Инновацион лойиҳада белгиланган тадқиқотларни якунлаш учун қўшимча маблағ ажратиш.
3.4. 54-тур танловига тақдим этилган фундаментал лойиҳанинг ҳамраҳбарини ўзгартириш.

Ҳайъат доирасида кўриб чиқиладиган лойиҳалар рўйхати:

📌Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни касбий саралашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш
📌Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш
📌Ўзбекистон Физиклар Кенгаши электрон платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш
📌Панжарадаги чекли сондаги заррачалар системалари моделлари ва уларга мос Шредингер операторларининг муҳим ва дискрет спектрлари
📌Биологик объектларнинг наноўлчамли молекуляр кластерларини ўрганиш ва татбиқ қилишнниг спектроскопик ҳамда ноэмпирик таҳлил усулларини ишлаб чиқиш
📌Легирланган кремний ва металлооксидли юпқа қатламларда киришма атомларни наноўлчамли кластерларннинг ҳосил бўлиш механизмлари хамда уларнинг қуёш элементларини характеристикаларига, микроэлектрон асбобларга ва турли газ сенсорларига таъсири
📌Математика фанидан ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларидаги изоҳли луғат онлайн-платформасини яратиш
📌Венгрия картошка навларини Ўзбекистон шароитига мослаштириш ва вирусдан холи бирламчи уруғчилигини ташкил этиш
📌Иқлим ва шаҳар инфратузилмасининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати мониторинг тизими учун дастурий маҳсулот яратиш
📌Биотик омилларга бардошли, тола чиқими юқори бўлган ғўза навларини “Сунъий иқлим-дала” тизимида яратиш
📌Ультра эртапишар пиёз навларини яратиш ва уруғчилигини ташкил этиш
📌Тут ипак қуртининг тухум босқичида нишонланган зотларидан фойдаланиб, тоза, юқори гетерозисли дурагайларни яратиш
📌Манзарали дарахтларни зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг янги агротехнологиясини яратиш
📌Разработка оперативного мониторинга среди вакцинированного и не вакцинированного населения Республики Узбекистан для разработки комплекса мероприятий, снимающих барьеры опасения вакцинации от COVID-19 среди не вакцинированного населения для последующего повышения уровня вакцинации
📌Разработка протоколов лечебно-диагностической тактики при асептическом некрозе головки бедреной кости связанной с Covid-19
📌Далачой (Зверобой) – Hypericum вa қизилмия – Glycrrhiza доривор ўсимликларининг илдиз чириш, ун шудринг ва фузариоз касалликларига қарши биологик кураш агротехнологиясини ишлаб чиқиш
Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган ёшлар Тошкентга жўнаб кетди

"Мирзо Улуғбек ворислари" республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган 20 нафар ёшлар Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Маълумот учун: ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 30-сонли қарорига асосан ўтказилаётган бўлиб, танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичи жорий йилнинг 19-21 май кунлари бўлиб ўтади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри иштирокчилари ичидан 100 нафар ғолиблар танлаб олинади.

Қорақалпоғистонлик иштирокчиларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармасининг ахборот хизмати
2022-2024 йилларда истиқболли йўналишларда ташкил этиладиган илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (spin-off) корхоналар:

ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнларида ресурсларни мақбуллаштирган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада талаб юқори бўлган ва истиқболли инновацияларни кенг жорий этиш мақсадида ташкил этилаётган илмий ҳажмдор корхоналар ҳисобланади;

фаолияти давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимлик органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ҳамкорлигида ташкил этилади, тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий бюджет маблағлари, зарур ҳолларда шу жумладан давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Саноқли дақиқаларда инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов раислигида илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари томонидан "драйвер" лойиҳаларни ҳамда ихтисослашган академик (spin-off) корхонларни шакллантириш ҳамда илмий-инновацион фаолияти натижадорлигини оширишнинг бошқа масалалари бўйича zoom платформаси орқали видеоконференцалоқа тарзида йиғилиш бошланади.

👉Ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/7102199372
👉Идентификатор: 710 219 9372

@mininnovation