OTFIV_Qaraqalpaqstan
94 subscribers
1.15K photos
141 videos
1 file
459 links
Download Telegram
“Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди. Қорақалпоғистондан кимлар ғолиб?

Жорий йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шаҳрида “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унга Қорақалпоғистондан 20 нафар иштирокчи ўз инновацион лойиҳалари билан қатнашиб, шундан Муратбаева Сайёра, Булегенова Наргиза, Адилбаева Нилуфар, Мирзаханов Русланларнинг лойиҳалари республика босқичи ғолиби бўлди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ғолибларга "Улуғбек" жамғармаси томонидан 5 400 000 сўм пул мукофоти, жамғарманинг тайёрлов курсларига бепул қатнашиш имконини берувчи Сертификатлар топширилди.

Яна бир иштирокчи Барлиқбаев Бердияр танловда "Энг яхши лойиҳа прототипи" номинацияси бўйича махсус мукофотни қўлга киритди. Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси энг намунали, энг тартибли жамоа сифатида эътироф этилди.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон қадри” платформаси ишга туширилди

Эндиликда, davlatdasturi.uz онлайн платформаси орқали аҳоли давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек, тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин бўлади.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
#ҳайъат_natijalari

👉Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигида 10 та илмий лойиҳа амалга оширилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон ва Япония олимлари томонидан бажариладиган 10 та қўшма халқаро илмий лойиҳа ҳамда Ўзбекистон ва Хитой тадқиқотчилари томонидан амалга ошириладиган битта халқаро қўшма амалий лойиҳа молиялаштирилиши тасдиқланди.

Ўзбекистон-Япония лойиҳалари 2022-2025 йиллари 3 йил давомида амалга оширилиши назарда тутилган бўлса, хитойлик олимлар билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳа икки йил давомида бажарилиши белгиланган.

Шунингдек, йиғилишда 3 та тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалар ҳам молиялаштирилиши бўйича қарор чиқарилди.

БАТАФСИЛ
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотларига бағишланган тадбир ташкил этилди.

👉 Батафсил

@dscuzbekistan
@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Жорий йилнинг 26 май куни Ҳиндистоннинг Saif Carpets Pvt. Ltd. компанияси тажрибасидан фойдаланган ҳолда унинг вакили Голден Мишра билан Қашқадарё вилоятида маҳаллий ишлаб чиқаришини ташкил қилиш ва экспорт қилиш масалалари юзасидан онлайн мулоқот ташкил қилинди.

Ушбу компания қўлда тўқилган гиламларни ишлаб чиқариш ва Яқин Шарқ ва Европа бозорларига экспорт қилиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Музокарада Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Мовланов, "Ҳунарманд" уюшмаси бошлиғи Қ.Халилов, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо котибияти мудири Х.Хўжаев ва бошқалар иштирок этди.

Учрашув якунида Ҳиндистон томони берилган таклифларни ўрганиб чиқиш ва керакли ишларни амалга ошириш бўйича ўз розилигини билдирди.

@mininnovation
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.

Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.

Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.

Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.

“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.

Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Respublikamızda keń múmkinshilikler esigin ashıp jaslardıń biznes ideaların reallastırıw maqsetinde Innovacion Rawajlanıw Ministrligi janındaǵı Nókis Jaslar TexnoParkı óz jumısın basladı.

Biz sizdi innovacion idealar ⚙️
StartUp joybarlar menen islesiwge shaqıramız 🤝

Jánede bizde IT tarawına qızıǵıwshı jaslarımızǵa Programmalastırıw🖥
Robototexnika 3D modellestiriw siyaqlı kurslar ashılıwın járiyalaymız.

XXI-ásirdıń eń rawajlanğan 📈 hámde tabıslı 💰 joybarları menen ekologiya hámde qorshaǵan átirap ortalıqqa 🏞 ziyansız Start-Up joybarlar utıp alıwıńızǵa jol-joba berip, biznesmen ham bolajaq biznesmenlerge úlken múmkinshilik jaratamız.

Bizdi social tarmaqlarda baqlap barıń
👇👇 👇👇
Telegram | Instagram
https://t.iss.one/nokis_jaslar_texnoparki
#Ҳайъат_натижалари

👉Орол денгизининг қуриган тубига оид муаммоларга қаратилган 17 та лойиҳа молиялаштирилди.

БАТАФСИЛ
👉Инновацион ривожланиш вазири Паркентда доривор ўсимликлар экстракти ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди.


БАТАФСИЛ