MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
16.1K subscribers
17.1K photos
17.5K videos
41 files
6.05K links
🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!

Murojaat uchun:
Download Telegram
#Хушхабар #Расман
Метан газ нархи ҳозирча ошмайдиган бўлди.

Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024-йил 1-июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланмоқда.

Яъни 1-апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Тезкор #Хушхабар
⚡️Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади.

Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

❗️Узоқ кутилган янгилик: депутатлар ўзбошимча эгалланган ер участкалари ва биноларга оид қонунни фуқаролар фойдасига қабул қилишди

Ушбу қонун фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган уй-жой, бошқа бино ва иншоот ёки кўчмас мулк объектларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштилиши учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилади.

Бу қонун 3,8 миллиондан ортиқ фуқаронинг 493 минг гектарга тенг ер участкалари тақдирини белгилаб бериши айтилган.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ДИҚҚАТ #ХУШХАБАР

⚡️ Машинаси борлар учун янгилик: Агар қоидани бузганингиз ҳақида 48 соат ичида фото/видео келмаса жаримадан озод бўласиз

Депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти.

Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ТЕЗКОР #ХУШХАБАР

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш расман арзонлаштирилди!

⚡️Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилганда атиги 34 минг сўм тўланади:

автомашина эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган жойи ўзгарганда;

юридик шахсларга тегишли юк автотранспортнинг, автобус ва микроавтобусларининг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;

автомототранспорт воситаларининг ранги ёки рақам агрегати ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланганда;

автомототранспорт воситасини ёки РЎДРБни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки йўқолганда.

❗️Энди Газ қўйиб, янги техпаспорт олсангиз ҳам шу 34 минг сўм тўлайсиз бўлди...

Бу хушхабарни барча яқинларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

Путин Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни ҳимоялаш учун ҳукумат барча чораларни кўришини айтмоқда.

❗️Миграция бўйича барча долзарб масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттирамиз, деб айтмоқда Россия президенти.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Хушхабар
❗️Россия газининг Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзити 11 миллиард куб метргача ошади - Путин

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Хушхабар
Узоқ кутилган воқеа: 1-августдан Ўзбекистонда автомобиллар импорти учун божхона тўловлари камайтирилиши кутилмоқда.

Президент 2024-йил 1-августгача божхона тўловларини ЖСТ (Жахон савдо ташкилоти) стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Автомобиль импортига янги божларнинг аниқ қиймати номаълум бўлса-да, ЖСТ мамлакатларида ўртача бож 15% ни ташкил қилади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

😍 Ана янгилик-у, мана янгилик!


Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорлар 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали Президентга мурожаат йўллаши мумкин экан.

Хабар расман тасдиқланди, барчага юбориб қўйинг😉


🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Тезкор #Хушхабар

❗️Электр ва газдан узиб қўйилганларни қайта улашда тегишли тўловларни тўлаш бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Тезкор #Хушхабар
Энди Иссиқкўлга поездда борса бўлади: Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025-йилдан қатнай бошлайди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон 2025 йил ёзида "Тошкент-Балиқчи (Рибаче)" йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бу Иссиқкўл йўналишида сайёҳлар оқимини ошириш имконини беради.

Яқинларга юбориб қўямиз, тоғ "отмен", энди Тошкентдан поездда денгизга борамиз.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#хушхабар

⚡️6 йилгача бўлган декрет муддати иш стажи ўрнида хисобланади, яъни иш стажига қўшилади

Энди Ўзбекистонда аёллар декрет хисобидан кўпроқ пенсия олишади

Масалан  30 йиллик иш стажи бўлса ундан 8 йил декретда ўтганида 25 йил стаж қолар эди, энди эса 28 йил ИШ СТАЖИ хисобланади

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат #Хушхабар

❗️Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID' карта билан бориш мумкин бўлади

«Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID' карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган«, — деди президент.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ТЕЗКОР #Хушхабар

❗️Газ заправкалар ҳафта охиригача 24 соатлик иш режимига ўтишади.


Ҳафта охиригача қувурлардаги табиий газнинг босимига қараб метан заправкалар аста-секинлик билан 24 соатлик иш графикига ўтиши кутилмоқда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!