MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
13.8K subscribers
17.4K photos
18.1K videos
41 files
6.07K links
🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!

Murojaat uchun:
Download Telegram
Мигрантлар учун Россияга кириш талаблари кучайтирилади

2025-йил 30-июндан бошлаб, Россияга кирувчи хорижий фуқаролардан биометрик маълумотлар – бармоқ излари ва юз тасвирини олиш талаб этилади. Бу қоидалар барча чегара пунктларида амал қилинади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
Мигрантлар учун Россияга кириш талаблари кучайтирилади 2025-йил 30-июндан бошлаб, Россияга кирувчи хорижий фуқаролардан биометрик маълумотлар – бармоқ излари ва юз тасвирини олиш талаб этилади. Бу қоидалар барча чегара пунктларида амал қилинади. 🇺🇿👮🏼‍♂"…
👷🏻‍♂️💸 Россияликлар ноқонуний мигрантларга ёрдам бергани учун жаримага тортила бошлайди

5 февралдан ноқонуний миграцияга қарши курашга қаратилган янги қонун кучга киради. Мамлакатдаги юридик мақомга эга бўлмаган хорижликлар “назорат остидаги шахслар реестри”га жойлаштирилади ва қонунийлаштирмаса, чиқариб юборилади. Ушбу реестрдаги мигрантлар учун қатъий чекловлар жорий этилган: яшаш жойини рухсациз ўзгартиришни тақиқлаш, минтақадан чиқиб кетиш, транспортни бошқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва кўчмас мулк билан операцияларни тақиқлаш.

Ноқонуний мигрантларга ёрдам берган россияликлар жаримага тортилади:
• жисмоний шахслар учун 5000 рублгача,
• мансабдор шахслар учун 50 000 рублгача,
• Юридик шахслар учун 500 000 рублгача.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ДАХШАТ

Нукусда ФВВ ҳарбий хизматчиси 5 кишини пичоқлади, бир киши вафот этди

3 январь куни соат 04:30 атрофида Нукус шаҳрида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 2005 йилда туғилган йигит одамларга ҳужум қилибди.

Йигит маст ҳолатда эшиги очиқ турган хонадонга кириб, ухлаб ётган беш кишига пичоқ билан ташланган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, қолганлари жароҳатланган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Безорилик мақсадида икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдиришга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган. Нукус шаҳар ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Минг афсуски, йигит ёш умрини хароб қилди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Taъзия
Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди


“Бедана” қўшиғи билан танилган, “Тошкент” гуруҳининг хонандаси Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди

У бир мотоциклда тезликни 310 км/соатгача, бошқасида 299 км/соатгача оширган ва бу ҳаракатларини видеога олиб, Instagram'га жойлаган. Жаримага тортилгач, бунақа катта тезлик учун жарима қанча бўлишини обуначиларидан сўраб, кулган. Саҳифасидаги видеоларга қараганда, унинг шаҳар кўчаларида катта тезликда ҳайдаши биринчи марта эмас.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган хорижий савдо платформаларининг фаолияти тақиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, эндиликда электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида фақат юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкин.

Бу қарор Temu каби платформаларни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишга мажбурлаши, акс ҳолда уларнинг фаолияти чекланишига йўл очиши мумкин.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇹🇲 Яна бир бор Марказий Осиё давлатлари байроқлари Антарктидада ўрнатилди.

Бу сафар қозоқ блоггерлари томонидан бу иш амалга оширилди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
❗️"Эски долларни олмаймиз" деб айтаётганлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

☝️Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

⚠️ Хитойда янги вирус тарқалмоқда, бу COVID-19 дан анча хавфли ва ҳалокатли.

Инсон метапневмовирусининг (ҲМПВ) белгилари титроқ, йўтал, томоқ оғриғи, заифлик ва бош айланишини ўз ичига олади. Айниқса, болалар орасида кенг тарқалган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, айрим ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, бироқ расмий тасдиқ йўқ.

Биринчи юқтирган одамлар Буюк Британияда ҳам аниқланган.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юздаги ниқобни шунчаки ювиб юборишга кўзи қиймади😁

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат #Тезкор
❗️Россияда полиция мигрантларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлди


5 февралдан бошлаб, Россия полицияси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ қоидабузар хорижликларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ўзгариш яқин кунларда кучга киради.

Бу қадам Россия ҳудудида миграция қоидаларига риоя этишни кучайтириш ва тартибни сақлаш мақсадида жорий этилмоқда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ТЕЗКОР 
‼️🇰🇿 Қозоғистонда 30 киши Хитойда аниқланган янги метапневмовирус билан касалланди 🦠

Агентлик аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва гавжум жойларда алоқани чеклашга чақиради.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛽️Қашқадарё ва Фарғонада суюлтирилган газ “бункер”лари фаолиятига чек қўйилди

“Кўкдалатумангаз” ГТБ таъминотчиси ва ҳайдовчиси “Чорвадор” МФЙда аҳолига мўлжалланган 110 та маиший газ баллонидан 34 тасини маҳаллада яшовчи Б.А. хонадонига тушираётгани аниқланган.

Қўқонда яшовчи С.У. хонадонида ҳам маиший газ баллони сақланаётган “бункер” аниқланган. Хонадон кўздан кечирилганда 35 дона тўлдирилган ва 48 дона бўш маиший газ баллонлари топилган.

Ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ФВБ ва ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлни 5 дақиқа ичида икки марта машина босиб кетди

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНА_ХОЛОС
Нексия 2 ва Нексия 3 суҳбати

Нексия 3 пойгага борса ҳам радари билан борар экан, мошиналар ундан ўтиб кетса расмга олиб жаримага юборар экан

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Ғафлатда_қолманг

🌙 РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

❗️ Ражаб ойининг 2025 йил учун 3 кунлик рўзаси эртадан бошлаб 13-14-15 январь кунлари тутилади

Энг яқинларга улашинг.
Бу ойда тутиладиган рўзанинг савоби жуда улкандир

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#байрам_муборак

Бугун 14-январь ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами

— Эркаклар бўлмаса айтилмас азон,
— Эркаклар бўлмаса қайнамас қозон,
— Эркаклар бўлмаса чақалоқ қайда,
— Эркаклар бўлмаса шапалоқ қайда,
— Эркаклар бўлмаса мўйлов қайдадир,
— Эркаклар бўлмаса куёв қайдадир,
— Дунё тургунча турсин эркаклар,
— Доимо хурматда юрсин эркаклар!

Байрам муборак бўлсин!

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!