MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
16K subscribers
17.2K photos
17.6K videos
41 files
6.05K links
🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!

Murojaat uchun:
Download Telegram
❗️Огоҳ бўлинг фирибгарларнинг янги ўйини!!!

Шу Зафар Мўминов деган бола одамлани алдаб пул ишлаябди. Одамларга сармаёнгизни биржага тикиб кўтариб бераман деб ишончига кириб, 60% сизники 40% мани иш ҳаққим дейди ва пул тикдириб маълум бир суммага кўтариб, кейин у суммани ечволиш ва картангизни биржага бириктириш учун комиссия тўлашингиз керак дейди. У комиссия суммасини манамас биржа олади уни ютигиздан олишни иложи йўқ, комиссияни тўлашингиз билан пул 5 минутда картангизга тушади деб одамлани алдаб ишончига кирволиб, комиссия тўлангандан кейинам яна бошқа нарсалани боҳона қилиб, пулам жавобам бермайди. Лекин тепадаги каналда ҳаркуни реклама қилади. Шунча пул ечиб бердим деб, у расмланиям ўзи тўғирлаб, одамлани қизиқтиради. Аслида биржа комиссия омайди осаям бунақа котта сумма сўрамайди.

Бунақалага Аллоҳим ўзи инсоф берсин алданиб қолманг....

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари

Тошкент вилоятида 3 нафар вояга етмаган фарзанди учун 56,8 миллион сўм алимент тўлашдан қочиб юрган эркак қўлга олинди. Мажбурий ижро бюросининг аёл ходималари қарздорни “сирли учрашув”га чақирган.

“Бюронинг аёл ходимларидан бири қарздор билан Telegram мессенжери орқали бегона (сирли) аёл сифатида бир неча бор мулоқот қилиб, охир-оқибат уни учрашувга кўндирган. Эркак учрашувга “Тошкент-Ангрен” йўналишида “Yandex” такси орқали йўловчи сифатида келган. У Оҳангарон тумани ҳудудидаги учрашув белгиланган жойга келган вақтида ходимлар томонидан тезкор ушланди”,

Шу куннинг ўзида фуқаро А.Аҳмедовга нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
⚡️ Ўзбекистон мактабларида дарсликлар ижараси учун йилига 80 000 сўм тўлашингиз керак бўлади.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда 2–11-синф ўқувчилари учун мактаб дарсликлари ва иш дафтарлари ижараси учун тўловларни яна жорий этиш режалаштирилмоқда.

❗️Ижара нархи тўплам учун тахминан 80 минг сўмни ташкил қилади

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
⚡️❗️Ўзбекистонда дўконлардаги ичимликлар қимматлашади!

2025-йил 1-апрелдан чой, шарбатлар ва газсиз ширин ичимликлар 1 литри учун 500 сўм миқдорида аксиз солиғи жорий этилади. Бу дегани, ичимликлар нархи камида 1000 сўмдан кўтарилади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кулгу ортидаги аччиқ ҳақиқат.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат

⚡️Тошкентда "Отопления" 10 ноябрдан ёқилади

❗️Инсайдерларнинг айтишича, Тошкентда иситиш тизими 10 ноябрдан бошланади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
❗️Ҳукумат 2025 йилда ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорларини йиллик инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорларда ошириб боришни режалаштирмоқда.

Хусусан, ушбу тўловлар ҳамда айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 6 трлн 634 млрд сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, инфляция бўйича прогноз 7 фоиз.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#ТЕЗКОР #АНА_ХОЛОС
❗️COUNTER STRIKE ВА GTA ЎЙНАШ РАСМАН ТАҚИҚЛАНДИ😳

Қўшни Тожикистонда Counter Strike ўйнашни расман тақиқлаб қўйишди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги машҳур видео ўйинлар Counter Strike ва GTA ўйинларини зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилишда айблаб, уни тақиқлади. Эндиликда компьютер клубларидан уларни ўйнашни тўхтатиш талаб қилинмоқда, ота-оналарга эса фарзандларининг бўш вақтини қаттиқ назорат қилиш тавсия этилади!

Тожикистон ҳукумати бундай ўйинларга бўлган иштиёқ ўсмирларга салбий таъсир кўрсатиши, жиноят содир этишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
⚡️⚡️⚡️Uzauto Motors янги Cobalt Midnight модели 7,3 млн сўм қимматроққа сотувга чиқaрилишини маълум қилди.


Фаралари, орқа ойналари ва дискалари қорайтирилган Cobalt нинг нархи 155,2 млн сўмдан сотувга чиқарилади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#диққат #батафсил

⚡️🔥 Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб, ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади. Бу ҳақда "Hududgaztaminot" АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан- 500 м3 га оширилади. 

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм

Яқинларга улашиб қўйинг!

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😔 "Боламни бекор урдим-да"

Одатда жуда кўп оналарда болани арзимаган хатоси учун бақириши ва уриш кузатилади. Лекин оналар ўзлари буни хоҳлаб қилишмаганини таъкидлашади.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
Товарларни электрон платформалар орқали сотувчиларга солиқ оширилиши мумкин

Товар ва хизматларни электрон платформалар орқали сотувчиларга фойда солиғини ошириш, яъни 10 фоиз (амалда 7,5 фоиз) ставкада белгилаш таклиф этилмоқда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
#Диққат  #Тарқатинг
"Отопление" учун олдиндан эски нархда 1 йил учун тўлов қилиб қолишга улгуринг.

Янги қимматлаган таъриф 15-ноябрдан кучга киради, сиз 15-ноябргача 2025-йил учун олдиндан эски нархда тўлашингиз мумкин.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨🇺🇿 Фарғонада Spark ва автобус ҳайдовчилари ўртасида жанжал чиқди

ИИБ маълумотига кўра, автобус йўлда Spark’ни сиқиб қўйгани сабабли ҳайдовчилар ўртасида тортишув келиб чиққан.

Жанжал давомида Spark ҳайдовчиси автобусдаги катта ёшли йўловчи ва ҳайдовчини ҳақорат қилган.

Ҳайдовчига нисбатан майда безорилик бўйича баённома тузилган, шундан сўнг у ўз хатоси учун йўловчилар ва автобус ҳайдовчисидан узр сўраган.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
380 млн сўмлик тақинчоқларни ички кийимларига яшириб, чегарадан олиб ўтишга уринган шахс ушланди.

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида қиймати 380 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча Ўзбекистонга олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
‼️Тошкентда 74 ёшли фуқаро тамаки чекаман деб уйини ёндириб юборди ва ҳалок бўлди

31 октябрь куни соат тунги 02:10ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Чинобод» МФЙ Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида, хонадоннинг тахминан 10 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган. Хонадонда яшовчи 1950 йилда туғилган фуқаро ҳалок бўлган.

Оила аъзоларининг сўзларига кўра, 1950 йилда туғилган фуқаро инсульт касаллигига учрагани ва шу сабабли ҳаракатлана олмаганлиги учун охирги йиллари оила аъзолари назоратида ётоқ ҳолатида бўлган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаро, ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиш натижасида, ёнғин содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁👍

🇺🇿👮🏼‍♂" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!