XORIJDA ISH
237K subscribers
10.3K photos
2.34K videos
6 files
8.85K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Меҳнат мигрантларига оид Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелдаги “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида”ги битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Пандемия шароитида мазкур битим асосида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш, уларни жўнаб кетишдан олдин касб ва тилга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари ушбу мамлакатда бўлди.

Ташриф давомида делегация аъзолари ушбу мамлакатнинг қатор ҳудудларида бўлиб, икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасини яна ривожлантириш, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатиш ҳамда ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларимизнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, касб ва тил ўргатиш юзасидан келишувларга эришилган эди.

Йиғилишда Татаристон Республикаси, Москва, Санкт-Петербург, Ленинград, Новосибирск ва Свердловск вилоятлари ижро этувчи ҳокимияти органлари иштирокида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига касб-ҳунар ва рус тилини ўргатиш масалалари бўйича Ўзбекистон делегацияси билан маслаҳатлашув натижалари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилишининг якуний баённомаси лойиҳасига киритиш бўйича таклифларни мувофиқлаштириш, "World Skills Russia" йўналиши бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш каби мавзуларда музокаралар ўтказилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Жанубий Кореяда маска тақмаганлик учун 100 минг вон (86 АҚШ доллари) миқдорда жарима қўлланилади

Қуйидаги ҳолларда жарима қўлланилади:

Жамоат жойларда маска тақмай юрганларга;

Маскаси бору, лекин тўлиқ тақилмаганда (масалан бурун очиқ бўлса ёки пастга тушириб қўйилганда);

Масканинг ўрнига бошқа нарса тақилганда (масалан шарф ёки рўмолчага ўхшаш)

Вирусни қайтармайдиган турли қўлбола маскалар тақилганда.

Қуйидаги ҳолларда жарима қўлланилмайди:

❗️ 14 ёшга тўлмаганлар учун;

❗️ Касаллик ҳолати сабабли маска тақиш мумкин бўлмаган ҳолатда

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#kasb #Moskva
🔴МОСКВАДА БЕПУЛ ЎҚУВ КУРСЛАРИ

"Малярные работы
" мутахассислиги бўйича ўқув курси 8 октябрдан бошланади.

🕰 Дарслар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва жума кунлари 19:30 дан 22:00 гача ташкил этилади.

Ўқиш давомийлиги: рус тили 1 ой (72 соат) ва касб бўйича 2 ой (144 соат).

Ўқиш жойи: Колледж Архитектуры, Дизайна и Реинжиниринга № 26

Манзил: Москва ш., Совхозная кўчаси, 2-уй, стр. 1

Мўлжал: Люблино метро бекати

☎️ Телефон: +7 (926) 687-46-19

🛏 Курсга қатнаб ўқишга имкони бўлмаганлар учун ўқув марказларида ётоқхона ташкил этилади. Курслар ва ётоқхона харажатлари меҳнат мигрантлари учун бутунлай бепул.

📋 Курс якунида "World skills" стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Курсга ёзилиш учун қуйидаги телеграм бот орқали сўров юборинг:

👉 @uzrivoj_bot

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бепул рус тили ва касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "World skills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ўзбекистонлик йигит қуролланган ўғрилар билан курашди

Россиянинг Иркутск шаҳридаги супермаркетда ишлайдиган ўзбекистонлик 21 ёшли Салоҳиддин Маматқулов ўғрилардан дўкон кассасидаги пулларни сақлаб қолди.

Маълум бўлишича, Салоҳиддин супермаркетда ёрдамчи ишчи бўлиб ишлайди. Тунги навбатчиликда омбордан маҳсулотларни олиб, пештахталарга жойлаган. Тонгги соат 4:00 ларда ҳисобчи қиз 5 дақиқа унинг ўрнига кассага қараб туришини сўраган. Кейин супермаркетга юзига ниқоб кийган ва қўлида пичоқ тутган икки киши кириб, унга ҳужум қилган.

Салоҳиддин сотувга қўйилган кофе пакетлари ва сақич пачкаларини ўғриларга отиб, уларни ҳайдаган. Ўғрилар кассадан пул ололмай, қочиб кетган.

Супермаркет эгаси бу қаҳрамонлик учун Салоҳиддинни 10 минг рубль билан мукофотлаб, қўшимча дам олиш кунлари берган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#kasb #Moskva
🔴МОСКВАДА БЕПУЛ ЎҚУВ КУРСЛАРИ

Бетонные работы (бетонщик, арматурщик, монолитчик
) мутахассислиги бўйича ўқув курси 8 октябрдан бошланади.

🕰 Дарслар ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари 19:30 дан 22:00 гача ҳамда шанба кунлари 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.

Ўқиш давомийлиги: рус тили 1 ой (72 соат) ва касб бўйича 2 ой (144 соат).

Ўқиш жойи: Колледж Архитектуры, Дизайна и Реинжиниринга № 26

Манзил: Москва ш., Совхозная кўчаси, 2-уй, стр. 1

Мўлжал: Люблино метро бекати

☎️ Телефон: +7 (926) 687-46-19

🛏 Курсга қатнаб ўқишга имкони бўлмаганлар учун ўқув марказларида ётоқхона ташкил этилади. Курслар ва ётоқхона харажатлари меҳнат мигрантлари учун бутунлай бепул.

📋 Курс якунида "World skills" стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Курсга ёзилиш учун қуйидаги телеграм бот орқали сўров юборинг:

👉 @uzrivoj_bot

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бепул рус тили ва касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "World skills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Новосибирск шаҳрида ватандошларимиз учун сантехника йўналишида ўқув-курси бошланди

Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзоларининг Россия Федерациясига ташриф буюриб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда “World Skills Russia” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Меморандум имзолагани ҳақида хабар қилинган эди.

Ушбу келишув Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади. Унда фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва логистика, техника ва технологиялар, ишлаб чиқариш, автомобилсозлик соҳаларида 25 та касб бўйича ўқитилади.

Мазкур Меморандум доирасида Новосибирск шаҳар қурилиш-монтаж коллежида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сантехника йўналишида ташкил этилган ўқув-курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск вилоятидаги Бош консулхонаси, мазкур вилоят таълим вазирлиги, ўзбек диаспоралари раҳбарлари ҳамда сантехника йўналиши бўйича ўқув-курсига қабул қилинган 20 нафар ватандошларимиз иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Новосибирск шаҳар, Дмитрев проспекти 1 да жойлашган коллеж биносида бошланган ўқув-курсини тамомлаган фуқароларимизга мутахассислик сертификати берилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
ЭЪЛОН!

Россия Халқлар дўстлиги университети ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда октябрда рус тили ўқитувчилари учун “Рус тилини ишчи мутахассисликларида ўқитиш методикаси” бўйича малака ошириш курсларини ўтказмоқда.

Малака ошириш курслари натижаларига кўра, тақдим этилган сертификатлар асосида ўқитувчилар Россияга ишлаш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларини ўқитиш учун РУДН билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

Уч йўналишда ишлаш таклиф этилади:

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги ўқув марказларида;

Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган фуқаролар билан индивидуал дарслар (репетиторлик) ўтказиш;

фуқароларни онлайн тарзда ўқитиш.

Сиз ватандошларимизга ёрдам бериб, муносиб иш ҳақи учун асосий меҳнат фаолиятидан узилишларсиз ишлаш имкониятига эга бўласиз.

Малака ошириш курсларида иштирок этиш учун https://t.iss.one/rabota_rusovedam ҳаволасида "Работа для русоведов" телеграм гуруҳидан рўйхатдан ўтишингиз, гуруҳдаги маълумотлар билан танишиб, паспортингиз, олий маълумотингиз тўғрисида дипломингиз ва шахсий маълумотларни қайта ишлаш учун розилигингизни юборишингиз керак.

Ушбу ҳужжатларсиз ўқитувчилар семинарга қабул қилинмайди.

Биз барчани кутамиз!

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ишга таклиф этади!

Россия Халқлар дўстлиги университети қуйидаги манзилларда “рус тили ўқитувчиси ва патент учун Россия тарихи ҳамда рус тили бўйича имтиҳон олувчи” лавозимига ишга таклиф қилади.

Агар сиз қуйидаги манзилларда яшасангиз ва ҳамкорликка тайёр бўлсангиз, илтимос, шахсингизга оид маълумотларни +998931051030 телефон рақамига ёзиб юборинг ёки қўнғироқ қилинг:

Бўш иш ўринлари:

Жиззах вилояти Гагарин шаҳри, Зарбдор тумани;

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри;

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри;

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани;

Бухоро вилояти Қоракўл тумани;

Хоразм вилояти Янгибозор тумани.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россиядан 24 мамлакатга парвозлар учун рухсат берилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

Россия авиакомпанияларига дунёнинг 24 та мамлакатига мунтазам парвозларга рухсат берилди.

Жумладан, авиакомпаниялар учун Беларусь, Буюк Британия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив ороллари, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Туркия ва Танзания очиқ мамлакатлар ҳисобланади.

Озарбайжон, Aрманистон, Германия, Греция, Исроил, Испания, Италия, Кипр, Хитой, Малта, Нидерландия, Саудия Aрабистони, Туркманистон, Чехия, Ўзбекистон эса парвозга рухсат берилган ёпиқ мамлакатлар рўйхатига киритилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
5 октябрь куни Япониянинг "Томоноуэ" компанияси эълон қилган 2-босқич саралашига ўтиш учун шакллантирилган рўйхатга номзодлар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан

5 октябрь куни "Томоноуэ" компанияси эълон қилган 2-саралаш босқичига ўтиш учун шакллантирилган рўйхатга номзодлар орасида эълонда келтирилган 35 ёшдан юқори бўлган номзодлар ҳам киритилгани бўйича фуқаролардан эътирозлар келиб тушган.

"Fuji Inter Study" ўқув маркази мазкур маълумотни текшириш мақсадида Япония томонидан тақдим этилган рўйхатни яна бир бор текшириб чиқди ва рўйхатни шакллантириш жараёнида фильтрлаш дастуридаги техник носозлик сабабли билдирилган эътирозлар ўз тасдиғини топди.

Ҳозирги кунда белгиланган талаб асосида рўйхатда аниқланган 35 ёшдан юқори бўлган 7 нафар номзод 2-босқичга саралаш рўйхатидан чиқарилди (👉 янгиланган рўйхат).

Мазкур камчиликни аниқлашга ёрдам берган фуқароларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Зеро, кўрсатиб ўтилган нуқсонлар бизнинг фаолиятимизни янада сифатли, шаффоф ва адолатли йўлга қўйишга ёрдам беради.

“Ишга марҳамат” мономаркази

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Қирғизистон фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш чекловлари жорий этилди

Ўзбекистон Қирғизистон ва учинчи мамлакатлар фуқаролари учун бугундан бошлаб мамлакатга кириш бўйича чекловларни жорий қилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари мамлакатни тарк этишлари, Қирғизистонда бўлган ўзбекистонликлар эса Ўзбекистонга киришлари мумкин.

Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Меҳнат миграцияси: баҳолар, муаммолар, ечимлар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ташқи меҳнат миграцияси соҳаси ва меҳнат мигрантлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш бўйича жамоатчилик фикри сўровини ўтказмоқда.

Сўровнома якунлари бўйича соҳани янада ривожлантириш ва меҳнат мигрантлари учун қулайликлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ташқи меҳнат миграциясига бефарқ бўлмаган инсонларнинг мазкур сўровномада фаол иштирок этишларини сўраймиз.

👉 Сўровнома ўзбек тилида

👉 Сўровнома рус тилида

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#RusTili #Moskva
🔴МОСКВАДА БЕПУЛ РУС ТИЛИ КУРСЛАРИ

Москва шаҳрида рус тилини ўрганиш истагидаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Сизларни ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 18:00 дан 20:00 гача РУДН универститетининг Москва ш., Миклухо-Маклай кўчаси, 10-уй, 2-корпусда жойлашган биносида кутиб қоламиз.

У ерда сиз тест топширишингиз ва бепул рус тили курсларига ёзилишингиз мумкин.

РУДН, Факультет гуманитарных и социальных наук.

Манзил: Москва ш., Миклухо-Маклай кўчаси, 10-уй, 2-корпус, 2-қават, кабинет A102, метро «Юго-Западная» (чиқиш биринчи вагондан).

26 Бакинских комиссаров кўчасидаги автобуслар бекатидан 196, 196к, 226, 250, 261, 330, 404, 699, 752-сонли маршруткаларда "РУДН" бекатигача (3-бекат) борилади.

☎️ +7 (926) 952-94-07
+7 (926) 687-46-19

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бепул рус тили ва касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "World skills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#kasb #Moskva
🔴МОСКВАДА ИШ ЖАРАЁНИДА БЕПУЛ ЎҚУВ КУРСЛАРИ

Штукатурка
бўйича ўқиш ва шу йўналишда иш билан таъминлаш.

🕰 Дарслар душанба-жума кунлари (шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни) 08:00 дан 17:00 гача ишдан ажралмаган ҳолда бўлиб ўтади.

Ўқувчилар Моспромстрой компаниясига 12 октябрдан ишга расман қабул қилинади ва иш ҳақи олади.

Иш ҳақи: 40 минг рубль.

Талаблар;
—Москва шаҳрида амалда бўлган патент;
—Штукатур мутахассислиги бўйича бошланғич тажриба.

Ўқиш ва иш жойи: Моспромстрой компаниясининг Москва шаҳридаги қурилиш объектлари.

📋 Курс якунида "World skills" стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Курсга ёзилиш учун қуйидаги телеграм бот орқали сўров юборинг:

👉 @uzrivoj_bot

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бепул рус тили ва касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "World skills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея ёки Японияга боряпмиз, нега Канадага бора олмаймиз?

– Ўзбекистонликлар ушбу давлатда ишчи-виза олиши учун инглиз ёки француз тилларини билиши, Канадага мос равишда резюме тайёрлаши керак бўлади. Айниқса, IT-йўналишидаги мутахассислар учун кенгроқ имкониятлар мавжуд.

– Канада кейинги 3 йил ичида 1 миллионга яқин иммигрант олишни режалаштиряпти. Буни тўғри тушуниш керак. 1 миллион иммигрант дегани бу – танловдан ўтган, талабларга жавоб берадиган, тилни яхши биладиган инсонлар бўлади деганидир.

– Канадада ўқиш ёки ишлаш мобайнида ўз оилангизни ҳам олиб келиш ҳуқуқингиз бор.

Канададаги ўзбекистонлик юрист Раҳматжон Собиров билан суҳбат.

👉 Интервьюни томоша қилиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#kasb #Novosibirsk
🔴НОВОСИБИРСКДА БЕПУЛ ЎҚУВ КУРСЛАРИ

Новосибирск шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун қуйидаги йўналишлар бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилмоқда:

- рус тили;

- пайвандчи (сварщик);

- ёғочни қайта ишлаш (деревообработка);

- электр монтажчи (электрик);

- сантехник;

- ғишт терувчи (каменщик).

Ўқиш якунида халқаро мутахассислик сертификати берилади.

☎️ +7 (913) 735-07-07
+7 (913) 731-05-05

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бепул рус тили ва касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "World skills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi