XORIJDA ISH
219K subscribers
10.2K photos
2.27K videos
6 files
8.72K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
4 июль куни белгиланган Тошкент - Москва - Тошкент чартер рейси қолдирилган ва бугун, 5 июль куни ушбу парвознинг амалга оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, бугун Тошкент – Ростов-ДонТошкент чартер рейси ҳам амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 6 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Сеул-Тошкент-Сеул
Тошкент-Москва-Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Ростов-Дон -Тошкент ва Тошкент-Москва-Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Хавфсиз_тартибли_ва_қонуний_миграция_тўғрисидаги_глобал_шартнома

БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 10-11 декабрь кунлари Марокашда бўлиб ўтган йиғилишида халқаро миграция соҳасида барча жабҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида «Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция тўғрисидаги глобал шартнома» қабул қилинган.

Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияга эришиш учун мазкур Шартнома 23 та мақсадни ўз ичига олади.

Каналимизда ушбу мақсадлар ҳақида маълумот бериб борамиз:

1-мақсад. Эмпирик асосланган сиёсатни ишлаб чиқиш учун асос сифатида аниқ ва батафсил маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш

Ушбу мақсад жинс, ёш, миграцион ҳолат ва бошқа миллий параметрлар бўйича аниқ, ишончли ва таққосланган маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш жараёнларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқларга мувофиқ шахсий ҳаётга дахлсизлик ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда воситаларни ушбу жараёнларга жалб қилиш орқали халқаро миграция бўйича глобал далиллар базасини яхшилашни кўзда тутади.

Шунингдек, ушбу маълумотлардан илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш учун фойдаланилишини, изчил ва эмпирик асосланган сиёсатни ишлаб чиқиш учун асос бўлишини ва жамоат муҳокамаларининг информацион таркибий қисмини яхшилашни ва келажакда мажбуриятларнинг бажарилишини самарали назорат қилиш ва баҳолашни таъминлаш мажбуриятини олади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 7 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент-Истанбул-Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Сеул-Тошкент-Сеул ва Тошкент-Москва-Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
🏠 Сиз меҳнат мигрантимисиз ва уйга муҳтожмисиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйлардан жами 3️⃣4️⃣6️⃣2️⃣ та хонадон ажратилиши белгиланган.

💰 Хонадонларнинг тахминий нархи (ҳудудига қараб фарқ қилиши мумкин):

- 2️⃣ хоналик 1️⃣6️⃣0️⃣ млн. сўм.
- 3️⃣ хоналик 1️⃣9️⃣0️⃣ млн. сўм.
🔹 Бошланғич тўлови - 🔟 %;
🔹Кредит фоизи - 3 йилгача 7️⃣%, 4-йил 8️⃣%, 5-йил 9️⃣%, 5-йилдан кейин Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади.
🔹Кредит муддати - 2️⃣0️⃣ йил

Ушбу хонадонларга эга бўлиш учун дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиалларига мурожаат қилиши талаб этилади.

Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириётган мигрант номидан унинг оила аъзолари (ота-она, опа-сингил, ака-ука, турмуш ўртоқ, фарзандлар) ариза топширишга ҳақли.

Агентлик филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарор билан тасдиқланган Низомга асосан, имтиёзли уй олиш учун меҳнат мигранти “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказилади ва тасдиқнома берилади.

Шундан сўнг меҳнат мигранти номидан мазкур тасдиқнома асосида унинг доимий рўйхатга олинган манзили бўйича вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширилади.

❗️Имтиёзли уйга эга бўлиш истагидаги меҳнат мигрантлари номидан уларнинг яқин қариндошлари “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиш ва тасдиқнома олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 65 226-56-99 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 223-01-22
Тошкент вилояти 71-250-78-15
Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

☎️ Қўшимча маълумот учун: 71 202 33 55

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
2020 йил 4 июлдан барча туман ва шаҳарлари яшил вилоят:

🟩Фарғона вилояти: Фарғона, Қувасой, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари, Қўштепа, Боғдод, Бешариқ, Сўх, Бувайда, Данғара, Ўзбекистон, Риштон, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Тошлоқ, Ёзёвон, Қува ва Олтиариқ туманлари.

2020 йил 4 июлдан Тошкент шаҳрининг барча туманлари сариқ тоифада қолди:

🟨Тошкент шаҳри: Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яккасарой туманлари.

2020 йил 4 июлдан аралаш тоифадаги (қизил, сариқ ва яшил) вилоятлар:

Андижон вилояти:
🟨 Андижон шаҳри, Олтинкўл, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари.
🟩 Хонобод шаҳри, Бўз, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Асака, Андижон ва Избоскан туманлари.

Бухоро вилояти:
🟥
Вобкент, Ғиждувон, Жондор ва Шофиркон туманлари.
🟨 Бухоро шаҳри.
🟩Бухоро ва Когон шаҳарлари, Олот, Қоракўл, Пешку, Ромитан, Когон ва Қоровулбозор туманлари.

Жиззах вилояти:
🟥
Ғаллаорол, Дўстлик ва Шароф Рашидов туманлари.
🟩Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод тумани.

Навоий вилояти:
🟥
Заpафшон шаҳри.
🟨Навоий шаҳри.
🟩Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди, Конимех, Учқудуқ ва Хатирчи туманлари.

Наманган вилояти:
🟥
Наманган шаҳри, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари.
🟨Наманган, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари.
🟩Чоpтоқ, Мингбулоқ ва Косонсой туманлари.

Самарқанд вилояти:
🟨Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Пайариқ, Тайлоқ, Каттақўрғон, Ургут ва Нарпай туманлари.
🟩Каттақўрғон шаҳри, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Пахтачи, Пастдарғом, Иштихон, Оқдарё ва Жомбой туманлари.

Сирдарё вилояти:
🟥
Сайхунобод тумани, Гулистон шаҳар.
🟨Гулистон, Боёвут ва Ховос туманлари.
🟩Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари.

Сурхондарё вилояти:
🟥
Музработ тумани.
🟨Термиз шаҳри, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари.
🟩Сариосиё, Термиз, Ангор, Узун, Қизириқ, Бандихон, Олтинсой ва Шеробод туманлари.

Тошкент вилояти:
🟥
Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманлари.
🟨Оҳангарон, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Чиноз, Юқори Чирчиқ ва Янгийўл туманлари.
🟩Олмалиқ, Ангрен ва Нурафшон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари.

Хоразм вилояти:
🟥
Урганч шаҳри.
🟨Хива шаҳри, Урганч, Ҳазорасп ва Хонқа туманлари.
🟩Хива, Тупроққалъа, Қўшкўпир, Янгиариқ, Шовот, Янгибозор, Боғот ва Гурлан туманлари.

Қашқадарё вилояти:
🟥
Ғузор тумани.
🟨Қарши шаҳри, Қарши, Косон, Китоб, Мубоpак ва Чироқчи туманлари.
🟩Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод, Қамаши, Касби, Миришкор, Нишон, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари.

Қорақалпоғистон Республикаси:
🟥 Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Беруний туманлари.
🟨 Амударё тумани.
🟩 Қанликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Тўрткўл, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Тахиатош, Тахтакўпир, Бўзатов ва Хўжайли туманлари.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқариш бошланди

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси “Ковипир” номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади.

Ушбу дори воситасининг патенти Япониянинг “Toyama Chemical” компаниясига тегишли ҳисобланади. РНК сақловчи вирус (грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқа)ларга қарши кенг таъсир доирасига эга ушбу дори воситасини коронавирусга қарши ижобий таьсири исботланган бўлиб, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланила бошланган. Шу ойнинг ўзидаёқ Хитойнинг “Zhejiang Hisun Pharmaceutical” компанияси уни “Фавилавир” савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлаган.

Россияда эса май ойидан “ХимРар” ва РФПИ ҳамкорлигида коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга “Авифавир” дори воситаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ишончсиз иш берувчиларга алданманг!

Меҳнат мигрантларига муносиб шароитлар яратиш, уларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳам мамлакатимизда, ҳам хорижда ҳимоя қилиш учун ваколатли хорижий ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш талаб этилади.

Ана шу мақсадда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий давлатлари меҳнат бозоридаги эҳтиёжларини доимий ўрганиб боради.

Бугунги кунда, Агентликнинг Россия Федерацияси, Польша, Туркия, Латвия, БАА, Болгария, Қозоғистон, Кувайт давлатларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган тартибда меҳнат фаолияти билан таъминлаш билан шуғулланувчи 51 та иш берувчи ва бандлик агентликлари билан аниқ келишувлар мавжуд. Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан Россия Федерацияси, Туркия, Болгария, Латвия, Литва, БАА, Польша, Япония, Қозоғистон, Украина, Чехия, Германия, Қатар, Уммон, АҚШ давлатларидаги 90 дан ортиқ иш берувчилар билан ишга жойлаштириш юзасидан келишувларга эришилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2017-2020 йилларда хорижий иш берувчи ҳамда хусусий бандлик агентликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижаларига кўра, баъзи ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар самарадорлиги пастлиги, фаолияти сустлиги кузатилди.

Натижада 17 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари бекор қилинди. Шу билан бирга, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини бузган 5 та ташкилот – «TRIADA STROY», «ALMAZINVESTSTROY», «ASP Group», «Jarkovskaya V.A.» ва «KADROVOE AGENTSTVO» KONTINENT» масъулияти чекланган жамиятлари Ишончсиз иш берувчилар рўйхатига киритилди.

Фуқаролар мазкур иш берувчилар устидан асосан, иш ҳақини тўламаслик, мажбуриятларни бажармаслик, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши каби ҳолатлар юзасидан шикоят қилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тартибли, хавфсиз ва қонунийлик принциплари асосида фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш борасидаги ишларини давом эттиради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 8 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Ташкент – Сеул – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Истанбул-Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасидан таътилга келган фуқароларнинг учинчи гуруҳи чартер рейс орқали Сеулга учиб кетди

Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган кўплаб фуқаролар пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида иш жойига қайтиб кета олмаётган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида меҳнат таътилига келган фуқаролардан 60 нафари жорий йилнинг июнь ойида жўнатилган эди. Куни кеча ана шундай фуқаролардан яна 45 нафари чартер рейс орқали учиб кетди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пандемия даврида Корея Республикасига кириб бориш учун рухсат олиш розилик битимини тўлдиришдан олдин карантинда сақлаш жойини иш берувчи билан аниқлаштириш ҳамда розилик битимига ҳаққоний маълумотларни киритиш, карантин жойи корхона жойлашган ҳудудда бўлиши лозим. Иш берувчининг меҳнат мигрантини чақириш ҳақидаги розилик хати қўллаб-қувватланади.

Нотўғри берилган маълумотлар фуқаронинг Корея Республикасига кириб боролмаслигига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, кетишдан аввал қатор тиббий кўриклардан ўтган, шу жумладан коронавирус касаллигига қарши тест топширган бўлишига қарамай, 30 июнь куни жўнаб кетган фуқароларнинг 1 нафарида коронавирус аниқланган даволаниш учун назоратга олинган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Корея Республикасига ишга кетишни режалаштираётган фуқаролардан коронавирус инфекцияининг тарқалиши сабабли республикада жорий этилган эпидемиологик-гигиеник талабларга қаттиқ риоя қилишларини, аҳоли гавжум жойларга бормасликни, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар чекланишни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтмиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу хизматлари бепул амалга оширилмоқда.

Фирибгарлик ёки ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида бирор ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 71 202 33 55 (ички рақам 41, 46, 11) телефон рақами орқали хабар беришингиз сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда Корея Республикасидан таътилга келган фуқароларни навбати билан ўз иш жойларига қайтариш борасидаги ишларини давом эттиради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
АҚШ хорижлик талабалардан мамлакатни тарк этишларини талаб қилди

АҚШ кузги семестрда онлайн таълим оладиган хорижлик талабалардан мамлакатни тарк этишларини талаб этмоқда. Иммиграция ва божхона полициясининг маълум қилишича, бундай талабаларга Давлат департаменти виза бермайди ва Чегара назорати уларни мамлакатга киритмайди.

Шу билан бирга, АҚШда қолишни истаган талабаларга ҳукумат ўқиш жойини, ҳеч бўлмаганда ўқишнинг бир қисмини кундузги таълимга ўзгартиришни таклиф этмоқда.

Иммиграция полициясининг бундай қарори минглаб чет эллик талабаларга таъсир қилиши мумкин. Сабаби коронавирус пандемияси туфайли Американинг кўплаб университетлари онлайн форматга ўтишни бошлаган эди. Америка Таълим кенгаши вице-президенти Брэд Фарнсуортнинг сўзларги кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият кузда ёмонлашиши мумкин, шундан кейин ҳатто кундузги курслар очган университетлар ҳам онлайн таълимга ўтишга мажбур бўлади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда даромади 15 минг рублдан паст бўлганлар 45 фоизга етди

Ўртача ойлик даромади 15 минг рублдан кам бўлган россияликлар сони коронавирус пандемияси даврида 38,1 фоиздан 44,6 фоизгача ўсган. Шунингдек, 5 минг рублдан кам даромад оладиганлар сони ҳам ошган. Бу ҳақда “Росгосстрах жизнь” компанияси ва “Перспектива” маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларида маълум қилинган.

Жорий йилнинг февралидан июнига қадар ойига 15 минг рублдан кўпроқ даромад топадиганлар 61,8 фоиздан 55,3 фоизгача, 25 минг рублдан юқори даромадга эга фуқаролар 36,2 фоиздан 27,1 фоизгача пасайган.

Аксарият россияликлар (36,5%) 5000 дан 15 000 рублгача даромад эвазига кун кўрмоқда.

Пандемия инқирози оқибатида истеъмолчиларнинг даромадлари пасайиши сабабли эски буюмларга (second hand) талаб 1,4 баробарга ортган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россиядан чартер рейслар орқали Ўзбекистонга қайтиш истагидаги фуқаролар диққатига!

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждан, хусусан Россиядан Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун чартер рейслар жадвали эълон қилинган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълумотига кўра, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

Шу муносабати билан фуқаролардан авиачипталар харид қилишда шошмасликни, норасмий маълумотларга ишонмасликни сўраймиз.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли ташкилотлари расмий хабарларини кутиш тавсия этилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

б)
қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди:

8 июль. Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)

8 июль. Минск – Тошкент – Минск (Belavia)

10 июль. Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)

12 июль. Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)

13 июль. Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)

13 июль. Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

15 июль. Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)

16 июль. Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish airlines)

16-17 июль. Тошкент – Нью-Йорк - Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль. Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига олти ойда 20 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминланлаш тизими йўлга қўйилган.

Бу ўз навбатида, ташкилот фаолиятининг очиқ бўлиши, фуқаролар билан бевосита мулоқотнинг ташкил этилишига хизмат қилмоқда.

Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2020 йил 1-ярми давомида Агентликка жами 20 694 та мурожаат келиб тушган.
Шундан 18687 тасини оғзаки, 1151 таси ёзма ва 603 таси электрон шаклда тақдим этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 253 та мурожаат келиб тушган.

Таҳлилларга кўра, мурожаатлар асосан дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва республикада карантин чекловларининг ўрнатилиши муносабати билан хорижий давлатларда оғир вазиятда ва ишсиз қолган юртдошларимиздан келиб тушган. Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш учун birgamiz.com ва anketa.migration.uz веб сайтлари, Call-марказ ва телеграм канали жорий этилиб, фуқароларга ишга жойлаштириш, ҳуқуқий хизматлари ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига фуқаролар чет элда ишлаш, хусусий бандлик агентликлари фаолияти, хорижда қийин аҳволга тушиб қолган ёки вафот этган фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш, уй-жойга эга бўлиш каби масалаларда мурожаат қилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
“Жибек Жоли – Ғишт Кўприк” чегара постида йиғилган Ўзбекистон фуқаролари юзасидан

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда “Жибек Жоли – Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда.

Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди, ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган.

Таъкидлаш жоизки, 1 июлдан буён 2700 дан ортиқ ватандошлар, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишди.

Техник сабабларга кўра, сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди.

“Жибек Жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
РУДН Рақамли тайёрлов факультетини ишга туширди

Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) мамлакатда биринчи бўлиб, хорижий ўқувчилар ва талабалар учун Россия олий ўқув юртларига кириш бўйича масофадан тайёрлаш таълим лойиҳасини йўлга қўйди.

Факультет тингловчилари қуйидаги йўналишлар бўйича таълим олиши мумкин:
• В1 ёки В2 даражасигача рус тилини ўрганиш;
• математика, кимё, физика, адабиёт, биология, тарих, ижтимоий фанлар ва информатика каби фанлар бўйича кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш;
• Россия, унинг маданияти ва диққатга сазовор жойлари тўғрисида кўпроқ маълумот олиш, Москванинг машҳур музейларига ташриф буюриш, РУДН университетида таълим олиш имкониятлари ҳақида маълумот олиш.

Буларнинг барчасини онлайн платформа туфайли сиз ўзингиз яшаб турган мамлакатдаги мактаб ёки университетда ўқиш билан бир вақтда амалга ошириш мумкин.

Россиянинг исталган университетига киришга тайёргарлик курси қуйидаги 9 модулдан иборат.
- рус тили бўйича 4 та модул;
- умумий фанлар бўйича 3 та модул;
- нутқнинг илмий услуби бўйича 1 та модул;
- маданият бўйича 1 та модул.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги юртдошларимизнинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида РУДН билан ҳамкорлик келишувини имзолаган.

Келишувга мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига патент олиш учун талаб этиладиган рус тили бўйича имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш, тайёрланиш мобайнида бепул маслаҳатларни олиш имконияти тақдим этилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Йилига БҲМнинг 50% миқдорида тўлов тўлаб, ўзини ўзи банд қилиш ва расмий ишлаш мумкин

Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишсизликни камайтириш борасида ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилди.

«Сўнгги икки ой мобайнида чет элда меҳнат муҳожирлигида бўлган фуқароларимиздан 70 мингдан ортиғи юртимизга қайтарилди. Уларнинг бандлигини таъминлаш ҳам ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб турибди.

Шу билан биргаликда, асосий масалалардан яна бири 650 мингдан зиёд ёшларимизни иш билан таъминлашдир.

Президентнинг фуқаролар ўзини ўзи банд қилишига доир қарорлари бўйича гапирадиган бўлсак, бу ҳам муҳим соҳа бўлиб турибди, жуда катта имкониятлар пайдо бўлди. Аввал фуқароларимиз ойига 650 минг сўмдан 1 миллион сўмгача патент тўлаб келишган бўлса, 2020 йилдан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов тўлаб, ўзини ўзи банд қилиб, расмий равишда ишлашлари мумкин».

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi