XORIJDA ISH
219K subscribers
10.2K photos
2.27K videos
6 files
8.72K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Меҳнат миграциясини қонуний амалга ошириб, қайтган меҳнат мигрантлари учун имтиёзлар бор

Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мамлакатимиз фуқароларини хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда жўнатиш жараёни ҳамда чет элда ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишини олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, пандемия инқирози шароитида фуқароларнинг хорижда ва мамлакат ичида мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш ҳамда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мазкур тарғибот ишлари доирасида Андижон вилояти Асака туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган ва чет мамлакатларга ишлаш учун кетмоқчи бўлган 62 нафар фуқаро иштирок этди. Улар томонидан билдирилган масалалар ўрганилиб, ўрнатилган тартибда ишлар амалга оширилиши белгиланди.

Сайёр қабулда вақтинча меҳнат миграциясини қонуний амалга ошириб, ватанга қайтган меҳнат мигрантлари учун давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар, ёрдам турлари, имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган фуқаролар юзасидан

Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муссасасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслар ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

ТИВ

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Москвадаги меҳнат мигрантлари учун коронавирусга бепул тест топшириш имконияти яратилди

Москва шаҳри ва вилоятида меҳнат мигрантларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

https://cutt.ly/Iode7m6

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 4 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
Тошкент – Москва – Ташкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Новосибирск – Тошкент ва Тошкент – Қозон – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Шарқий-Қозоғистон вилоятида
ги йирик қурилиш объектида 100 га яқин малакали мутахассислар қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этилади:

- ғишт териш (каменщик) ишларига;
- кафель териш (кафельщик) ишларига;
- дурадгорлик (плотник) ишларига;
- сувоқчилик ва бўёқчилик (штукатуры, маляры);
- гул қоғоз ёпиштириш (обойщик) ишларига.

Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

☎️ Мурожаат учун: (71) 202-33-55

ТММАнинг минтақавий филиаллари телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 65 226-56-99 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 223-01-22
Тошкент вилояти 71-250-78-15
Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда пандемия сабабли ҳар бешинчи ходим ишдан бўшатилган

Россия Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил 1 апрелдан 20 июнгача мамлакатда 3,5 миллиондан ортиқ киши ишдан бўшатилган. Уларнинг кўпчилиги Москва (585800) ва Санкт-Петербург (256300) шаҳарлари ҳамда Москва вилояти (186400) ҳиссасига тўғри келади. Компанияларда ўртача 20 фоиз ходимлар қисқартиришга тушган.

Олдинги иқтисодий инқирозлардан фарқли равишда, аксарият компаниялар ходимларини сақлаб қолишга ҳаракат қилган ва ишдан бўшатиш ўрнига иш ҳақини камайтиришни афзал кўрган. Инқироз бошлангандан буён фаолияти ўрганилган компаниялар томонидан ишчиларнинг иш ҳақи 56 фоизга қисқартирилган, иш ҳақи фонди эса ўртача 28 фоизга камайган.

Экспертларнинг фикрича, яқин ойларда иқтисодиётнинг айрим соҳаларида ишсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашиши, хусусан, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги кичик корхоналар ходимлари оммавий ишдан бўшатилиши мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 5 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Екатеринбург – Тошкент ва чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртадан Қозоғистонда қатъий карантин чоралари жорий этилади

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли 5 июлдан 14 кунлик карантин чеклов чоралари жорий этилади.

Икки ҳафта давомида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади ва одамларнинг ҳаракатланиши чекланади. Хусусан, уч нафардан ортиқ одам биргаликда кўча ва хиёбонларда юриши мумкин эмас, ёши 65дан ошганларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.

Гўзаллик салонлари, ёпиқ бозорлар, диний муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, савдо марказлари ва бошқа қатор объектлар фаолияти тўхтатилади.

Давлат органлари, идоралар, компания ва ташкилотларда ижтимоий масофа сақланиши талаб қилинади.

Тиббиёт марказлари, дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва очиқ бозорлар ишлашда давом этади.

Зарурат туғилса, карантин чекловлари узайтирилиши ёки янада қатъийлаштирилиши мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Хориждаги фуқароларни олиб келиш учун 6 июлдан 19 июлгача режалаштирилган чартер рейслар
жадвали:

6 июль. Сеул-Тошкент-Сеул
6 июль. Тошкент-Москва-Тошкент
7 июль. Тошкент-Истанбул-Тошкент
8 июль. Ташкент-Сеул-Тошкент
8 июль. Минск-Тошкент-Минск
9 июль. Тошкент-Москва-Тошкент
10 июль. Сеул-Тошкент-Сеул
10 июль. Тошкент-Дубай-Тошкент
11 июль. Тошкент-Москва-Тошкент.
12 июль. Санкт-Петербург-Тошкент-Санкт-Петербург
13 июль. Сеул-Тошкент-Сеул
13 июль. Тошкент-Москва-Тошкент
14 июль. Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент
15 июль. Москва-Тошкент-Москва
15 июль. Тошкент-Сеул-Тошкент
16 июль. Истанбул-Тошкент-Истанбул
17 июль. Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент
18 июль. Тошкент-Москва-Тошкент
19 июль. Тошкент-Владивосток-Тошкент.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
4 июль куни белгиланган Тошкент - Москва - Тошкент чартер рейси қолдирилган ва бугун, 5 июль куни ушбу парвознинг амалга оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, бугун Тошкент – Ростов-ДонТошкент чартер рейси ҳам амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 6 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Сеул-Тошкент-Сеул
Тошкент-Москва-Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Ростов-Дон -Тошкент ва Тошкент-Москва-Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Хавфсиз_тартибли_ва_қонуний_миграция_тўғрисидаги_глобал_шартнома

БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 10-11 декабрь кунлари Марокашда бўлиб ўтган йиғилишида халқаро миграция соҳасида барча жабҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида «Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция тўғрисидаги глобал шартнома» қабул қилинган.

Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияга эришиш учун мазкур Шартнома 23 та мақсадни ўз ичига олади.

Каналимизда ушбу мақсадлар ҳақида маълумот бериб борамиз:

1-мақсад. Эмпирик асосланган сиёсатни ишлаб чиқиш учун асос сифатида аниқ ва батафсил маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш

Ушбу мақсад жинс, ёш, миграцион ҳолат ва бошқа миллий параметрлар бўйича аниқ, ишончли ва таққосланган маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш жараёнларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқларга мувофиқ шахсий ҳаётга дахлсизлик ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда воситаларни ушбу жараёнларга жалб қилиш орқали халқаро миграция бўйича глобал далиллар базасини яхшилашни кўзда тутади.

Шунингдек, ушбу маълумотлардан илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш учун фойдаланилишини, изчил ва эмпирик асосланган сиёсатни ишлаб чиқиш учун асос бўлишини ва жамоат муҳокамаларининг информацион таркибий қисмини яхшилашни ва келажакда мажбуриятларнинг бажарилишини самарали назорат қилиш ва баҳолашни таъминлаш мажбуриятини олади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 7 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент-Истанбул-Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Сеул-Тошкент-Сеул ва Тошкент-Москва-Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
🏠 Сиз меҳнат мигрантимисиз ва уйга муҳтожмисиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйлардан жами 3️⃣4️⃣6️⃣2️⃣ та хонадон ажратилиши белгиланган.

💰 Хонадонларнинг тахминий нархи (ҳудудига қараб фарқ қилиши мумкин):

- 2️⃣ хоналик 1️⃣6️⃣0️⃣ млн. сўм.
- 3️⃣ хоналик 1️⃣9️⃣0️⃣ млн. сўм.
🔹 Бошланғич тўлови - 🔟 %;
🔹Кредит фоизи - 3 йилгача 7️⃣%, 4-йил 8️⃣%, 5-йил 9️⃣%, 5-йилдан кейин Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади.
🔹Кредит муддати - 2️⃣0️⃣ йил

Ушбу хонадонларга эга бўлиш учун дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиалларига мурожаат қилиши талаб этилади.

Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириётган мигрант номидан унинг оила аъзолари (ота-она, опа-сингил, ака-ука, турмуш ўртоқ, фарзандлар) ариза топширишга ҳақли.

Агентлик филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарор билан тасдиқланган Низомга асосан, имтиёзли уй олиш учун меҳнат мигранти “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказилади ва тасдиқнома берилади.

Шундан сўнг меҳнат мигранти номидан мазкур тасдиқнома асосида унинг доимий рўйхатга олинган манзили бўйича вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширилади.

❗️Имтиёзли уйга эга бўлиш истагидаги меҳнат мигрантлари номидан уларнинг яқин қариндошлари “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиш ва тасдиқнома олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 65 226-56-99 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 223-01-22
Тошкент вилояти 71-250-78-15
Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

☎️ Қўшимча маълумот учун: 71 202 33 55

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
2020 йил 4 июлдан барча туман ва шаҳарлари яшил вилоят:

🟩Фарғона вилояти: Фарғона, Қувасой, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари, Қўштепа, Боғдод, Бешариқ, Сўх, Бувайда, Данғара, Ўзбекистон, Риштон, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Тошлоқ, Ёзёвон, Қува ва Олтиариқ туманлари.

2020 йил 4 июлдан Тошкент шаҳрининг барча туманлари сариқ тоифада қолди:

🟨Тошкент шаҳри: Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яккасарой туманлари.

2020 йил 4 июлдан аралаш тоифадаги (қизил, сариқ ва яшил) вилоятлар:

Андижон вилояти:
🟨 Андижон шаҳри, Олтинкўл, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари.
🟩 Хонобод шаҳри, Бўз, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Асака, Андижон ва Избоскан туманлари.

Бухоро вилояти:
🟥
Вобкент, Ғиждувон, Жондор ва Шофиркон туманлари.
🟨 Бухоро шаҳри.
🟩Бухоро ва Когон шаҳарлари, Олот, Қоракўл, Пешку, Ромитан, Когон ва Қоровулбозор туманлари.

Жиззах вилояти:
🟥
Ғаллаорол, Дўстлик ва Шароф Рашидов туманлари.
🟩Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод тумани.

Навоий вилояти:
🟥
Заpафшон шаҳри.
🟨Навоий шаҳри.
🟩Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди, Конимех, Учқудуқ ва Хатирчи туманлари.

Наманган вилояти:
🟥
Наманган шаҳри, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари.
🟨Наманган, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари.
🟩Чоpтоқ, Мингбулоқ ва Косонсой туманлари.

Самарқанд вилояти:
🟨Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Пайариқ, Тайлоқ, Каттақўрғон, Ургут ва Нарпай туманлари.
🟩Каттақўрғон шаҳри, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Пахтачи, Пастдарғом, Иштихон, Оқдарё ва Жомбой туманлари.

Сирдарё вилояти:
🟥
Сайхунобод тумани, Гулистон шаҳар.
🟨Гулистон, Боёвут ва Ховос туманлари.
🟩Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари.

Сурхондарё вилояти:
🟥
Музработ тумани.
🟨Термиз шаҳри, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари.
🟩Сариосиё, Термиз, Ангор, Узун, Қизириқ, Бандихон, Олтинсой ва Шеробод туманлари.

Тошкент вилояти:
🟥
Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманлари.
🟨Оҳангарон, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Чиноз, Юқори Чирчиқ ва Янгийўл туманлари.
🟩Олмалиқ, Ангрен ва Нурафшон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари.

Хоразм вилояти:
🟥
Урганч шаҳри.
🟨Хива шаҳри, Урганч, Ҳазорасп ва Хонқа туманлари.
🟩Хива, Тупроққалъа, Қўшкўпир, Янгиариқ, Шовот, Янгибозор, Боғот ва Гурлан туманлари.

Қашқадарё вилояти:
🟥
Ғузор тумани.
🟨Қарши шаҳри, Қарши, Косон, Китоб, Мубоpак ва Чироқчи туманлари.
🟩Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод, Қамаши, Касби, Миришкор, Нишон, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари.

Қорақалпоғистон Республикаси:
🟥 Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Беруний туманлари.
🟨 Амударё тумани.
🟩 Қанликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Тўрткўл, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Тахиатош, Тахтакўпир, Бўзатов ва Хўжайли туманлари.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқариш бошланди

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси “Ковипир” номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади.

Ушбу дори воситасининг патенти Япониянинг “Toyama Chemical” компаниясига тегишли ҳисобланади. РНК сақловчи вирус (грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқа)ларга қарши кенг таъсир доирасига эга ушбу дори воситасини коронавирусга қарши ижобий таьсири исботланган бўлиб, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланила бошланган. Шу ойнинг ўзидаёқ Хитойнинг “Zhejiang Hisun Pharmaceutical” компанияси уни “Фавилавир” савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлаган.

Россияда эса май ойидан “ХимРар” ва РФПИ ҳамкорлигида коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга “Авифавир” дори воситаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ишончсиз иш берувчиларга алданманг!

Меҳнат мигрантларига муносиб шароитлар яратиш, уларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳам мамлакатимизда, ҳам хорижда ҳимоя қилиш учун ваколатли хорижий ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш талаб этилади.

Ана шу мақсадда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий давлатлари меҳнат бозоридаги эҳтиёжларини доимий ўрганиб боради.

Бугунги кунда, Агентликнинг Россия Федерацияси, Польша, Туркия, Латвия, БАА, Болгария, Қозоғистон, Кувайт давлатларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган тартибда меҳнат фаолияти билан таъминлаш билан шуғулланувчи 51 та иш берувчи ва бандлик агентликлари билан аниқ келишувлар мавжуд. Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан Россия Федерацияси, Туркия, Болгария, Латвия, Литва, БАА, Польша, Япония, Қозоғистон, Украина, Чехия, Германия, Қатар, Уммон, АҚШ давлатларидаги 90 дан ортиқ иш берувчилар билан ишга жойлаштириш юзасидан келишувларга эришилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2017-2020 йилларда хорижий иш берувчи ҳамда хусусий бандлик агентликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижаларига кўра, баъзи ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар самарадорлиги пастлиги, фаолияти сустлиги кузатилди.

Натижада 17 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари бекор қилинди. Шу билан бирга, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини бузган 5 та ташкилот – «TRIADA STROY», «ALMAZINVESTSTROY», «ASP Group», «Jarkovskaya V.A.» ва «KADROVOE AGENTSTVO» KONTINENT» масъулияти чекланган жамиятлари Ишончсиз иш берувчилар рўйхатига киритилди.

Фуқаролар мазкур иш берувчилар устидан асосан, иш ҳақини тўламаслик, мажбуриятларни бажармаслик, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши каби ҳолатлар юзасидан шикоят қилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тартибли, хавфсиз ва қонунийлик принциплари асосида фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш борасидаги ишларини давом эттиради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 8 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Ташкент – Сеул – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент-Истанбул-Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасидан таътилга келган фуқароларнинг учинчи гуруҳи чартер рейс орқали Сеулга учиб кетди

Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган кўплаб фуқаролар пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида иш жойига қайтиб кета олмаётган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида меҳнат таътилига келган фуқаролардан 60 нафари жорий йилнинг июнь ойида жўнатилган эди. Куни кеча ана шундай фуқаролардан яна 45 нафари чартер рейс орқали учиб кетди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пандемия даврида Корея Республикасига кириб бориш учун рухсат олиш розилик битимини тўлдиришдан олдин карантинда сақлаш жойини иш берувчи билан аниқлаштириш ҳамда розилик битимига ҳаққоний маълумотларни киритиш, карантин жойи корхона жойлашган ҳудудда бўлиши лозим. Иш берувчининг меҳнат мигрантини чақириш ҳақидаги розилик хати қўллаб-қувватланади.

Нотўғри берилган маълумотлар фуқаронинг Корея Республикасига кириб боролмаслигига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, кетишдан аввал қатор тиббий кўриклардан ўтган, шу жумладан коронавирус касаллигига қарши тест топширган бўлишига қарамай, 30 июнь куни жўнаб кетган фуқароларнинг 1 нафарида коронавирус аниқланган даволаниш учун назоратга олинган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Корея Республикасига ишга кетишни режалаштираётган фуқаролардан коронавирус инфекцияининг тарқалиши сабабли республикада жорий этилган эпидемиологик-гигиеник талабларга қаттиқ риоя қилишларини, аҳоли гавжум жойларга бормасликни, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар чекланишни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтмиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу хизматлари бепул амалга оширилмоқда.

Фирибгарлик ёки ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида бирор ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 71 202 33 55 (ички рақам 41, 46, 11) телефон рақами орқали хабар беришингиз сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда Корея Республикасидан таътилга келган фуқароларни навбати билан ўз иш жойларига қайтариш борасидаги ишларини давом эттиради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi