XORIJDA ISH
275K subscribers
10.2K photos
2.29K videos
6 files
8.74K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
«Мир» Ўзбекистонга пул ўтказиш тизимини ишга туширди

Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталари эгалари учун Ўзбекистон ва Қирғизистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Эндиликда, «Мир» карталаридан Uzcard (Ўзбекистон) ва ЭЛКАРТ (Қирғизистон) тўлов тизимларида иштирок этувчи исталган банкнинг карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

«Мир» операторининг маълум қилишича, мижозлар комиссион тўловлар, шу жумладан валютани конвертация қилишда 3 фоизгача тежаши мумкин. Мамлакат ташқарисига пул ўтказиш учун 4 фоизгача умумий комиссия олинади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикасидан меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи Кореяга етиб борди

Корея Республикасидан таътилга келиб, пандемия сабабли кетолмаётган фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи чартер рейс орқали жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 30 июнь куни «Asiana» авиакомпаниясининг Тошкент-Инчон йўналишидаги чартер рейси орқали 29 нафар фуқароларимиз Кореяга етиб борди.

Фуқаролар HRD ташкилоти ва Агентликнинг Кореядаги ваколатхонаси ходимлари томонидан кутиб олингач, уларга аэропортдаги белгиланган қатъий тартибдаги текширувлардан ўтишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шундан кейин 14 кунлик мажбурий карантин талабларига риоя қилиш бўйича розилик битимида кўрсатилган манзилларига кузатиб қўйилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналар рўйхати

Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкинлиги маълум қилинган эди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, фуқароларни меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби белгиланди.

Ҳозирги кунда 300 минг сўмгача нархдаги 599 та ўринга мўлжалланган жами 13 та, 301-500 минг сўм нархдаги 4256 та ўринга мўлжалланган жами 54 та, 501 минг сўмдан юқори нархдаги 3616 ўринга мўлжалланган жами 35 та меҳмонхоналар рўйхати шакллантирилган.

Карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналар рўйхати ва йўриқномаси илова қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
2020 йил 1 – 5 июль кунларига режалаштирилаётган чартер рейслар жадвали:

1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент
3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент
4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
4 июль. Тошкент – Москва – Ташкент
5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея Республикасидан таътилга келиб, пандемия сабабли кетолмаётган фуқаролардан 31 нафари жорий йилнинг 10 июнь куни чартер рейс орқали жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни пайтда ушбу фуқаролар 14 кунлик мажбурий карантиндан сўнг Корея Республикасидаги ўзларининг иш жойларига қайтишган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Дунёда қарийб 340 млн киши ишсиз қолиши мумкин

2020 йил охирига келиб, дунёда қарийб 340 миллион киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида маълум қилинган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус туфайли карантин чекловларининг қайта жорий этилиши оқибатида одамларнинг ишини йўқотиши даражаси кескин ошиши эътимоли мавжуд. Агар пандемия билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгарса, табиийки, бу кўрсаткич ҳам пасайиши мумкин.

Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида дунё бўйлаб 400 миллион киши ўз иш жойидан айрилган, бу аввал тахмин қилинганидан 10,7 фоизга кўпдир.

Пандемия туфайли Россияда 15 миллион киши ишсиз қолган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 3 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Новосибирск – Тошкент
Тошкент – Қозон – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ва Тошкент – Рига – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
"Вирус блокатор" (бейджик) 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилади, дейишяпти. Шу ростми? Қиммат экан, сотиб олишга арзийдими?

📋 Вируслар блокатори — Японияда кашф қилинган индивидуал бейдж, ҳозирги вақтда Россия компаниялари ҳам уни ишлаб чиқармоқда. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ва бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради.

❗️Афсуски, бундай баёнотлар бейджлар ҳақиқатдан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаган. Диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни сепиш керак, пластик ёки қоғозга киритиш эмас. Бундан ташқари, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишган, ишлаб чиқарувчилар эса барча мавжуд микроорганизмлардан 99 фоизга ҳимоялашини айтишмоқда.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия коронавирусни даволовчи дори экспортини бошлади

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва “ХимРар” компаниялар гуруҳи коронавирусни даволаш учун “Авифавир” препарати экспортини бошлади. Дори воситаси июнь ойида Беларусга жўнатилган, яқин вақт оралиғида Қозоғистонга етказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, дунёнинг 50 га яқин мамлакатлари қизиқиш билдирган.

“Авифавир” жорий йил 29 майда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва у “Фавипиравир” фаол таъсир этувчи моддаларни ўз ичига олган коронавирусга қарши дунёда биринчи дорига айланган.

У коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича услубий тавсиялари рўйхатига киритилган.
“Авифавир” клиник синовларда самарали эканини исботлаган ва коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга.

Таблетка шаклида мазкур дори воситаси нисбатан арзон ва коронавирус билан зарарланишнинг дастлабки босқичларида даволаш имконини беради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ишлаш учун кетган фуқаролар Шарқий Қозоғистон вилоятига етиб борди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасидаги келишувга мувофиқ Қозоғистондаги йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда ишлаш учун 33 нафар юртдошларимизнинг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Автобус орқали жўнаб кетган юртдошларимиз айни пайтда Шарқий Қозоғистон вилоятининг Усть-Каменогорск шаҳрига етиб борди.

Улар иш берувчи ташкилотлар вакиллари томонидан кутиб олинди ва карантин манзилларига кузатиб қўйилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Меҳнат миграциясини қонуний амалга ошириб, қайтган меҳнат мигрантлари учун имтиёзлар бор

Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мамлакатимиз фуқароларини хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда жўнатиш жараёни ҳамда чет элда ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишини олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, пандемия инқирози шароитида фуқароларнинг хорижда ва мамлакат ичида мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш ҳамда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мазкур тарғибот ишлари доирасида Андижон вилояти Асака туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган ва чет мамлакатларга ишлаш учун кетмоқчи бўлган 62 нафар фуқаро иштирок этди. Улар томонидан билдирилган масалалар ўрганилиб, ўрнатилган тартибда ишлар амалга оширилиши белгиланди.

Сайёр қабулда вақтинча меҳнат миграциясини қонуний амалга ошириб, ватанга қайтган меҳнат мигрантлари учун давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар, ёрдам турлари, имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган фуқаролар юзасидан

Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муссасасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслар ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

ТИВ

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Москвадаги меҳнат мигрантлари учун коронавирусга бепул тест топшириш имконияти яратилди

Москва шаҳри ва вилоятида меҳнат мигрантларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

https://cutt.ly/Iode7m6

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 4 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
Тошкент – Москва – Ташкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Новосибирск – Тошкент ва Тошкент – Қозон – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Шарқий-Қозоғистон вилоятида
ги йирик қурилиш объектида 100 га яқин малакали мутахассислар қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этилади:

- ғишт териш (каменщик) ишларига;
- кафель териш (кафельщик) ишларига;
- дурадгорлик (плотник) ишларига;
- сувоқчилик ва бўёқчилик (штукатуры, маляры);
- гул қоғоз ёпиштириш (обойщик) ишларига.

Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

☎️ Мурожаат учун: (71) 202-33-55

ТММАнинг минтақавий филиаллари телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 65 226-56-99 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 223-01-22
Тошкент вилояти 71-250-78-15
Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда пандемия сабабли ҳар бешинчи ходим ишдан бўшатилган

Россия Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил 1 апрелдан 20 июнгача мамлакатда 3,5 миллиондан ортиқ киши ишдан бўшатилган. Уларнинг кўпчилиги Москва (585800) ва Санкт-Петербург (256300) шаҳарлари ҳамда Москва вилояти (186400) ҳиссасига тўғри келади. Компанияларда ўртача 20 фоиз ходимлар қисқартиришга тушган.

Олдинги иқтисодий инқирозлардан фарқли равишда, аксарият компаниялар ходимларини сақлаб қолишга ҳаракат қилган ва ишдан бўшатиш ўрнига иш ҳақини камайтиришни афзал кўрган. Инқироз бошлангандан буён фаолияти ўрганилган компаниялар томонидан ишчиларнинг иш ҳақи 56 фоизга қисқартирилган, иш ҳақи фонди эса ўртача 28 фоизга камайган.

Экспертларнинг фикрича, яқин ойларда иқтисодиётнинг айрим соҳаларида ишсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашиши, хусусан, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги кичик корхоналар ходимлари оммавий ишдан бўшатилиши мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 5 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тошкент – Екатеринбург – Тошкент ва чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi