XORIJDA ISH
239K subscribers
10.3K photos
2.34K videos
6 files
8.83K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Пайвандлаш касби бўйича илк онлайн малака ошириш курсларига старт берилди

Мамлакатимизда пандемиянинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин ва чекловлар сабабли таълим жараёнлари онлайн шаклда олиб бориладиган бўлди. Бу каби ўқитиш шакли Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги тасарруфий ташкилотларда ҳам амалга оширилмоқда.

Бугун, 1 июнь куни вазирлик тасарруфидаги “Ишга марҳамат” мономарказида Хитой Халқ Республикасининг “Uzbek-China Professional Training Center” ҚК МЧЖ ҳамкорлигида пайвандлаш касби бўйича илк онлайн малака ошириш курсларига старт берилди.

Хитойлик мутахассислар томонидан «Ишга марҳамат» мономарказининг «Пайвандлаш» йўналиши бўйича ўқитувчиларнинг масофадан туриб касбий малакасини ошириши ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилганлигидан дарак беради. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган пайвандлаш касбига ўқитишнинг янада сифатли, қисқа муддатларда ташкил этилиши кадрларнинг касбий салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

Қайд этиш жоизки, шундай стратегик ҳамкорлик 2019 йил 28 октябрь куни “Uzbek-China Professional Training Center” билан йўлга қўйилган. Унга кўра, “Бир макон, бир йўл” дастури доирасида Ўзбекистон–Хитой стратегик ҳамкорлигининг ривожланиш босқичлари, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларда амалга ошириладиган ишлар, йўналишлар, таълимнинг профессионал платформасини яратиш, техника соҳаси, ахборот технологиялари, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, икки давлат ўртасида касбий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ўзбекистонлик мигрантлар учун Россияда имкониятлар кенгаяди

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулайликлар яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерацияси ИИВ “Паспорт-виза хизмати” федерал давлат унитар корхонаси, “Ягона миграцион маркази” МЧЖ, Россия халқлар дўстлиги университети тест маркази вакиллари иштирокида онлайн семинар ўтказилди.

Унда меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатувчи “Я свой” маркази хизмати турларини кенгайтириш, марказнинг ҳозирги имкониятларидан келиб чиқиб, хизматлар учун тўловлар нархини пасайтириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, видео мулоқотда меҳнат мигрантлари учун ишлаб чиқилган патентв.рф сайтининг имкониятлари тақдим этилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 3 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент - Шаржа - Тошкент
Тошкент - Москва – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Англияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик машҳур тикувчи

VivaldiPro бренди асосчиси ва раҳбари, 36 ёшли Элбек Алиев асли андижонлик.

Элбек Алиев 18 ёшида Тошкент фармацевтика институтига ўқишга киради. 2002-2006 йилларда ушбу институтда таҳсил олгач, 2006 йилда инглиз тилини ўрганиш учун 6 ойлик курс билан Лондонга келади.

Шунингдек, Fabric Warehouse деган парда тикадиган фабрикага ишга киради.

“Ўша фабрикада Жеймс Уэбб деган одам футболчиларга костюм тикарди. Биз ҳам ўрганиб, унинг костюмларини биз қилишни бошлаганмиз. Костюмларни биз тайёрлардик, у ўз маркасини қўйиб сотарди. Шу орқали мана шу бизнесга ўтиб кетдим», дейди у.

Ҳамюртимизнинг айтишича, компанияси мижозлари орасида футбол юлдузлари Жон Терри ва Стивен Жеррард ҳам бор.

Суҳбат давомида Элбек дунёдаги энг тез юрувчи автомобилни Жон Террининг акасидан сотиб олгани, Ўзбекистон бозорига кириш режалари ва сифатли костюм ҳақида ҳам гапирди.

https://www.youtube.com/watch?v=qNb4zPawxI0&feature=youtu.be

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Пандемия даврида меҳнат мигрантлари учун тиббий хизмат бепул

Россиянинг Приморье ўлкасидаги мажбурий тиббий суғурта полисига эга бўлмаган меҳнат мигрантлари коронавирус пандемияси даврида давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий хизматлардан бепул фойдаланишлари мумкин.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Приморье ўлкаси маъмурияти томонидан шундай қарор қабул қилинган. Ўлканинг барча давлат тиббий муассасалари раҳбарларига бу борада кўрсатма берилган.

Сабаби мажбурий тиббий суғурта полисига эга бўлмаган чет эл фуқаролари, харажатлардан қочиб, касал бўлган тақдирда, кўпинча тиббий муассасаларга бормайди, касалликни яширишга уринади.

Мажбурий тиббий суғурта полисини сотиб олиш имкони йўқ чет элликларнинг касалхонада қолиш ва даволаниш харажатлари давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги “ПОДМОСКОВНЫЙ КОЛЛЕДЖ “ЭНЕРГИЯ”” таълим муассасаси билан ҳамкорлик келишувини имзолади.

Келишувга мувофиқ Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Москва вилояти, Реутов, Юбилейный шоҳ кўчаси, 58-уйда жойлашган коллежда “Работатехника”, “Логистика операциялари”, “Қурилиш ва безаш устаси”, “Дастур ёрдамида бошқариладиган станок оператори”, “Муҳандислик технологияси”, “Полимеханика ва автоматика”, “Лазер технологияси” ва бошқа йўналишларда касбга тайёрлаш, ўқитиш жараёнларида иштирок этиши ва юқори ҳақ тўланадиган касблар эгасига айланиб, ишга жойлашиши мумкин.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Президенти томонидан имзоланган 2020 йил 6 февралдаги N 16-ФЗ Федерал қонунини Россия Федерациясининг касб-ҳунар таълими муассасалари ва университетларида кундузги таълим олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ёллаш тартибини соддалаштиради.

Янги қонунга кўра, Россияда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерациясида қонуний равишда патент ва ишлаш рухсатисиз ишлаши мумкин. Иш берувчилар, ўз навбатида, чет эл ишчиларини жалб қилиш учун рухсат олмасдан ишга жалб қилишлари мумкин.
Қонун 2020 йил 5 августдан кучга киради.

Қўшимча маълумотлар учун:
Тел.: +99871 202-33-55
Email: [email protected]

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида корхонасидан меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга қайтган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши натижасида Корея Республикасидаги корхонасига етиб бора олмаётган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ўртасида ўзаро олиб борилган музокаралар натижасига кўра, айни вақтда меҳнат таътили олиб Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган фуқароларни Корея Республикасига юбориш бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Корея Республикаси талабига биноан мазкур давлат ҳудудига киришдан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда фуқаролар томонидан Кореяда 14 кунлик мажбурий карантин талабларига риоя қилиш бўйича розилик битимини тузиши ҳамда Ўзбекистонда белгиланган тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.

Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан фуқаронинг розилик битимида кўрсатилган ўзини-ўзи яккалаш жойи ўрганилади. Ўрганиш натижасига кўра, фуқаролар томонидан ўзини-ўзи яккалаш жойи карантин қоидаларига тўғри келган тақдирда, фуқароларга Корея Республикасига кириш учун рухсат берилади.

Қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, фуқаролар томонидан тўлдирилган розилик битимида ўзини-ўзи яккалаш жойи тўғрисидаги маълумотлар нотўғри берилганлиги ёки иш берувчининг бу ҳақда хабарсиз эканлиги аниқланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!
Розилик битимини тўлдиришдан олдин иш берувчингиз билан карантинда сақлаш жойини аниқлаштириш ҳамда ҳаққоний маълумотларни розилик битимига киритишингизни сўраймиз. Сиз томондан нотўғри берилган маълумотлар Корея Республикасига кириб бормаслигингизга ҳамда Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.

Корея Республикасидаги эпидемиологик вазият туфайли ишчи визасига эга фуқароларнинг Корея Республикасига мавжуд чартер рейс орқали кириб боришлари чекланган бўлиб, (бир рейсда 60 нафаргача) уларнинг рўйхати энг аввало фуқароларнинг ID карта амал қилиш муддатига асосан шакллантирилади (виза амал қилиш муддати).

Юқоридагиларни инобатга олиб Сизлардан ушбу вазиятдан тўғри хулоса чиқаришингиз ва розилик битимида кўрсатган маълумотларингиз тўғри эканлигига шубҳалансангиз зудлик билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 71-202-33-55 (41, 46) телефон рақамига мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда уй-жойга эга бўлган чет эл фуқароси бошқа хорижий фуқарони рўйхатдан ўтказишга рухсат бериши мумкин

Россия Парламенти уй-жойга эга бўлган чет элликларга ўз уйида хорижий давлат фуқароларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи янги қонунни қабул қилди.

Шу пайтга қадар, чет эл фуқаролари юқори малакали мутахассислардан ташқари бошқа чет эл фуқароларини яшаш жойида яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтказишга ҳақли эмас эди.

Эндиликда чет эл фуқароси миграцион рўйхатга олиш органини хабардор қилгандан кейин чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ўз яшаш жойини фойдаланиш учун бериши мумкин.

Чет эл фуқароси келгани тўғрисидаги хабарнома баъзи ҳолатлар истисно этилган ҳолда у келган кундан бошлаб етти иш кунида тақдим этилиши зарур.

Қонунчиликдаги ушбу ўзгариш мигрантларнинг рўйхатдан ўтиш жараёнини соддалаштириши кутилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 4 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент ҳамда Тошкент - Шаржа - Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
🏠 Сиз меҳнат мигрантимисиз ва уйга муҳтожмисиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйлардан жами 3️⃣4️⃣6️⃣2️⃣ та хонадон ажратилиши белгиланган.

💰 Хонадонларнинг тахминий нархи (ҳудудига қараб фарқ қилиши мумкин):

- 2️⃣ хоналик 1️⃣6️⃣0️⃣ млн. сўм.
- 3️⃣ хоналик 1️⃣9️⃣0️⃣ млн. сўм.
🔹 Бошланғич тўлови - 🔟 %;
🔹Кредит фоизи - 3 йилгача 7️⃣%, 4-йил 8️⃣%, 5-йил 9️⃣%, 5-йилдан кейин Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб белгиланади.
🔹Кредит муддати - 2️⃣0️⃣ йил

Ушбу хонадонларга эга бўлиш учун дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиалларига мурожаат қилиши талаб этилади.

Хорижда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириётган мигрант номидан унинг оила аъзолари (ота-она, опа-сингил, ака-ука, турмуш ўртоқ, фарзандлар) ариза топширишга ҳақли.

Агентлик филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарор билан тасдиқланган Низомга асосан, имтиёзли уй олиш учун меҳнат мигранти “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказилади ва тасдиқнома берилади.

Шундан сўнг меҳнат мигранти номидан мазкур тасдиқнома асосида унинг доимий рўйхатга олинган манзили бўйича вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширилади.

❗️Имтиёзли уйга эга бўлиш истагидаги меҳнат мигрантлари номидан уларнинг яқин қариндошлари “Labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиш ва тасдиқнома олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 97 441-28-73
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 65 226-56-99 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 311-70-20 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 223-01-22
Тошкент вилояти 71 250-18-90
Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

☎️ Қўшимча маълумот учун: 71 202 33 55

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Сенатор Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти билан танишди

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор А.Тўйчиев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ходимлар билан учрашув ўтказди.

Сенатор Агентлик ходимлари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, улар билан суҳбатлашди, иш фаолияти билан танишди.

Учрашувда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекцияси инсон организмига тушганда нима бўлади?


Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 5 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Москва – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
❗️Эртадан, 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

🏨 меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар,
бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (⛔️хостеллар бундан мустасно);

🏘 уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

🍽 меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

🏊‍♂️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

🏛 маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

🏫 таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 диний ташкилотлар фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (⛔️жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ўзбекистон ТИВ Россия ҳудудидаги фуқароларимиздан ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини сўрамоқда

Мамлакатимизнинг Россия ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилади.

Фақат 25 майдан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 8 та чартер рейси ташкиллаштирилганини эслатиб ўтамиз. Ҳозирги пайтда Махсус комиссия томонидан Россиянинг турли ҳудудларидан ҳамюртларимизни олиб келиш учун қўшимча чартер рейсларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз. Россиянинг турли ҳудудларидаги шаҳарларига чартер рейслари ташкил қилиш устида ишлар давом этади.

https://t.iss.one/uzbekmfa/540

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 6 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Қоҳира – Тошкент
Тошкент - Новосибирск – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Forwarded from davletovuz
Меҳнат мигрантларимиз учун

Капиталбанк томонидан Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон, Молдова, Грузия, Қирғизистон, Тожикистондан Unistream орқали Ўзбекистондаги Uzcard картасига тўғридан-тўғри пул ўтказиш имконияти яратилибди.

Бунинг учун Ўзбекистондаги жисмоний шахсда Капиталбанкнинг Uzcard картаси бўлиши, жўнатувчи эса Unistream иловасидан фойдаланиб, карта рақами ва карта эгаси исми, фамилияси ва шарифини картада қандай ёзилган бўлса, шундоқлигича киритиб, пул юбориши мумкин. Бошқа ҳаракат керак эмас, пул дарҳол тушади.
Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича EPS-topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, иш берувчилардан шартнома лойиҳалари келган, бироқ эпидемиологик вазият туфайли ташкилий тарзда Корея Республикасига кета олмаган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ўртасида ўзаро олиб борилган музокаралар натижасига кўра, айни вақтда меҳнат таътили олиб, Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган фуқароларни Корея Республикасига юбориш бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Корея Республикаси ҳукуматига EPS-topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, иш берувчилардан шартнома лойиҳаси келган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши сабабли Корея Республикасига ташкилий тарзда кета олмаган фуқароларнинг виза тасдиқномалари амал қилиш муддатларини узайтириш бўйича мурожаат қилинган.

Ушбу мурожаатга асосан Корея Республикаси ҳукумати томонидан виза тасдиқномалари амал қилиш муддатлари тугаган фуқароларнинг виза тасдиқнома амал қилиш муддатлари босқичма-босқич узайтирилаётганлигини маълум қиламиз.

Виза тасдиқномаси узайтирилмаган тақдирда (иш берувчи корхона томонидан шартнома лойиҳаси бекор бўлса), фуқаронинг маълумотлари қайта танловлар базасига қўйилиши чораси кўрилади.

Кўпчилик фуқароларнинг тиббий кўрик хулосалари, судланмаганлик тўғрисида маълумотнома амал қилиш муддати (маълумотномаларнинг амал қилиш муддати берилган кундан бошлаб 3 ой) тугаганлиги ҳамда виза тасдиқномаларни қайтадан расмийлаштириш учун Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, консуллик хизматига қайта расмийлаштириш учун топширилиши талаб этилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сизлардан карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда юқорида кўрсатилган маълумотномаларни янгилаб қўйишингиз, бундан ташқари фуқаролик паспортидаги ОВИР стикерининг амал қилиш муддати тугаган ёки тугаш арафасидаги фуқаролар (хорижга чиқиш паспортига эга бўлмаган фуқаролар учун) хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари сўралади.

Шартнома лойиҳалари ҳамда виза тасдиқномалари келган фуқароларнинг ҳужжатларини ўрнатилган тартибда қабул қилиш саналари тўғрисида қўшимча равишда эълонлар орқали маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот учун Агентликнинг 71-202-33-55 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
VIII Умумроссия илмий-амалий конференциясида Ташқи меҳнат мигрцияси агентлиги иштирок этди

Бугун Россия Халқлар дўстлиги университети ташаббуси билан «Россия Федерациясидаги чет эл фуқароларини рус тили ва ижтимоий маданиятга мослашиш муаммолари» мавзусидаги VIII Умумроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Рус тили ва адабиёти ўқитувчилари халқаро ассоциацияси, Россия ИИВ Миграция бошқармаси, БМТнинг Россиядаги қочоқлар бўйича ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «Россотрудничество» агентлиги иштирок этди.

Видеоалоқа тарзида ўтказилган конференция давомида миграция жараёнларига пандемиянинг таъсири, Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида кетаётган Ўзбекистон фуқароларини кетишдан олдин тайёрлаш, уларни Россия Федерациясида бўлиб турган даврида рус тили ва касбга ўқитиш борасидаги ҳамкорлик масалалари алоҳида муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни чет тили ва касбга ўргатиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентилиги томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Агентлик ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишувига мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда рухсатнома олиш учун талаб этиладиган рус тили ва адабиёти, Россия қонунчилиги ва тарихи бўйича ҳамкорликда ўқув курслари ва касбга тайёрлаш ташкил этилади.

Россия Халқлар дўстлиги университетининг Россиядаги ҳудудий тест марказларида комплекс имтиҳондан ўтиш учун Ўзбекистон фуқаролари тайёрланади.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун алоҳида шароитлар яратилиб, имтиҳондан ўтиш бўйича маслаҳатлар берилади ва имтиҳон жараёнлари ташкилий-техник жиҳатдан таъминланади.

Юртдошларимиз мутахассисликлар бўйича рус тилига ўқитилади ва машғулот натижаларига кўра сертификат берилади. Сертификат олган фуқаролар юқори маошли корхоналарда ишлаш имкониятига эга бўлади.

Имтиҳонга тайёргарлик кўриш ва топшириш Россия Халқлар дўстлиги университетининг фуқароларимизнинг иш жойига яқин бўлган расмий маҳаллий марказларида амалга оширилади.

Конференцияда иштирокчилар нафақат пандемия даврида, балки ундан кейин ҳам меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, уларни тилга ва касбга ўқитиш, кейиналик бандлигини таъминлаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.