XORIJDA ISH
275K subscribers
10.2K photos
2.29K videos
6 files
8.74K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2017-2020 йилларда хорижий иш берувчи ҳамда хусусий бандлик агентликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди. Таҳлилларга кўра, баъзи ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар самарадорлиги пастлиги, фаолияти сустлиги танқидий кўриб чиқилди.

Натижада 17 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари бекор қилинди. Шу билан бирга, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини бузган 5 та ташкилот Ишончсиз иш берувчилар рўйхатига киритилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 27 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
ВНИМАНИЕ ВАКАНСИЯ! Требуются ОВОЩЕВОДЫ В ТЕПЛИЦЫ
Информация о заказчике: ГК "СОЛИД"
Основные обязанности: Уходные работы: подкручивание растений – 2 раза в неделю, уборка пасынков и отплетков по мере отрастания, уборка листа – 2 раза в неделю, приспускание – 1 раз в неделю. Сбор огурца по установленным стандартам предприятия – каждый день. Соблюдение санитарно-карантинных мероприятий: порядок на своем рабочем месте. Следить за порядком в теплице, за закрепленной территорией; соблюдать трудовую и технологическую дисциплину в коллективе; совместно с агрономической службой грамотно управлять ростом и развитием растений для получения высоких урожаев отличного качества.
Адрес: село Мартыновка, Курганская область
Необходимое кол-во: 10 человек
Занятость: полный рабочий день, Пн-Суб: 08.00-19.00, Обед: 12.00-13.00
Уровень з/п: Сдельная, в зависимости от выработки 130 рублей в час при выполнении 100% выработки в час. Смена 8-12 часов (28 тыс за 8 часов, 40.5 тыс за 12 часов)
Испытательный срок: 3 месяца
Пол, возраст: мужчины и женщины от 19 до 45 лет
Опыт работы: не требуется
Социальный пакет: проживание предоставляется (Общежитие), 3- х разовое питание, транспорт
Знание языков: разговорный русский
Другие требования: отсутствие инфекционных заболеваний, аккуратность, отсутствие вредных привычек
Патент: за счет сотрудника
Телефон для справок: +7 499 430 00 87
Telegram bot: @Ish_bor_Rossiya_bot
Смотрите отзывы тех, кто уже работает с нами: https://www.youtube.com/channel/UCdHw25gsk_8RPsnX9IGaijg/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сон “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тафсилотлари “Бухоро” телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 28 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент
✈️ Тошкент - Истанбул – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Тошкент вилояти: "яшил", "қизил" ва "сариқ" ҳудудлар рўйхати янгиланди

🔴 "ҚИЗИЛ"
ҳудудлар Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡 "СAРИҚ" ҳудудлар Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари.

🟢 "ЯШИЛ" ҳудудлар Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Forwarded from Хорижда иш
Чекувчиларда коронавирус оғирроқ шаклда бўлади

Тамаки маҳсулотларини чекувчи инсонларда коронавирус оғир шаклда юзага келади. Чунки чекиш ўпканинг ишлашини ёмонлаштиради ва тананинг касалликка қарши курашиши янада қийинлашади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, чекувчилар инфекцияни юқтирса, касалликнинг оғир босқичига тушиб қолиш хавфи юқори бўлади, чунки уларнинг ўпкаси аллақачон зарарланган бўлади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, чекиш коронавирусдан ҳимоя қилмайди, аксинча, инфекциясини жуда оғир шаклда юзага келиши, тамаки истеъмол қилиш жараёни эса вирусни оғиз орқали юқтириш хавфини оширади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги 5785-сонли фармони ижроси бўйича амалга оширилаётган ҳамда хорижда ишлаб қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш ва ўз-ўзини банд қилиш борасидаги ишлар тафсилотлари “Фарғона” телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
"Agrobank" Россиянинг "Сбербанк" карталарига тезкор пул ўтказмаларини йўлга қўйди

2020 йил 26 май кунидан бошлаб
Россия ва Ўзбекистондаги энг йирик банклар — "Сбербанк" ва "Agrobank", "Agrobank" карталаридан "Сбербанк" карталарига тезкор пул ўтказмалари хизматини ишга туширди.

Россияга пул юбориш “Agrobankmobil” иловаси орқали амалга оширилади. Юбориладиган пул маблағлари “UzCard” ва “Humo” банк карталаридан олинади, махсус айирбошлаш курси бўйича рублга айлантирилади ва тўғридан-тўғри "Сбербанк" карталарига ўтказилади. Жараёнга воситачилар жалб қилинмаганлиги сабабли комиссия атиги 1 фоизни ташкил қилади.

Пул ўтказмасини амалга ошириш учун банк картаси рақамини ёки олувчининг мобил телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Forwarded from Хорижда иш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия шароитида Москвада ўзбек мигрантининг бир куни

Ўзбекистонлик Муҳаммад Москва шаҳридаги "Яндекс.Еда" хизматида курьер. У кунига 10 соат, ҳафтада 6 кун ишлайди. Буюртмалар кам ва курьерлар кўп бўлганда, курьер хизмати иловаси уни танлаши учун у кўпроқ ҳаракат қилиши керак.

Шунинг учун, буюртма бўлмаганда ҳам Муҳаммад шаҳар бўйлаб ҳаракатни давом эттираверади. Натижада кунига ўртача 2 минг рубль топади. Битта буюртма учун 150 рубль олади. Москвага ишлаш учун учинчи марта келган. Ўзи каби бир гуруҳ меҳнат мигрантлари билан шаҳар марказидаги квартирада ижарада яшайди.

У 22 ёшда. Бухорода Муҳаммаднинг оиласи – ота-онаси ва учта синглиси бор. У коллежни сантехник мутахассислиги бўйича тамомлаган, аммо Москвада пул топиш осонроқ ва у ҳар ой оиласига пул юборади.

«Москвада пул топиш яхши, аммо одамлар кеккайган. Ўзбекистонда аксинча, пул кам, лекин одамлар жуда яхши», дейди у.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Эртага, 29 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

✈️ Тошкент – Москва – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Япония сайёҳларга кунига 185 долларгача пул тўлайди

Япония ҳукумати туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёҳларга мамлакатга ташриф буюргани учун кунига 185 АҚШ доллари миқдорида ваучерлар беришни режалаштирмоқда.

Go To Travel ташаббуслари доирасида Японияга келган саёҳатчилар кунига 20 000 иен (185 доллар) миқдорида субсидия олишни бошлашлари мумкин, дейилади ҳукумат баёнотида.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур субсидия мамлакат туризм соҳаси харажатларининг қарийб ярмини қоплайди. Ваучерларни ресторан, бар ва дўконларда сарфлаш мумкин. Уни олиш учун сиз меҳмонхона брон қилиб, Японияга чипта сотиб олиш талаб этилади.

Дастур жорий йилнинг 1 июлидан бошланиши кутилмоқда. Ҳукумат ушбу ташаббусга 12,5 миллиард доллар ажратади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россиядан сўнгги уч кунда чартер рейслар орқали 800 дан ортиқ фуқаро олиб келинди

Ўзбекистон Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланган.

Бугунгача рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Ушбу рейсларда Россиянинг Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

😷 Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

🛬 Бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида карантин режими енгиллаштирилгани муносабати билан фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктига келишмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ва санитар-эпидемиологик хизматларининг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида ҳамюртларимиз мамлакатимиз ҳудудига карантин чораларига амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка чақиради.

Одатдаги тартибда фаолият кўрсатаётган “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктида ҳозирда Олмаотадаги Бош консулхонанинг ходими ишламоқда ҳамда фуқароларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатмоқда.

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага мурожаат қилиш учун телефон рақамлари:
+7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Коронавирус беморлари учун овқатланиш тартиби бўйича тавсиялар мавжудми?

❗️Касалликнинг кечишини енгилаштирадиган ёки инфекциянинг олдини оладиган махсус маҳсулотлар мавжуд эмас.

Аммо соғлом овқатланиш — яхши иммунитет учун зарур кафолатдир, бу ҳар қандай касалликнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.

Рацион мувозанатли бўлиши керак, етарли миқдордаги протеин билан: бу ёғлилик даражаси ўртача сут маҳсулотлари, парранда гўшти, ёғли балиқ бўлиши мумкин. Мева ва резаворлар рационга қўшилиши шарт.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Чартер рейсда Ўзбекистонга қайтиш истагидаги фуқаролар диққатига!

Чартер авиа рейсларга рўйхатга олиш тизмини автоматлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан алоҳида вертуал анкета шакли ишлаб чиқилди.

2020 йил 29 май кунидан бошлаб, Ватанамизга қайтмоқчи бўлган фуқаролар, вертуал анкетани тўлдириши керак бўлади.

Агар Сиз, 2020 йил 29 май кунига қадар Бош консулхона телеграмм канали орқали чартер рейс рўйхатига олинган бўлсангиз, бу анкетани тўлдиришингиз шарт эмас. Чунки Сиз рўйхатга олингансиз.

👉🛫Чартер рейсга рўйхатда туриш учун анкетани тўлдириш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Яна 100 нафар қашқадарёлик қурувчилар қурилиш ишларига жалб қилинди

Мамлакатимизда пандемия шароитида хорижга ишлаш учун кета олмаган аҳолини иш билан таъминлаш, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишсиз қолган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

16 май куни Қашқадарё вилоятидан ташкиллаштирилган ҳолда қурувчи-ишчилар Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларига олиб келиниб, жойлаштирилган эди. Ушбу вилоятдан яна 100 нафарга яқин ишсиз қолган фуқаролар қурилиш соҳаси бўйича ишларга жалб этилди.

Қурилиш объектларида ишчи-ходимлар учун карантин талабларига мувофиқ, иш шароити яратилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага, 30 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент — Москва — Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда иш қидираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қуйидаги йўналишлар бўйича 750 дан ортиқ бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилади.

Москва шаҳрида:
- ишлаб чиқариш ва офисларни тозалаш ишларига – 2 киши;
- тиббий ниқоб тикиш ишларига – 10 киши;
- ғишт териш ишларига – 8 киши;
- сотувчи-кассир (сменали иш) – 5 киши;
- ошпаз, таомлар учун буюртмаларни қабул қилиш ва етказиб бериш ишларига – 7 киши;
- компьютер дастурчи – 2 киши;
- товарларни жойлаштириш ишларига – 7 киши;
- қишлоқ хўжалиги ишларига – 90 киши;
- тикувчилик ишларига – 10 киши.

Москва вилоятида:
- қадоқлаш ишларига – 20 киши.

Санкт-Петербург шаҳрида:
- тикувчилик ишларига – 5 киши;
- ҳайдовчиликка (такси) – 54 киши;
- супер маркетларда ишчи – сони чекланмаган.

Ленинград вилоятида:
- бино ва товарларни қўриқлаш ҳамда кунлик ишларга – 10 киши;
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 10 киши.

Калининград вилоятида:
- кунлик ишларга – 20 киши.

Иркутск вилоятида:
- автомобил кузовларини таъмирлаш ва кунлик ишларга – 5 киши;
- ёғоч кесиш ва кунлик ишларга – 3 киши;
- сувоқ ва ғишт териш ишларига – 20 киши.

Улан-Удэ шаҳрида (Бурятия):
- бетон қуйиш ва ғишт териш ишларига – 60 киши.

Татаристон Республикасида:
- ҳайдовчиликка – 4 киши;
- кунлик ишлар – 6 киши.

Ханты-Мансийск автоном вилоятида:
- кунлик ишларга – 10 киши.

Киров вилоятида:
- станокда арралаш ва кунлик ишларга – 10 киши.

Ростов-на-Дону шаҳрида:
- ғишт териш ва гипсокартон ишларига – 10 киши;
- тикувчилик ишларига – 5 киши.

Тюмень шаҳрида:
- ғишт териш ва кунлик ишларга – 10 киши.

Екатеринбург шаҳрида:
- ғишт териш ва бетон қуйиш ишларига – 10 киши.

Ярослав вилоятида:
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 100 киши.

Челябинск шаҳрида:
- товарларни ташиш ва жойлаштириш ишларига – 5 киши.

Самара шаҳрида:
- кунлик ишларга – 20 киши;
- офис ишларига – 11 киши.

Красноярск шаҳрида:
- кунлик ишларга – 12 киши;
- юк ортиш ва тушириш ишларига – 2 киши.

Бошқирдистон Республикасида:
- юк ташиш ва нон ёпиш ишларига – 10 киши;
- қишлоқ хўжалиги ишларига – 16 киши;
- газэлектропайвандлаш ишларига – 2 киши;
- аргон пайвандловчиси – 4 киши;
- қишлоқ хўжалиги техникалари мутахассиси – 8 киши.

Белгород вилоятида:
- қассобчилик ишларига – 20 киши;
- газэлектропайвандлаш ва сантехника ишларига – 10 киши;
- слесарь, фаррошлик ва қурилиш ишларига – 5 киши.

Старый Оскол шаҳрида:
- токарь – 10 киши.

Волгоград вилоятида:
- электропайвандлаш ишларига – 20 киши;
- қурилиш-монтаж ишларига – 10 киши.

Твер вилоятида:
- кунлик ишларга – 1 киши.

Пенза вилоятида:
- ошпазлик ва нон ёпиш ишларига – 4 киши;
- автомобилларни ювиш ишларига – 2 киши;
- қўриқлаш хизматига – 1 киши.

Смоленск вилояти:
- қурилиш ишларига – 15 киши.

Жанубий Сахалинск вилояти:
- қурилиш-монтаж ишларига – 10 киши.

Ушбу ҳудудларда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

Хорижда иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш

☎️ +998 71 202 33 55

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда мигрантлар учун меҳнат биржалари ташкил этилиши мумкин

Россияда мигрантлар учун ихтисослашган меҳнат биржаларини ташкил этиш ва вақтинчалик муқобил иш жойларини таклиф қилиш режалаштирилмоқда.

Коронавирус пандемияси оқибатларидан келиб чиқиб, мамлакатдаги миграцион ҳолат таҳлил қилинган. Мутахассислар меҳнат мигрантлари билан боғлиқ муаммоларнинг ечимига қаратилган қисқа (жорий йил якунига қадар) ва узоқ муддатли (2-3 йиллик) вариантларни таклиф этишган.

Таклиф этилаётган меҳнат биржаларида нафақат қонуний, балки ноқонуний мигрантларни ҳам рўйхатга олиш мумкин бўлади. Уларни рағбатлантириш учун тиббий хизматларни тақдим этувчи полис таклиф этилади.

Фуқаро ушбу биржаларда рўйхатдан ўтса, унинг мақоми аниқланади ва унга озиқ-овқат тўплами, биринчи зарурат учун буюмлар ёки пул шаклида ижтимоий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Қозоғистон Республикасининг Шарқий-Қозоғистон вилоятидаги йирик қурилиш объектида ишлаш учун 128 нафар малакали мутахассислар қуйидаги йўналишлар бўйича таклиф этилади:

- ғишт териш (каменщик) ишларига – 50 киши;
- кафель териш (кафельщик) ишларига – 20 киши;
- дурадгорлик (плотник) ишларига – 20 киши;
- сувоқчилик ва бўёқчилик (штукатуры, маляры) – 20 киши;
- гул қоғоз ёпиштириш (обойщик) ишларига – 18 киши.

Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

Хорижда иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: (71) 202-33-55

Каналга обуна бўлиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi