XORIJDA ISH
265K subscribers
10.3K photos
2.31K videos
6 files
8.77K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
"Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш тизими тубдан ўзгарди"

"Янги Ўзбекистон" газетаси, 2021 йил 11 май, 95-сон

👉 Интервьюни электрон шаклда ўқиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари Олмазор туманидаги Беруний маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб, уларни байрам билан табриклади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасида ишлаш учун Қашқадарё вилоятидан иштирок этган фуқаролар диққатига

2021 йилнинг 8 май куни Қашқадарё вилоятида Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси билан) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар ўртасида танлов ўтказилган эди.

Ушбу танловда 1000 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 111 нафари танлаб олинган.

👉 Танловдан муваффақиятли ўтганлар рўйхати

Каналга
обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцария Конфедерациясининг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасида шартнома имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Бош вазир маслаҳатчиси М.Хайриддинов ҳамда Швейцария Конфедерациясининг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти раҳбариятидан иборат делегация аъзолари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Германия ва Европанинг бошқа давлатларига Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улуши ва географиясини кенгайтириш, ташқи меҳнат бозори истиқболларини ўрганиш орқали фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини йўлга қўйиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Музокаралар якунида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцария Конфедерациясининг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасида Ўзбекистондан ўрта бўғин тиббиёт мутахассисларини Германия ва Европанинг бошқа давлатларига ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида, “GLOBОGATE Recruiting GmbH” компанияси 2016 йилда Германиянинг соғлиқни сақлаш муассасаларига учинчи давлатлардан тиббий ходимларни жалб қилиш жараёнини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Швейцариянинг Цуг шаҳрида ташкил этилган.

Компания ўз мутахассисларини GGR тармоғи (маҳаллий агентликлар, тил мактаблари) орқали ҳамшираларни доимий жалб қилиш учун барқарор ва инновацион манбаларни ишлаб чиқади ва тақдим этади. Шунингдек, ишга қабул қилиш жараёнини рақамли бошқарув воситалари билан бирга олиб боради ва назорат қилади. Айни пайтда компания 300 дан ортиқ немис шифохоналарига хизмат кўрсатмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Қийин аҳволда қолган 7 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Туркия Республикасининг Истанбул, Россия Федерациясининг Навосибирск ва Қозон шаҳарларида ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган фарғоналик Н.П, Г.К ва уларнинг фарзандлари, шунингдек, ишсиз ҳамда бошпанасиз қолган Х.Ғ 11-12 май кунлари Ватанга қайтарилди.

Мазкур фуқароларнинг муаммолари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чора-тадбирлари ва Халқаро миграция ташкилотининг молиявий кўмагида ижобий ҳал этилди.

Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Кёнгсангпукдо провинцияси, Йонгянг округи администрацияси (маҳаллий ҳокимлиги) ўртасида тузилган мавсумий ишчилар тўғрисидаги келишувларга асосан:

2021 йил 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун.

5 ойлик мавсумий ишлар (Е-8 визаси) бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида тузилган гуруҳ томонидан танлов ўтказилади.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);

27-40 ёш оралиғида бўлиши 1994-1981 йиллар оралиғида туғилганлар (1994 йилдан кейин туғилганлар ҳамда 1981 йилдан олдин туғилганлар танловда иштирок этолмайди);

Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши;

Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;

Судланмаган бўлиши;

Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз❗️

Танлов жараёни соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

Танловга кириш жонли навбат орқали амалга оширилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш ҳамда фуқаролик паспорти билан келиши шарт ҳамда ўзлари билан бирга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортидан 1 нусха (рангли шаклда) ҳамда 2 дона 3,5-4,5 фотосурат олиб келиши зарур.

Танловда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мономарказ жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331 уй.

Танлов жараёни “YOU TUBE” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар кореялик вакиллар томонидан ўрнатилган тартибда кетишдан олдинги ўқитиш ва 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.

☎️ Қўшимча маълумот учун: 1282 (қисқа рақами) ва (71) 202-33-55.

Эслатиб ўтамиз
❗️

🛑 Корея Республикасига Е-8 визаси бўйича вақтинчалик меҳнат қилиш учун жўнаб кетган ҳамда белгиланган муддатда Ватанга қайтмаган фуқаролар (ноқонуний Корея ҳудудида бўлган) 3 томонлама шартномада белгиланган тартибда Корея Республикасида ноқонуний бўлган ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (тахминан 2300 АҚШ доллари) ҳамда Корея Республикасининг иммиграция қонунчилигига мувофиқ 30 млн. корейс вонигача (тахминан 27 000 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

🛑 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳужжат топшириб, суҳбатдан ўтган фуқаролар виза олишига кафолат бермайди, виза тақдим этиш масаласини Корея томони ўрнатилган тартибда кўриб чиқади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди!

Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди.

Халқимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик, аҳиллик, файзу барака аримасин!

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцария Конфедерациясининг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасида шартнома имзоланди

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Кёнгсангпукдо провинцияси, Йонгянг округи администрацияси (маҳаллий ҳокимлиги) ўртасида тузилган мавсумий ишчилар тўғрисидаги келишувларга асосан:

2021 йил 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун;

5 ойлик мавсумий ишлар (Е-8 визаси) бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида тузилган гуруҳ томонидан танлов ўтказилади.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);

27-40 ёш оралиғида бўлиши 1994-1981 йиллар оралиғида туғилганлар (1994 йилдан кейин туғилганлар ҳамда 1981 йилдан олдин туғилганлар танловда иштирок этолмайди);

Мавсумий ишлар бўйича (қишлоқ хўжалиги) тажрибага эга бўлиши;

Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;

Судланмаган бўлиши;

Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз❗️

Танлов жараёни соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

Танловга кириш жонли навбат орқали амалга оширилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш ҳамда фуқаролик паспорти билан келиши шарт ҳамда ўзлари билан бирга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортидан 1 нусха (рангли шаклда) ҳамда 2 дона 3,5-4,5 фотосурат олиб келиши зарур.

Танловда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мономарказ жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331 уй.

Танлов жараёни “YOU TUBE” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар кореялик вакиллар томонидан ўрнатилган тартибда кетишдан олдинги ўқитиш ва 14 кунлик мажбурий карантинда сақланади.

☎️ Қўшимча маълумот учун: 1282 (қисқа рақами) ва (71) 202-33-55.

Эслатиб ўтамиз
❗️

🛑 Корея Республикасига Е-8 визаси бўйича вақтинчалик меҳнат қилиш учун жўнаб кетган ҳамда белгиланган муддатда Ватанга қайтмаган фуқаролар (ноқонуний Корея ҳудудида бўлган) 3 томонлама шартномада белгиланган тартибда Корея Республикасида ноқонуний бўлган ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (тахминан 2300 АҚШ доллари) ҳамда Корея Республикасининг иммиграция қонунчилигига мувофиқ 30 млн. корейс вонигача (тахминан 27 000 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

🛑 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳужжат топшириб, суҳбатдан ўтган фуқаролар виза олишига кафолат бермайди, виза тақдим этиш масаласини Корея томони ўрнатилган тартибда кўриб чиқади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Юртдошларимизнинг 226 минг рублдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилди

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига иш ҳақларини ундириб бериш бўйича мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаат мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганилди. Ўзганишлар натижасида Екатеринбург шаҳридаги ташкилотлардан бирида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ватандошларимиз М.Саъдуллаева, Н.Мардонова, У.Сапаева, С.Комилова, У.Маҳкамоваларнинг 226 минг 533 рубль миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия Федерацияси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасида ишлаш учун имтиҳонлардан ўтган ва шартномаси келиб кетишини кутиб турган фуқаролар билан учрашув ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳмакаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистон Республикасидаги “EPS” маркази вакиллари Корея Республикасида ишлаш учун имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, шартномаси келган ва жўнаб кетишини кутиб турган фуқаролар билан учрашди.

Учрашувда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Хусусан, меҳнат шартномаси келиб, Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиши кутилаётган фуқароларнинг мазкур давлатга кириб бориши бутун дунёда тарқалган пандемия сабабли ва ишчиларни жўнатувчи мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятлардан келиб чиқиб Корея Республикаси махсус комиссияси томонидан Камбожадан ташқари асосан меҳнат мигрантлари келадиган 15 та мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, жорий йилда Корея Республикаси томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган EPS Topik тест имтиҳони натижалари ҳозирги вақтда шартномаси келиб ишлаш учун кетишини кутиб турган фуқароларга таъсир қилмаслиги ҳақида маълумот берилди.

Айни вақтда фуқароларимизнинг Корея Республикасида ишлаш учун кетиш жараёнини тезлаштириш юзасидан икки томон ўртасида музокарлар олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқароларни тайёрлаш ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан баёнот

Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси билан) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун 2021 йил 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилган эди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу танловга фуқароларни тайёрлаш хизматларини таклиф этаётган турли шахслар пайдо бўлмоқда.

Шу муносабат билан маълум қиламизки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан танловга фуқароларни тайёрлаш бўйича бирор бир юридик ва жисмоний шахслар ёки бошқа кўринишдаги воситачилар билан келишув амалга оширилмаган.

Номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:
– корейс тилини билиши;
– 27-40 ёш оралиғида бўлиши;
– қишлоқ хўжалиги ишларида тажрибага эга бўлиши;
– соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;
– судланмаган бўлиши;
– Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танловда иштирок этиш мутлақо бепул ва суҳбатга кириш жонли навбат орқали амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М. Хайриддинов бошчилигидаги делегация айни кунларда Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида ваколатли ташкилотлар билан меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинмоқда ҳамда Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi