Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿
3.79K subscribers
692 photos
264 videos
1 file
764 links
Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!
Download Telegram
#Live

☝️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

🎥 Мажлис “O‘zbekiston 24”, “O‘zbekiston” телерадиоканаллари, “Uzreport” телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

♻️ Мажлисда Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли эканлиги таъкидланди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгаймоқда.

🔰 Икки палата ишидаги такрорланишлар бартараф этилиб, ҳар бирининг масъулият соҳаси аниқ белгиланмоқда.

🔹 Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 14 тадан 18 тага кўпаймоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

☝️ Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

☝️ Янгилаётан Конституцияда Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши, шунингдек Монополияга қарши орган ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарлари Сенат томонидан сайланиши амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

🔰 ДXX раҳбарлигига номзод аввал Сенат билан маслаҳатлашилгандан кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизимини киритиш таклифи киритилмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

Сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага ўзгармоқда. Бунда Сенатни шакллантиришнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

📌 Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилиши белгиланмоқда

☝️ Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилиши назарда тутилмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

☝️ Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда.

🔰 Бош вазир номзодини Қонунчилик палатасига тақдим қилишдан олдин Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш тартиби жорий этилмоқда.

🔸 Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент Бош вазирни лавозимга тайинлайди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

📣 Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлаши, шунингдек оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мустаҳкамланмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Live

📣 Депутатлар томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум санасини 2023 йил 30 апрель деб белгилаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг хулосасини олиш тўғрисидаги масала ҳам қўллаб-қувватланди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook